Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти
-жадвал Ўзбекистонда мева ва узум ишлаб чиқариш динамикаси
Download 2.82 Kb. Pdf ko'rish
|
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish
1-жадвал
Ўзбекистонда мева ва узум ишлаб чиқариш динамикаси Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълу- мотлари асосидан муаллиф томонидан ҳисобланган. Мева ишлаб чиқариш 2014 йилда 2005 йилга нисбатан 2,6 мар- тага ошган. Етиштирилаётган меванинг 50%га яқини уруғли мева- лар (олма, нок, беҳи), 40%дан ортиғи данакли мевалар (ўрик, шаф- толи, олча, гилос, олхўри, тоғолча), 6,5%га яқини субтропик мевалар (анор, анжир, ҳурмо), 3% ёнғоқли мевалар (ёнғоқ, бодом, писта) ва 0,5% цитрус мевалар (лимон, апелсин) ҳамда резаворлар (қулупнай, хўжағат (малина), қорағат (смородина)) тўғри келади. 2014 йилда токзорлар майдони барча хўжалик юритиш шакллари бўйича 129,0 минг гектарни ташкил этиб, сўнгги йилларда кенгайиб бормоқда. Таҳлил қилинаётган йилда 2005 йилга нисбатан узум иш- лаб чиқариш ҳажми 2,2 баробарга ўсган ва 1,4 млн.тоннани ташкил этган. Ўсиш суръати мева берадиган ёшдаги мева дарахтларнинг қарийиб 10%га кўпайиши ва ҳосилдорликнинг 64,7 ц/га дан 121,5 ц/ га гача, яъни 87,8%га ошиши ҳисобига эришилди. Республикада узумчиликни ривожлантириш мақсадида “2013 - 2015 йиллар даврида Республикада узумчиликни янада ривожланти- риш дастури” 1 қабул қилинди. Дастурда 22,6 минг гектар майдонда 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 март “2013 - 2015 йиллар даврида Республикада узумчиликни янада ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПП-1937-сонли қарори. 9 9 янги экин майдонларини, шулардан 13,5 минг гектар (ёки 60%) Жиз- зах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларда, асосан тоғ олди ҳудудларда яратиш кўзда тутилган. Янги экин майдонларини тақсимлаш сув таъ- миноти даражаси паст бўлган ерларда бошоқли дон майдонларининг камайтирилиши ҳисобига амалга оширилади. Янги экин майдонлари қуйидаги навлар нисбати билан экилади: 42% истеъмол қилинадиган узум навлари, 18% кишмишли навлар ва 40% техник навлар. Бундан ташқари, мавжуд токзорларнинг 15,7 минг гектарини қайта тиклаш кўзда тутилган. Республикада асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иш- лаб чиқарувчилар фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек бир қисми қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳисобланади. Бугунги кун- да ишлаб чиқарилаётган мева ва узумнинг асосий қисми (52-45%) деҳқон хўжалиги улушига тўғри келиб, улар ушбу тармоқда фермер хўжаликларига асосий рақобатчи ҳисобланади. Хусусан, деҳқон хўжаликлари кичик ҳажмдаги ер участкаларида юқори сифатда- ги, ҳам ички, ҳам ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотлар иш- лаб чиқармоқдалар. Ишлаб чиқарилган мева ва узумнинг умумий ҳажмида фермер хўжаликлари улуши мос равишда 45,6-53,2%, қишлоқ хўжалиги корхоналарига эса атиги 2,1-1,5%ни ташкил этмоқда (2-жадвал). Download 2.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling