Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти


Дарахтларнинг ҳаво совуғига ва тупроқни турига чидамли-


Download 2.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/38
Sana23.10.2023
Hajmi2.82 Kb.
#1717305
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
bogdorchilik va uzumchilikni rivojlantirish

Дарахтларнинг ҳаво совуғига ва тупроқни турига чидамли-
лиги. Дарахтларни совуққа чидамлилиги уларни турига, навига, пай-
вандтагни турига, агротехник 
тадбирларни тўғри бажарили-
шига ва об-ҳавони келишига, 
айниқса об-ҳавога чамбарчас 
боғлиқдир.
Ўзбекистонда 
хаттоки 
қор кам бўлган йилларда ҳам 
тупроқдаги ҳарорат -10-110дан 
паст бўлмайди ва интенсив 
кўчатларни илдиз системасига 
унча хавф туғдирмайди.
Кўпгина маълумотларга кўра боғда кўчат яхши парвариш 
қилинганда пакана, ярим пакана пайвандтагли боғларда илдиз систе-
масини совуққа чидамлилиги, кучли ўсувчи пайвандтагдан деярли 
фарқ қилмайди.
Г.А.Дылевский маълумотига кўра 1931 йилдаги совуқда Тош-
кент ҳудудида ўсувчи паст бўйли боғда олмалар (Пармен зимний зо-
лотой, Золотое Граймо, Ренет Симиренко ва б.) кучли пайвандтагда 
ўсувчиларга нисбатан анча камроқ зарарлаган.
О.К.Афанасьев қизиқарли маълумот келтиради. 1968 йил-
ни баҳорида олмалар қийғос гуллаётганида (17 мартда) Тошкент 
воҳасида ҳавони ҳарорати кескин равишда -100 тушиб кетди. Буни 
натижасида барча гуллар ва ғунчалар нобуд бўлди. Лекин орадан 
9-10 кун ўтгач дарахтлар қайтадан гуллай бошлади. Ўқидаги резерв 
куртакларни ҳисобига қайта гуллаш даражаси боғларни ва пайванд-
тагларни турига қараб ҳар хил бўлди.


32 
32 
Бир хил бўлган навларда ҳам ҳар хил пайвандтагда уларни дара-
жаси ҳар хил бўлди. Паст, айниқса пакана пайвандтагда уни устига 
симбағазда ўстирилаётганда гуллаш даражаси кучли пайвандтагдаги 
боғларга нисбатан ЎзБУ ва В ИТИ МСБда қайта гуллаган боғлардан 
(1968й.) пакана пайванд тоғли симбағазли боғлардан (тўртинчи 
йили) олтита навдан ўртача 92 ц/га ҳосил олинди. Белый налив ва 
Кандиль синап навларини ҳосилдорлиги 140 ц/га ташкил қлди. Ўн 
яшар эркин ҳолда шаклланган пакана бўйли боғлардан эса худди шу 
навлардан ўртача 60 ц/га ва кучли ўсувчи боғлардан эса атиги 23 ц/
га ҳосил олинди.
1968-1969 йй. қиши янаям ноқулай келди ва ҳавони ҳарорати ян-
варь ва ферваль ойларида бир неча бора -30-340 тушиб кетди. Бундай 
совуқлардан дарахтни танасидаги ва она шохларини пўстлоғи ёрилиб 
кетди. Икки ёшли ва бир ёшли новдалар ҳамда мева куртаклари ши-
кастланди.
Шу билан бир вақтда шикастланиш даражаси нав, пайвандтаг 
тури ва боғни шаклига қараб ҳар хил бўлди. Энг кўп шикастланган 
боғлар бу кучли пайвандтагда ўсувчи боғлар эди. Пакана эркин ҳолда 
ўсувчи боғлар олдингидан камроқ ва энг кам шикастланган (5-жад-
вал).

Download 2.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling