Халқаро ташкилот
Халқаро ташкилотларнинг функциялари
Download 24.6 Kb.
|
халкаро
Халқаро ташкилотларнинг функциялари. Ташкилотлар олдида турган вазифаларнинг асосий моҳияти аъзо давлатлар манфаатларини аниқлаш, уларни тасдиқлаш, шунинг асосида масалага умумий ёндашиш, қарорни ишлаб чиқиш ҳамда иш бўйича аниқ вазифалар белгилаш, шунингдек уларни ҳал этишнинг услуб ва воситаларини белгилашдан иборат. Бу, ўз навбатида, мазкур вазифалар ҳамда уларни амалга ошириш механизмларининг хусусиятини белгилайди.
Ташкилотлар фаолиятининг асосий босқичларига масалани муҳокама қилиш, қарор қабул қилиш ҳамда унинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш киради. Профессор В. Моравецкий халқаро ташкилотлар вазифаларининг учта асосий турини ажратади: булар тартибга солиш, назорат қилиш ва оператив вазифалар. Ҳозирги кунда ташкилотнинг тартибга солувчи вазифаси энг муҳим вазифа ҳисобланади. У аъзо давлатларнинг мақсадлари, принциплари, ахлоқ қоидаларини белгиловчи қарорларни қабул қилишдан иборат. Бу каби қарорлар фақат ахлоқий-сиёсий мажбурий кучга эга. Шундай бўлса-да, уларнинг давлатлараро муносабатлар ва халқаро ҳуқуққа бўлган таъсирини инкор этиб бўлмайди. Ҳар қандай давлатнинг халқаро ташкилот қабул қилган қарорга қарши чиқиши осон эмас . Ташкилотнинг назорат вазифалари давлатлар ахлоқининг халқаро ҳуқуқ нормалари ҳамда қарорларига мослигини назорат қилишни ўз ичига олади. Шу мақсадда ташкилотлар тегишли ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, уни муҳокама қилиш ҳамда қарорларда ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга. Кўп ҳолларда давлатлар тегишли соҳада халқаро ҳуқуқ нормалари ва ташкилот актларининг бажарилиши ҳақида доимий равишда билдирги бериб боришлари шарт. Ташкилотнинг оператив вазифалари ташкилотнинг ўз воситалари ёрдамида мақсадларга эришишдан иборат. Кўпгина ҳолларда ташкилот суверен аъзо давлатлар ёрдамида воқеликка таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бора-бора ташкилотнинг аҳамияти ва бевосита фаолияти доираси ўсиб боради. Шунингдек, ташкилотлар иқтисодий, илмий-техник ҳамда бошқа турдаги ёрдам кўрсатадилар, маслаҳат бериш хизматини йўлга қўядилар. Download 24.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling