Шанхай ҳамкорлик ташкилоти. 2001 йил 15 июнда Шанхай шаҳрида Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари раҳбарлари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тузилиши ҳақида декларация имзоланди.
Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон Ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва ШриЛанка давлатлари ШҲТда “мулоқот йўлида ҳамкорлик” мақомига эга.
2010- йил апрел ойида Тошкент шаҳрида ШҲТ ва БМТ котибиятлари ҳамкорлиги тўғрисида қўшма декларация имзоланди. Шунингдек, БМТнинг Осиё ва Тинч океани мамлакатлари учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси, Евросиё иқтисодий ҳамжамияти, Мустақил Давлатлари Ҳамдўстлиги каби ташкилотлар билан расмий алоқалар ўрнатилган.
Ташкилот иккита доимий амалдаги органга, яъни Пекин шаҳрида ШҲТ Котибияти ва Тошкент шаҳрида ШҲТнинг Минтақавий Аксилтеррор тузилмаларига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |