Халқаро ташкилот


Халқаро ташкилотларга аъзолик


Download 24.6 Kb.
bet3/6
Sana22.06.2023
Hajmi24.6 Kb.
#1648135
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
халкаро

Халқаро ташкилотларга аъзолик. Халқаро ташкилотларнинг алоҳида хусусияти шундан иборатки, уларнинг аъзолари фақат суверен давлатлар, уларнинг органлари эмас, айнан давлатлар ҳисобланади. Мазкур ташкилотлар кўпинча ҳукуматлараро ташкилотлар деб аталади.
Давлатнинг бир қисми ҳам халқаро ташкилот аъзоси бўла олмайди. Барча аъзолар ташкилот органлари ишида тенг ҳуқуқли иштирок этади ҳамда унинг фаолияти учун мажбуриятга эга бўлади. Улар ташкилот бюджетига бадал тўлайдилар.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг колониал давлатлар халқаро ташкилотлар аъзоларига қўйиладиган талабларга жавоб бермас эдилар ҳамда ташкилотлар фаолиятидан манфаатдор эмасдилар. Муаммони ҳал этиш учун ассоциацияли аъзолик қўлланган эди. Тўлиқ аъзоликдан у овоз беришда иштирок этиб, ижроия органларига сайланиш тартибининг йўқлиги билан ажралиб туради. Ҳозирги вақтда ассоциацияли аъзолик тўлиқ аъзолик у ёки бу сабабларга кўра вақтинча ёки доимий бўлмаган ҳолларда қўлланади. Чунончи, Шарқий Европа мамлакатлари Европа Кенгашига ассоциацияли аъзолик босқичидан ўтдилар.
Ташкилотда кузатувчи мақоми мавжуд. У ташкилот органи таркибига кирмаган аъзо давлатлар ҳамда аъзо бўлмаган давлатларга берилади. Швейцария БМТ Бош Ассамблеясининг кўпгина сессияларида кузатувчи сифатида иштирок этган.
БМТнинг кўпгина аъзолари Хавфсизлик Кенгаши мажлисларига кузатувчиларини йўллайдилар.
Кўпинча ноҳукумат ташкилотларга консультатив мақом берилиб, у кузатувчи мақомига тенгдир. Мазкур амалиёт кўпинча, БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши учун хосдир.
Аъзолик ташкилот ёки аъзо давлатларнинг тугатилиши сабабли тугалланади.
Шунингдек, аъзолик ташкилотдан чиқиш натижасида тугалланиши мумкин, бу кўпгина ташкилотларнинг низомларида назарда тутилган. Кўпгина ташкилотлар ҳолатлари аъзолар рўйхатидан ўчириш имкониятини назарда тутади. Акс ҳолда рўйхатдан ўчириш амалга оширилиши мумкин. Бундай ҳолларда ташкилотдан унинг ҳуқуқларини бузувчи давлат аъзоларини четлаштириш ҳамда вакилларининг ваколатларини бекор қилиш орқали эришиш мумкин. Бу, албатта, вақтинча бўлса-да, аъзоликни тўхтатиш билан тенг.
Халқаро ташкилот органлари унинг таркибий қисмлари ва бўлинмаларидир. Халқаро ташкилот органларининг хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади:
•биринчидан, халқаро ташкилотнинг органи таъсис этувчи ёки бошқа акт асосида ташкил этилади;
•иккинчидан, унга маълум ҳуқуқ ва ваколатлар берилган бўлади;
•учинчидан, ички тузилишга ва маълум таркибга эга бўлади;
• тўртинчидан, қарорлар чиқариш тартибига эга;
•бешинчидан, таъсис этувчи ёки бошқа актларда унинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилган бўлади.
Халқаро ташкилотлар органларини турли белгиларга кўра таснифлаш (классификациялаш) мумкин. Аъзолик белгисига кўра ташкилотлар ҳукуматлараро, парламентлараро, маъмурий, жисмоний шахс сифатида қабул этилган аъзолардан, турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари аъзолигидан иборат бўлишлари мумкин. Аъзо давлатларнинг вакиллари юбориладиган ҳукуматлараро орган энг муҳим ҳисобланади.
Маъмурий орган ҳар қандай ташкилотнинг энг муҳим таркибий тузилмасидир. У фақат мазкур халқаро ташкилот олдида жавобгар бўлиб, унинг номидан иш кўрувчи мансабдор шахслардан таркиб топади. Аъзоларининг сонига кўра органлар икки гуруҳга: а) умумий, яъни барча аъзо давлатлар кирувчи ва б) аъзолиги чекланган органга ажратилиши мумкин. Халқаро ташкилотларнинг сиёсатини умумий аъзоликка асосланган орган белгилайди.
Халқаро ташкилот томонидан қабул қилинган қарорни мазкур ташкилот уставига ва бошқа қоидаларга мувофиқ равишда айни ваколатга эга орган томонидан аъзо давлатларнинг ўз иродаларини билдиришлари, дейишимиз мумкин.
Қарорларнинг шакллантирилиши жараёни:
•биринчидан, таъсис этувчи ҳужжат ваколатларига;
•иккинчидан, иш юритиш қоидаларига;
•учинчидан, орган таркибига боғлиқ бўлиши мумкин.
Қарор қабул қилиниши жараёни ташаббуснинг туғилиши билан бошланади. Бундай ташаббус давлат, давлатлар гуруҳи, орган ёки халқаро ташкилот мансабдор шахслари томонидан кўрсатилиши мумкин. Одатда ташаббускор маълум муаммони кўриб чиқишни таклиф этади. Кўп холларда у бўлажак қарорнинг лойиҳасини ҳам таклиф этиши мумкин.
Халқаро ташкилотлар тажрибасида ҳаммуаллифлик ҳам кенг қўлланилади. Бундай холларда ҳаммуаллифлар сонининг ортиб кетиши лойиҳанинг айрим бандлари бўйича бир тўхтамга келишда қийинчиликлар туғдириши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиш керак.
Қарорнинг шаклланишидаги кейинги босқич муаммонинг кун тартибига киритилишидир. Кўпгина халқаро ташкилотларда муаммонинг ялпи мажлис кун тартибига қўйилишидан олдин мазкур масала ташкилотнинг ишчи гуруҳлари томонидан кўриб чиқилади ва айни шу жараёнда қарор лойихаси ишлаб чиқилиб, унинг тарафдорлари ва қаршилик кўрсатувчилар маълум бўлади.
Қарорнинг мухокама этилиши халқаро ташкилотнинг қарор қабул қилиш жараёнининг муҳим босқичи ҳисобланади. Ушбу мухокама бевосита сиёсий аҳамият ва юридик натижага эгадир.
Қарор қабул қилиниши жараёнининг ҳал этувчи босқичи овоз берилишидир. Халқаро ташкилотларнинг аксарият органларида ҳар бир делигация бир овозга эга бўлади. Фақат айрим қарор қабул қилишнинг фарқли тизимига эга органларда мавжуд меъёрлардан келиб чиққан холда давлатларнинг овоз беришлари ўзгариши мумкин. Масалан, БМТ тизимидаги молиявий органларда ҳар бир давлат ўз аъзолик бадалининг миқдоридан келиб чиқувчи овоз сонига эга. Ҳар бир органнинг тартиб қоидаларида қарор қабул қилиниши учун лозим овоз миқдори белгиланади.
Қарорлар бир овоздан, кўпчилик томонидан ёки сифатий миқдор фарқи билан қабул қилиниши мумкин. Кўпчилик овоз ва сифатий миқдор фарқи мутлақ ёки нисбий бўлиши мумкин. Мутлақ кўпчилик барча аъзоларнинг ҳисобга олинишларини англатса, нисбий кўпчилик фақат овоз бериш жараёнида ҳозир бўлган аъзоларни ҳисобга олади. Баъзи ҳолларда халқаро ташкилот органида қарор овозга қўйилмай, яъни аккламация йўли билан (маъқўллаш ёки маъкулламаслик асосида) ёки эътирозларсиз қабул қилиниши мумкин. Халқаро ташкилотлар фаолияти амалиётида сўнгги вақтларда консенсус асосида қарор қабул қилиш холлари кўп учрамокда. Бундай қарор қабул қилиш барча давлатларнинг манфаатларини ҳисобга олган розиликка асосланганлиги билан ўзига ҳосдир.

Download 24.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling