Халқаро ташкилот


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органларининг роли ва тизими


Download 24.6 Kb.
bet4/6
Sana22.06.2023
Hajmi24.6 Kb.
#1648135
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
халкаро

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органларининг роли ва тизими. БМТ - тинчликни ва халқаро хавфсизликни қўллаб-кувватлаш, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган универсал ташкилотдир. БМТ Устави Сан-Францискода ўтказилган конференцияда имзоланган бўлиб, 1945 йилдан кучга кирган. БМТ Устави барча давлатлар риоя этишлари шарт бўлган ягона халқаро ҳужжатдир. БМТ Уставининг аҳамияти нафақат унинг тинчликни таъминловчи ташкилотнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлигида, балки барча давлатлар учун тенг бўлган жамоа химоя тизимининг яратилишида асос бўлиб хизмат қилиши ва давлатлар томонидан олиб бориладиган ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, экологик, инсонпарварлик соҳаларидаги фаолиятларини белгиловчи ўзига хос кодекс эканлигида ҳамдир. БМТ Устави доирасида кўп томонлама келишув ва шартномаларнинг кўп тармоқли тизими вужудга келган. БМТ тузилишининг асосий сабаб ва мақсадлари унинг Устави «Мукаддима» сида қуйидагича ифодаланган.
БМТ Уставида унинг 6 та асосий органлари кўрсатилган. Улар қуйидагилардир:
•Бош Ассамблея;
•Хавфсизлик Кенгаши;
•Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС);
•Васийлик бўйича Кенгаш;
•Котибият;
•Халқаро Суд.
Бош Ассамблея — суверен давлатларнинг ҳақиқий демократик вакиллик органидир. Ҳар бир аъзо давлат ҳудудининг ҳажми, аҳолининг сони, иқтисодий ва ҳарбий кудратидан катъий назар, бир овозга эга. Бош Ассамблеянинг муҳим қарорлари овоз бериш жараёнида иштирок этаётган давлатларнинг кўпчилиги томонидан қабул қилинади.
У Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзоларини сайлаш, ЭКОСОСнинг аъзоларини сайлаш, БМТ янги аъзоларини қабул қилиш, БМТ Бош Котибини тайинлаш, ташкилот аъзоларининг ҳуқуқ ва ваколатларини чеклаш, ташкилот аъзолигидан чикариш, бюджет ва бошқа техник-маъмурий масалалар бўйича Бош Ассамблея бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилиш каби муҳим ишларни бажаради.
Халқаро хавфсизлик ва тинчликни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар бўйича у тавсиявий характерга эга резолюция ва декларациялар қабул қилади.
Бош Ассамблея ишида БМТга аъзо бўлмаган БМТ қошида доимий кузатувчиларга эга бўлган (Ватикан, Швейцария) ва эга бўлмаган давлатлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Бундан ташқари Фаластин Озодлик Ҳаракати Ташкилоти, бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар ва БМТнинг ихтисослашган муассасалари дам доимий кузатувчи мақомига эгадирлар.
Хавфсизлик Кенгаши — БМТнинг энг муҳим органи бўлиб, 15 аъзодан иборат. Ушбу аъзоларнинг бештаси (АКСҲ, Буюк Британия, Россия, Франция ва Хитой) доимий, колган ўнтаси нодоимий бўлиб, улар сайланадилар.
Хавфсизлик Кенгашининг қоидаларига тегишли масалалар бўйича қарорлар аъзоларнинг исталган тўққизтаси ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинади. Қолган барча масалалар бўйича қарорлар Кенгашнинг барча доимий аъзолари овозларини қўшиб ҳисоблаганда тўққизта аъзо ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинади. Бошқача қилиб айтганда, доимий аъзолардан биттаси ёки бир нечтаси бирор-бир қарорга нисбатан қарши овоз берса, бу қарор қабул қилинмайди. Бундай ҳолат вето қўйилиши деб аталади.
БМТ Уставига кўра Хавфсизлик Кенгаши урушнинг олдини олиш, давлатларнинг тинч ҳамкорлик қилишларига шарт-шароитлар яратишда катта ваколатларга эга. Хавфсизлик Кенгаши томонидан БМТ Уставига мувофиқ қабул қилинган баъзи қарорлар меъёр ўрнатувчи мазмунида бўлиши мумкин.
БМТ тизими Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларнинг бошқа орган томонидан қайта кўриб чиқилиши ёки даъво қилиниши имконини бекор қилади. Бу қарорлар мукаммал саналади ва текширилиши мумкин эмас.
БМТ Уставига мувофиқ Хавфсизлик Кенгаши доимий фаолият кўрсатиши ва аъзо давлатлар номидан тез ва самарали иш курмоғи лозим. Шу мақсадда Хавфсизлик Кенгашининг ҳар бир аъзоси БМТ қароргохида доим ўз вакилига эга бўлиши керак.

Download 24.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling