Халқаро ва дунё тиллари


Download 30.47 Kb.
bet1/2
Sana23.12.2022
Hajmi30.47 Kb.
#1050156
  1   2
Bog'liq
1Халқаро ва дунё тиллари

Халқаро ва дунё тиллари.


Сайёрамиз аҳолиси 7 мингдан зиёд тилда гаплашади. Бироқ аҳолининг 66 фоизи ушбу тилларнинг фақат кенг тарқалган 40 тасида сўзлашади.
Ҳар ярим ойда битта тил йўқолар экан. Бунга қишлоқларда яшаётган одамлар ўзларининг кичкина турар жойларини тарк этиб катта шаҳарларга йўл олиши ва у ерларда ўзларининг маҳаллий тилини унутиши сабаб бўлар экан. Ҳозирда уларнинг 400 дан зиёди йўқолиб кетиш арафасида турган тиллар ҳисобланади. Энг тез йўқолиб кетиш эҳтимоли бўлган тиллар Австралия, Африка, Америка аборигенлари сўзлашадиган тиллардир. Аксинча, энг мустаҳкам тиллар, бу Европа тиллари саналади. Европа тилларида фақат лотин тили (Ватиканнинг расмий тили) ўлик тил ҳисобланади.
Энг кўп ишлатиладиган тиллар 
Дунёда қайси тилларда кўпроқ гапирилади? Тасаввур қилинг-а, дунёда 7500 га яқин тиллар мавжуд. Бу хилма-хилликдан фақат бир нечтаси энг машҳур ҳисобланади ва кўп ишлатилади. Масалан, 1,3 миллиарддан ортиқ киши сўзлашадиган дунёдаги энг машҳур тиллардан бири хитой тилидир. Хитой тили Чин мамлакатидан ташқари, Тайван ва Сингапурда ҳам расмий тил ҳисобланади. Хитой тили БМТнинг олтита расмий тилларидан бири ҳисобланади. 
Инглиз тили дунёдаги яна бир машҳур тилдир. Бу энг кенг тарқалган тил бўлиб, дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида қўлланилади. Буюк Британия, АҚШ, Янги Зеландия, Канадада расмий ҳисобланади. Тахминан ярим миллиард киши ҳинд тилида гаплашади. Бу тил асосан Ҳиндистон, Непал, Бангладешда қўлланилади. Аксарият тилшуносларнинг айтишича, ҳинд тили тез орада энг оммабоп тилга айланади, чунки бу тилда гапирадиганлар сони ортиб бормоқда. Испан тили бутун дунё мактабларида қабул қилинмаганига қарамай, у испан тилида сўзлашувчи мамлакатларда (Испания, Колумбия, Мексика ва бошқалар) энг кенг тарқалган тиллардан бири ҳисобланади. Айтганча, испан тили инглиз тилидан кўра кўпроқ машҳур бўлиб бормоқда. Бундан ташқари, у бизнес музокараларида, халқаро саммитларда ҳам қўлланилади. Араб тилида ҳам кўп одам сўзлашади. Сайёрамиз аҳолисининг 250 миллиони араб тилини она тили, деб ҳисоблайди. Унда дунёнинг 50 та давлати вакиллари сўзлашади. Араб тилида сўзлашувчиларнинг аксарияти Саудия Арабистони, Ироқ ва Қувайтда жойлашган. Араб тилининг бундай машҳурлиги, биринчи навбатда, Қуръоннинг кенг тарқалганлиги билан боғлиқ. 
Рус тили ҳам халқаро тил ҳисобланади, ҳатто айрим мамлакатларда бизнес юритишда ҳам рус тили қўлланилади. Таъкидланишича, рус тили хитой тилидан кейинги иккинчи энг қийин тил ҳисобланар экан. Бундан ташқари, рус тили Россия Федерацияси, Қозоғистон, Беларусь ва бошқа мамлакатларда расмий тил ҳисобланади. 
Халқимиз орасида “тил билган хор бўлмайди” деган ибора бор. Умуман, бир ёки бир нечта хорижий тилларни билиш сизни бошқа одамлардан кўра кўпроқ имкониятлар соҳибига айлантириши рост. Тил билсангиз бизнес жараёнларини олиб бориш ҳам тил билмаганларга қараганда анча осон кечади. Шу боис чет тилини ўрганишни асло кичик зарурат, деб билманг. Зеро, сиз дунёдаги энг машҳур тиллардан камида биттасини (инглиз, хитой, испан ёки бошқаси) тушунсангиз ёки сўзлаша олсангиз, бошқа мамлакатларда асло қийналмайсиз. У ернинг халқлари билан бемалол мулоқотда бўла оласиз, тил билмаган ҳамроҳингиз эса доимо сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлади. 

Download 30.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling