Халқи учун, Ватан ободлиги,озодлиги, тинчлиги учун курашган фидойилар, доим барҳаётдир!


Генерал Комилжон Ғофуров ўзи ибрат сўзи хикмат буюк инсон эди


Download 466.93 Kb.
bet5/6
Sana28.12.2022
Hajmi466.93 Kb.
#1016283
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
05.07.2022 Мойариқ Генерал Комилжон Ғофуров

Генерал Комилжон Ғофуров ўзи ибрат сўзи хикмат буюк инсон эди

Инсоннинг ҳаёти унинг қанча яшагани билан эмас, балки қандай яшагани, эл-юртга, Ватанига халқига садоқати Ватанпарварлик, халқпарварлик намунал ҳаёт йўли, қолдирган маънавий бойлиги, ибрат мактаби билан белгиланади.


Шундай Буюк инсонлардан бири, Тошкент шахрининг Сағбон Оқтепаси, ҳозирги Олмазор тумани”Янги Тошкент” махалласида туғилиб, тарбияланиб Ички ишлар тизимида қахрамонларча фаолият юритган, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг бошлиғи, генерал майор мархум Комилжон Ғофуров Қодирижон ўғли эди.
Комилжон Ғофуров қисқа (20.07.1940-28.08.1994) 45 йил умр кўрди. Лекин қисқа баракали сермазмун умри давомида, яшаб ўтган буюк зотлар ҳақида айтилганидек, асрларга татигулик, миллатимизнинг хотирасида абадий қоладиган ишларни бажарди.
Комилжон Ғофуровнинг Давлат миқъёсида бажарган асосий ишларини рисоланинг махсус бобларида ёритилади.
Мустабид 1970-1980 йилларда тизимнинг бошқа регионлардаги каби Ўзбекистонда ҳам уюшган жиноятчилик рекетчилар одам ўғирлаш каби жиноятчилик кўпвайган давр эди.
Комилжоннинг жасорати шундаки у мавжуд бўлган жиноятчи гурухлар, тўдалар бошлиқлари билан ўз жонини хатарга кўйиб, яккама-якка мулоқот олиб борган. Тўғри, курбонлар ҳам бўлган. Лекин тез фурсатда унинг топшириқ ва бўйруқлари амалда бажарилган.
Комилжон Ғофуровнинг энг катта ютуқларидан бири хавфли жиноятчилар, рекетчиларни таг-томири билан йўқотишдаги машаққатли ва самарали давлат минъёсидаги олиб борган ишлари эди.
1. Пешонамда қолган ажинлар эмас
2. Йиллардан йилларга ўтган йўллардир
3. Ёшимни яшадим деб мамнунман ортимдан қолдилар фарз юртдошларим содиқ сафддошларим, шогирдларим, дўстларим.

Комилжон Ғофуров ҳақида устозлари, шогирдлари, сафдошлари, Дўстларининг хотиралари


Подполковник Махсуда Усманова


УСТОЗ ВА ШОГИРДЛАР

Қадимдан Шарқда устоз ва шогирд анъанаси қадрланади. Ўзбекистон Ички ишлар тизимининг буюк устозларининг босиб ўтган шарафли ва муқаддас йўллари биз ёшлар учун машъалдир.


Ҳар бир инсон учун ўз мураббийи ва устозини эъзозлаши, ҳурмат ва эҳтиромини адо этиши шарт. Негаки, бу зотлар ҳар қандай инсон руҳиятини тарбиялайди, уни маънавий бойлик билан тўлдиради, ҳар қандай руҳий ва маънавий камчилик иллатлардан поклайди.
Мураббий ва устоз ўз шогирдига чукур билим бериш билан бирга унга ҳақ-ҳукуқлари нималардан иборат эканини тушунтириб беради, ярамас, ёмон ишлардан қайтаради, энг яхши ишлар ва фазилатлар сари йўл кўрсатади. Устоз шогирдининг юксак чўққиларни забт этишини ўйлаб, ҳамиша жон куйдиради.
Республика ИИВ таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсантлар мураббий ва устозларнинг айтган-ларига диққат билан қулоқ тутиб, касб сирларини кунт билан ўрганишади. Устозлар курсантларга раҳбарлик санъати, юксак ҳарбий маҳорат ва муомала маданиятидан сабоқ беришади. Фахрийлар ёшларда танланган касбларига меҳр-муҳаббат ва қизиқиш уйғотиш учун бир қатор мақтовга лойиқ ишлар амалга ошираётирлар. Жумладан, таълим муассасаларида тингловчи-курсантларнинг соҳавий хизматлар рахбарлари билан учрашувлари ташкил этилмоқца. Бундан ташқари, уруш қатнашчилари, ички ишлар, меҳнат фахрийлари билан учрашув ва жонли мулоқотлар режали равишда ўтказилиб турилади.

Download 466.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling