Халқи учун, Ватан ободлиги,озодлиги, тинчлиги учун курашган фидойилар, доим барҳаётдир!


Download 466.93 Kb.
bet6/6
Sana28.12.2022
Hajmi466.93 Kb.
#1016283
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
05.07.2022 Мойариқ Генерал Комилжон Ғофуров

МЕҲРИ ДАРЁ ИНСОН

Инсон учун бутун умрини халқ манфаати, Ватан ободлиги, тинчлиги, эл-юрт осойишталиги, фуқаролар манфаатини ҳимоя қилишдек эзгу ишга бахш этишдан ҳам ортиқроқ бахт бўлмаса керак. Аммо бундай бахтга эришиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бу, албатта, кишидан чексиз машаққат, заҳмат, тинимсиз меҳнат, чексиз ирода ва қатъиятни талаб этади.





Буюк инсон Давлат ва жамоат арбоби, Тошкент шахар Ички ишлар Бош бошқармасининг бошлиғи, генерал майор.
Комилжон Ғофуровнинг хаёти ва бошланғич фаолияти Тошкент вилоятининг собиқ Калинин кейинги номланиши Тошкент туманининг собиқ Охунбобаев жамоа хўжалиги худудидаги хозирги Олмазор туманидаги “Янги Тошкент”, “Мойариқ”, “Ахил” ва “Пахта” махаллаларининг фаолияти билан боғланган. Чунки унинг беғубор болалик, мактабда ўқиш даври, ёшлиги юқорида қайд этилган бир - бирига ёндош махаллаларда кечган. Тошкент туманида Ички ишлар бўлимининг бошлиғи Тошкент вилоятининг Ички ишлар бошқармасининг бошлиғи, Тошкент шахар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган даврларида ушбу махаллалар фаоллари, кекса отахонлар, нуронийлар, ёшлар билан доим яқин алоқада бўлган.
Уюшган жиноятчи гурухлар, “рекетчилар”, диний экстремистлар, машина ўғрилари ва бошқа жиноий гурухларни тугатишда, туман Ички ишлар ходимларига кўрсатмалар берган ва рахбарлик қилган. Энг мухими жиноятчиликни олдини олиш, профилактикага ахамият берган. Махаллий рахбарлар, махалла раислари кексалар билан доим мулоқотда бўлиб, улар билан маслахатлашиб иш юритган камқувват, ночор оилаларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатган.
Мустақиллик шарофати билан, хаж зиёратига борувчиларни қўллаб қувватлаган, хужжатлаштириш амалиётларини енгиллаштирган. Махаллалардаги отахонларни хусусан бир асрдан ортиқ умр кўрган Толибхожи Орифбой ўғлини навбатсиз хаж зиёратига бориб келишида амалий ёрдам кўрсатган. Кексаларнинг дуосини ота-онасини, устозларини дуоларини олган буюк инсон Комилжон Ғофуровнинг хаёти фаолияти, босиб ўтган шарафи ва муқаддас йўли, барчамиз, хусусан ёшлар учун ибратдир.
Бизлар махаллалар фаоллари, нуронийлар, ёшлар, хаёти, фаолияти ибрат, сўзи хикмат Комилжон Ғофуровнинг рухини шод этиш учун, унинг таваллуди кунлари, Ички ишлар ходимлари билан ва бошқа байрамларда, унинг қабрини зиёрат қилиб гулчамбарлар қўямиз.
Олмазор тумани “Мойариқ” махалла фуқаролар йиғини раиси
Э.Ю. Бозорбоев
Download 466.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling