Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган улкан ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан ижтимоий ҳаётнинг барча бўғинларида меҳнат қилаётган раҳбар ходимларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши, билим ва малакаси, дунёқараши ҳамда ташаббускорлигига боғлиқ. Барча раҳбар ходимларнинг раҳбарлик фаолиятига чуқурроқ назар ташласак, каттами, кичикми, қайси мансабда бўлишидан қатъи назар, ҳар бир раҳбар ўз ишига талаб даражасида ёндашиши керак . Чунки, раҳбар фаол бўлмаса, жамиятда ижтимоий фаоллик шақлланмайди.
Раҳбарлик юксак ақл-фаросат, кўп куч-ғайрат, изланиш ва топқирликни, ўз устида тинмай ишлашни, ўрни келганда, зарурий тадбиркорликни талаб қилади. Раҳбар ҳар қандай ишни амалга ошириш учун, аввало, мустақил қарор қабул килади. Бу қарор раҳбарнинг ишбилармонлик фаолиятининг мақсадини белгилайди.
Рахбарга қўйиладиган талаблар қўйидагилардан иборат:
- оилапарварлик масъулиятини, қўни-қўшни, маҳалла-кўй, эл-юрт, жамоа олдидаги бурч туйғусини тушуниши ҳамда жамият тараққиётига хавф соладиган ҳар қандай таҳдидларга нисбатан муросасиз, уларга қарши курашувчи бўлиши лозим;
- етакчи сифатида ҳак-ҳуқуқларини танийдиган, ўз кучи ва имкониятларига таянадиган инсон бўлиши керак;
- ҳаётга фаол муносабатда бўлиши, одамлар кўнглида орзулар уйғотиши ва уларни ўз ортидан эргаштира олиши шарт;
- даврнинг тезкор талабларига тўла жавоб бера оладиган, юксак тафаккур соҳиби, кенг ва чуқур билими, мустақил фаолият кўрсата оладиган маънавий, маданий тафаккури дунъёқараши кенг бўлиши лозим.
Раҳбарликда тажриба, кўникма, маҳорат, жасорат билим, ақл ва идрокнинг ўрни катта. Аммо энг аввало, раҳбарлик, бу санъатдир. Раҳбарга ҳам худди санъаткор учун зарур бўлганидек талант ва истеъдод лозим. Ҳар кимдан санъаткор чиқмаганидек, истаган одамдан ҳам яхши раҳбар чикмайди.
Комилжон Ғофуров рахбарликни санъат даражасига юксалтирган Ички ишлар сохасининч буюк билимдони эди.
Хотира азиз ва муқаддасдир
Do'stlaringiz bilan baham: |