МАВЗУ ЮЗАСИДАН КЕЙСЛАР
3-кейс
Педагогика фанидан дарс бормоқда. Гулзода аудитория тахтаси олдида жавоб бераётиб, бир неча ноаниқликларга йўл қўйди. Уни жавобини тўлдириш учун гуруҳ ўқувчиларга қарата ўқитувчи: «Ким тўлароқ жавоб беради?»-деб сўради. Гуруҳ ўқувчилари жим ўтиравердилар. Шунда Анвар исмли ўқувчи бирданига: «Мен жавоб бераман»-деб қўл кўтарди. Шу пайт гуруҳ ўқувчиси Карим: «Анвар тезда қўлингни тушир. Аълочи бўлиб ўртоқларингни «сотмоқчимисан»?»-деб пичирлади. Азиз қўлини дарров туширди. Ўқитувчи Анвар дан сўраганда, у қайсарлик қилиб жавоб бермади.
Кейс бўйича савол ва вазифалар:
Дарсдаги вазиятни ўқувчилар ўртасида шаклланган муносабат ва ўқувчиларнинг ўқитувчига нисбатан муносабати нуқтаи назардан таҳлил қилинг.
Иш фаолиятингиздан ўқувчиларнинг ўзаро ва ўқитувчи ўртасидаги муносабатни ўзлаштиришга таъсир этадиган мисоллар келтиринг.
I.
Ёпиқ тестлар
- Касб таълими бўйича дарс шакллари қандай бўлиши керак?
- Янги билим бериш дарсида асосий ўринни нима белгилайди?
- Дарснинг ташкилий қисми неча минутдан иборат?
- Технологик харита нима?
II.
Очиқ тестлар
- ...... маълум мақсад асосида, белгиланган вақтда алоҳида, бир хил ёшдаги ўқувчилар, ёшлар билан ўқитувчи раҳбарлигида олиб бориладигантаълим жараёни.
- Таълимни технологиялаштириш – бу ўқитиш жараёнига технологик ёндашиш асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва самарали воситаларни тадқиқ қилувчи ва қонуниятларни очиб берувчи........ ......... дир.
III. Мураккаб тестлар:
- Таълим – тарбияни уюштиришда қандай билимларнинг роли ва ўрни беқиёс?
- Педагогик техника таркиби ва педагогик маҳорат мезонларини ажратинг ва мос рақамларни жадвалнинг жавоб рақамлар қисмига ёзинг.
- Тушуриб қолдирилган сўзларни ёзинг
- …..-кўп сoнли имкoниятлaрдaн энг қулaйини тўплaб oлиш жaрaёни Жaвoб: Мувoфиқлaштириш- кўп сoнли имкoниятлaрдaн энг қулaйини
Do'stlaringiz bilan baham: |