Халкаро болалар китоби куни


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana15.03.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1272313
TuriСценарий
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
khalkaro bolalar kitobi kuni



Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят 
ахборот-кутубхона маркази 
илмий услубият бўлими 
 

Халқаро
 болалар китоби куни 
муносабати билан тадбир 
сценарийси
 
Фарғона 2018 


Адабиёт — қалбни тарбиялайди, онгу шуурни чархлаб, руҳни 
озиқлантиради. Шу боис ҳамиша унга эҳтиёж бор. Гарчи инсон зоти моддий 
манфаатлар, замон янгиликлари измига осонгина тушиб борса-да, алал 
оқибат зерикади, асл ўзлигини соғинади, унга қайтишни истайди. Ана 
шундай пайтда адабиётнинг қадри билинади, унинг зарурати англанади. 
Зотан, яхши китоб кишининг кўнгил ойнасини поклайди, уни фикрлашга, 
тушунишга ундайди. 
Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, 
ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни 
эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб 
етуклик сари илдамлайверади. Китоб ўқимаган инсоннинг онги эса маънавий 
қашшоқлигича қолаверади. 
Маълумки, китоб руҳият озуқаси, у билан дўстлашиш кишини нафақат 
юксалтиради, балки дунёни танитади, эзгуликка етаклайди. Китоб — қалбга 
нур беради, қалби гўзал инсоннинг кўзи равшанлашади, оламни ўз шахсий 
қарашлари билан кўради, атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисаларга онгли 
ёндашади, тўғри йўл ила бахт-у саодат топади. Доно халқимиз 
таъкидлаганидек, она-табиатни офтоб иситса, инсон қалбини китоб илитади, 
ёритади ва нурлантиради. 
Шунингдек, китобга тафаккурнинг толмас қаноти, деб таъриф 
беришганда, инсон маънавий оламини бойитиш, юксак ижодий ва 
яратувчанлик орзулари ичида ҳаракат қилиб яшаши назарда тутилган. Шу 
сабабли, буюк боболаримиз бола тарбиясида китобнинг ўрни муҳимлигини, 
уни ниҳоятда қадрлаш, бебаҳо адабий меросдан самарали фойдаланиш 
кераклигини таъкидлаб ўтганлар. Хонадонларда китоб энг катта бойлик 
сифатида қадрланиб, авлоддан-авлодга етказилган. Улар қаҳратон қиш 
кунларида ҳам, ойдин ва қоронғи кечаларда ҳам бир жойга жам бўлишиб 
китобхонлик, ғазалхонликлар ўтказишган. 
Биз тарихан улкан маданиятга эга халқнинг билими кучли, маънавияти 
юксак авлодларимиз. Жаҳон тамаддунига ўзига хос улус қўшган буюк 
аждодларимиз Юсуф Хос Ҳожиб, Аз-Замахшарий, Нажмиддин Кубро, Абу 
Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Бобур каби гўзал қалб 
соҳиблари ҳам мутолаа орқали комилликка эришган. 
Китоб пайдо бўлгандан бери инсонга содиқ дўст каби ҳамроҳлик қилиб 
келади. Китоб ҳамма давр ва халқларнинг энг улкан кашфиёти бўлиб, 
аждодларнинг тажрибасини жамлаш ва жамғаришга кўмак беради. 
Китоб — барча даврларда болаларнинг дунёни англаши, дўст 
орттириши, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмакчи бўлиб келган. Бола қалбида 


Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, одамларга меҳр-оқибат туйғуларини камол 
топтиришнинг энг яхши воситаси сифатида қадрланган. 
Шуни алоҳида таъкидлашимиз жоизки, Президентимиз Шавкат 
Мирзиёев раҳнамолигида юртимизда болалар адабиётини ривожлантириш, 
ўқув адабиётлари ва дарсликларнинг савиясини кўтариш учун зарур бўлган 
барча маънавий, ҳуқуқий ва моддий асослар яратилди. Нашриётлар 
томонидан “Болалар адабиёти” рукни остида жаҳон ва ўзбек ёзувчиларининг 
асарлари босқичма-босқич нашр қилиниб, ўқувчиларга тақдим қилинмоқда. 
Ҳукуматимиз томонидан ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш 
борасидаги сиёсати, хусусан, ушбу йўналишда қабул қилинган қатор Давлат 
дастурларига мувофиқ, болалар ва ўсмирлар орасида китобхонликни тарғиб 
қилиш, интеллектуал салоҳиятли, баркамол авлодни вояга етказиш йўлида 
Республикамизнинг барча вилоятларида ҳам бир қатор тизимли ишлар 
амалга оширилмоқда. 
Бугун саноқли сонияларда турли ахборот воситалари, хусусан, 
интернет тармоғи орқали турфа хил ҳабарлар олиш мумкин. Аммо, китоб 
мутолааси билан ҳам шуғулланиш жуда зарур ҳисобланади. Китобхонлик 
кишидан муайян кўникмалардан ташқари, зеҳнлиликни ҳам талаб қилади. 
Шундай экан, китоб ўқиш киши онгини ва фикрлаш қобилиятини ўстиради. 
Жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари 2 апрель санасини Халқаро болалар 
китоблари 
куни сифатида нишонлашади. Ушбу байрам эртакчи-ёзувчи Ганс Христиан 
Андерсеннинг таваллуд кунида нишонланиши белгиланган. 1967 йилда 
Халқаро болалар китоблари кенгаши 2 апрель санасини болалар китоблари 
куни деб нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Китоблар олами 
инсониятнинг нафақат маънавий - маърифий қарашлари, балки онгу 
тафаккурини, дилидаги эзгу хислатларини, яхшиликка ёндошган фикру-
ўйларини, орзу-умидларини бирлаштириб, ҳаёт майдонининг энг юксак 
чўққисига чорлаб турадиган порлоқ машъалага ўхшайди. Унинг ҳар-бир 
саҳифаси изланишга, интилишга, янгиликлар яратишга чорлайди. Бу борада 
кутубхоналарнинг алоҳида хизматлари таҳсинга лойиқдир. 
Болалар адабиёти деганда ёзувчилар томонидан уларга мўлжалланган 
махсус асарларни тушунамиз. Шунингдек, катталар учун ёзилган бадиий 
асарларнинг баъзи бирлари ёки уларнинг болалар китобхонлиги доирасига 
киради. Ижтимоий онг шакллари,мафкуравий ишнинг барча соҳалари каби, 
болалар адабиёти ҳам воқелик билан ҳаётдаги турли ижтимоий ҳодисалар 
ҳамда инсоният турмуши билан яқиндан боғланган бўлиб, уларни ўзига хос 
воситаларда бадиий акс эттиради. Болалар адабиётида акс эттириладиган 
воқеалар эса ҳаётий, реалистик тарзда уларнинг психологияси ва онгига мос, 


тушунарли ва қизиқарли бўлмоғи лозим. Бундай асарларни ёш китобхон 
қалбида ўй фикр уйғотадиган, унинг эстетик дидини ўстирадиган, ёрқин 
образли, юксак идеалларга, улкан ва порлоқ ишларга илҳомлантирадиган 
савияда яратишни тақозо этади.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling