Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари


Халқаро кредит, унинг хусусиятлари ва гуруҳланиши. Экспорт ва импортни кредитлаш


Download 47.61 Kb.
bet10/11
Sana23.04.2023
Hajmi47.61 Kb.
#1393272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ

Халқаро кредит, унинг хусусиятлари ва гуруҳланиши. Экспорт ва импортни кредитлаш.



Халқаро муносабатларнинг маълум қисми халқаро кредит муносабатларига тўғри келади.
Халқаро кредит қуйидаги хусусиятларга эга:
- Қарз олувчи ва қарз берувчи сифатида давлат, ташкилот ва муассасалар, хуқуқий шахслар (банклар, компаниялар), халқаро валюта кредит ташкилотлари қатнашади.
- Қарзга олинган маблағлар қарз олувчи мамлакат томонидан даромад келтирувчи капитал сифатида ишлатилади.
- Қарз берувчи мамлакатга тўланадиган кредит фондининг манбаси қарз олувчи мамлакат аҳолиси томонидан яратилган миллий даромад ҳисобланади.
Халқаро кредит давлат ва халқаро институтлар иштирок этган муносабатларда пул (валюта) шаклида, ташқи савдо фаолиятида эса товар шаклида бўлиши мумкин.
Халқаро кредит халқаро иқтисодий муносабатлар доирасида қуйидаги функцияларни бажаради:
- мамлакатлар ўртасида капиталнинг қайта тақсимланишини таъминлайди.
- капиталнинг марказлашувига шароит яратади ва бу жараённи тезлаштиради.
- ҳар хил валюталарда халқаро хисоб-китобларни олиб боришда муомила харажатларини қисқартиради.
Халқаро кредит XIV-XV асрларда халқаро савдо муносабатлари асосида пайдо бўлган.
Халқаро кредит қуйидаги белгилари бўйича гуруҳланади:

  1. Характерига кўра: давлатлараро, хусусий, фирма кредитлари.

  2. Шаклига кўра: давлат, банк, тижорат.

  3. Кўринишига кўра: товар шаклида (экспортердан импортерга), валюта (банкдан) шаклида.

  4. Валюта турига кўра: қарздор мамлакат валютасида, кредитор мамлакат валютасида, учинчи мамлакат валютасида ва маълум ҳисоб бирликларида (ЭКЮ, СДР, Евро ва бошқалар).

  5. Муддатига кўра: қисқа – 1 йилгача, ўрта – 1-5 йилгача ва ўзоқ муддатли – 5 йилдан ортиқ.

  6. Таъминланганлигига кўра: таъминланган (товар – моддий қийматлар билан – кучмас мулк ва бошқалар), хужжатлар билан (товар хужжатлари, векселлар, қимматли қоғозлар ва бошқалар).

  7. Ташқи савдодаги ўрни бўйича: экспортни кредитлаш, импортни кредитлаш.

Экспортни кредитлаш қуйидаги шаклларда олиб борилади:

  1. Харидор бунаклари шаклида юзага келувчи кредит муносабатлари бўлиб, бунда харидор бунаклари бирор бир мамлакатга ёки экспортерга берилади. Харидор бунакларининг моҳияти: биринчидан, улар хорижий буюртмачининг буюртмасини таъминлашнинг асоси сифатида хизмат қилади, иккинчидан, бунак сўммаси экспортер капиталининг салмоғини оширади.

  2. Банк томонидан кредитлаш шаклларига кўра: эксортёр мамлакат гарови остида кредит бериш, импортер мамлакатдан товар хужжатлари ёки товарларини гаровга олган холда кредит бериш.

Банк билан анча вақтдан бери бирга ишлаб келаётган ишончли йирик экспортёр фирмалар банкдан товарларни гаровга қуймасдан банк кредитини олишлари мумкин.
Импортни кредитлаш ҳам тижорат ва банк кредити шаклида берилади. Тижорат ёки фирма кредитлари иккига бўлинади.

  1. Очиқ хисоб бўйича кредит (экспортер юкланган товарларни импортер қарзи сифатида унинг хисобига ёзиб қуяди, импортер эса кредитни маълум бир муддатда тўлаш жавобгарлигини олади). Бунда қарздорлик даври тугатилиб борилади. Товар ҳам ўз навбатида мунтазам жунатилиб турилади. Бунда банклар савдо контр-агентлари хисоб-китобларида воситачи функциясини ўтайди.

  2. Харидорнинг туловга лаёқатлик хатарини камайтириш бўйича ташқи савдога бериладиган кредитларни суғурталаш.

Импорт бўйича банк кредитлари вексел бўйича қуйидагича бўлиши мумкин:

  1. Акцептли кредит – акцепт ёки импортер банкнинг экспортер траттасини тўлаш розилиги билан берилади. Бунда импортер тулов вақти келганда банкка қарз сўммасини маълум қилади, банк унинг экспортер олдидаги жавобгарлигини ёпади.

  2. Акцептли-рамбурсли кредит – импортерга хизмат килувчи хорижий банк томонидан кафолатлаш шарти билан банк томонидан векселни акцептлаш орқали амалга оширилади.



Товарларни кредитга сотишда факторинг (факторинг компаниялари), форфейтинг операцияси (экспортер томонидан импортерга талаб хуқуқи банк форфейторига берилади, у эса ўз навбатида бу хуқуқни сақлаши ёки халқаро бозорда сотиши мумкин) усулларидан ҳам фойдаланилади.


Download 47.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling