Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари


Download 47.61 Kb.
bet2/11
Sana23.04.2023
Hajmi47.61 Kb.
#1393272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ

Валюта механизми деганда валюта билан боғлиқ миллий ва халқаро даражадаги хуқуқий меъёрлар ва муассасалар тушунилади. Валюта муносабатларига савол бошида тухталинди.
Валюта тизимининг қуйидаги турлари мавжуд.

  1. Миллий

  2. Жаҳон

  3. Минтақавий

Миллий валюта тизими алоҳида олинган давлатнинг валюта муносабатиларини қонун асосида ташкил қилиш ва бошқариш муносабатларини ўз ичига олади. Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг асосий қисмини ташкил этиб миллий валюта, валюта разервлари ҳажми ва тартиби, валюта паритети, мамлакат валюта муносабатларини бошқарувчи миллий махкамалар ва ташкилотлар статуси, валюта ва олтин миллий бозорларининг фаолият юритиш шартлари, валюта назорати, валютавий чекланишлар қоидалари, халқаро кредит воситаларини миллий пул айланишида қуллаш қоидалари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Жаҳон валюта тизими халқаро тўлов воситаларининг маълум қисми сифатида валюта курслари ва валюта ва олтин бозорлари режими, халқаро ва миллий банк ташкилотлари, халқаро кредит воситаларини муомилада қуллаш қоидалари, валютавий чеклашларни давлатлараро бошқариш усуллари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Минтақавий валюта тизими ривожланган мамлакатларнинг жаҳон валюта тизими чегарасида ташкил этилади. Унинг асоси бўлиб, халқаро меҳнат тақсимоти, ташқи савдо ҳисобланади. Минтақавий валюта тизимига мисол сифатида Европа валюта тизими ва бошқаларни курсатиш мумкин.
Минтақавий валюта тизимларига баъзан улар сиёсий иттифоқ билан бирлашмаган бўлса келажаги йўқ деган қарашлар ҳам мавжуд. Жумладан, 1865 йилдан 1914 йилгача Франция, Белгия, Италия, Швеция, Греция ва Болгариялар кирган монетор иттифоқ биринчи жаҳон уруши бошланиши билан тугади.
Шу каби Буюк Британия ва Ирландия, Бельгия ва Люксенбург ҳам ўзоқ вақт ягона валютадан фойдаланишган. Бунда ҳам валюта иттифоқи сиёсий интеграцияга олиб келмаган. (Ж. ЭО. 2002. №1-2. 66 стр)
Ўзбекистон мустақилликга эришгач халқаро муносабатлар субъектига айланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1991 йил 31 августдаги қабул қилинган давлат мустақиллиги тўғрисидаги баёнотда «Ўзбекистон Республикаси Халқаро ҳамжамиятнинг тенг хуқуқли аъзоси бўлиб, халқаро ҳамжамиятнинг тенг хуқуқли аъзоси бўлиб, халқаро муносабатларда суверен давлат, халқаро хуқуқ субъекти бўлиб чиқади» - дейилган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов Конституциянинг 11 йиллиги муносабати билан 2005 йил декабрдаги нутқида «Ташқи сиёсатда биз ўзоқ ва яқин қўшниларимиз билан умумий тил топишимиз, улар билан дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашимиз, АҚШ ва Европа Иттифоқи, Россия, Хитой, Япония ва Жанубий Кореа ва бошқа жахонинг етук давлатлари билан тенг хуқуқли муносабатларни ривожлантириш, ўзаро манфаат йўлида уларни имконияти ва бизга бўлган эътиборидан фойдаланиш» деган эди.
Мамлакатимиз 2005 йилда 130 дан ортиқ мамлакатлар билан ташқи савдо операцияларини амалга оширди. Мамалакатимиз жами савдо айланмасининг (9500 млн АКШ доллори) 57,3 фоизи Европа мамлакатлари, 38,2 фоизи Осиё давлатлари, 4,2 фоизи Америка қитъаси давлатлари билан, 0,3 фоизи Африка ва Австралия қитъаси давлатларига тўғри келади.
Ўзбекистон Республикасининг валюта қонуниятларига «Валютани тартибга солиш тўғрисида» ги Қонун (Тошкент 2003 йил), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 355-сонли Қарори ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.



Download 47.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling