Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари


Халқаро ҳисоб – китобларнинг ташкил этилиши, шакллари ва уларни қўлланилиши


Download 47.61 Kb.
bet5/11
Sana23.04.2023
Hajmi47.61 Kb.
#1393272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ

Халқаро ҳисоб – китобларнинг ташкил этилиши, шакллари ва уларни қўлланилиши.



Ўзбекистон мустақилликка эришгач халкаро муносабатлар субъектига айланди. Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг 1991 йил 31 августда кабул килинган давлат мустакиллиги тўғрисидаги баёнотда «Ўзбекистон Республикаси халкаро хамжамиятининг тенг хуқуқли аъзоси бўлиб, халкаро муносабатларда суверен давлат, халкаро хуқуқ субъекти бўлиб майдонга чиқади» дейилган.
Қиска вакт ичида Ўзбекистон иктисодий хамкорликнинг нуфузли халкаро ташкилотлари – Халқаро валюта фонди, Халкаро тараккиёт ва тикланиш банки, Осиё тараккиёт банки, Ислом тараккиёт банки, халкаро мехнат ташкилоти, Европа тараккиёт ва такланиш банки, Халкаро молия корпорацияси, Шанхай хамкорлик ташкилоти, Бирлашган миллатлар ташкилоти ва бошка кўплаб ташкилотларга қабул килинди, кўплаб мамлакатлар билан экспорт ва импорт операциялари йўлга қўйилди.
Республикамиз Президенти И.А,каримов Ўзбекистон Республикаси конституциясини 15 йиллигига бағишланган тантанали маросимда халқаро муносабатларнинг аҳамиятига тўхталиб-«Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида барча узоқ ва яқин қушнилар билан, шу жумладан АҚШ ва Европа билан ўзаро манфаатли, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик алоқаларини олиб боришни доимо тарафдори ва бу йўлдан биз ҳеч қачон қайтмаймиз. Ишонч билан айтиш мумкин – бугунги кунда бундай алоқаларнинг замини тобора мустаҳкамланмоқда ва биз бундан манфатдормиз « -деган эди.
Ҳозирги вақтда республикамизнинг ташки савдодаги асосий хамкорлари булиб, Россия , АҚШ , Буюк Британия , Хитой , Қозоғистон, Эрон , Германия, Швецария ва бошка мамлакатлар хисобланади.
Мустакиллик йилларида экспорт а импортни таркиби ўзгарди. Масалан, 1995 йилда пахта толасининг мамлакат экспортидаги салмоғи – 48,4 фоизни, рангли ва кора металл – 4,7%, машина ва ускуналар 2,0 фоизни ташкил этган бўлса, у 2004 йилни II чорагига келиб, мутаносиб равишда 9,1; 8,8; 5,1 фоизни ташкил этди.
Кейинги йилларда пахта толаси экспорти бўйича мамлакатимизда катта ўзгаришлар содир бўлди. Агар, 2000 йилда пахта толаси экспортининг 62 фоизи Европа мамлакатларига, 23 фоизи МДҲ мамлакатларида, 15 фоизи Осиё мамлакатларига тўғри келган бўлса, 2006/2007 йил ҳосили бўйича мутаносиб бўйича 20,10,70 фоизга тўғри келади. Шундан келиб чиқиб ҳозирги вақтда ўзбек пахтасининг асосий истеъмолчилари бўлиб Хитой, Эрон, Бангладеш, Корея Республикаси Ветнам, Россия ва бошқалар ҳисобланади.
Импорт операцияларида 1995 йилда Буюк Британиянинг улуши 9%, МДҲ мамлакатлари 43,5%, Россия 24,9 %, АҚШ 3,1 фоизга тенг бўлган бўлса, 2004 йили II чорагида мос равишда 3,9 %; 41,1 %; 24,9 %; ва 4,9 фоизга тенг бўлди.
Экспорт ва импорт муомалалари бўйича ҳисоб-китоблар халқаро ҳисоб-китобларнинг маълум шакллари бўйича олиб борилади.
Халкаро хисоб-китоб шакли деганда етказиб берилган товар (махсулот), кўрсатилган хизмат, бажарилган иш учун хак тулашнинг халкаро тижорат муомиласида, шу жумладан банк амалиётида таркиб топган усуллари тушунилади.
Халкаро хисоб-китобларда кенг кўлланилаётган шаклларга куйидагилар киради:

  1. Инкассо бўйича хисоб китоблар. Бу энг куп кулланиладиган шакл бўлиб, унда экспортчи банкка такдим этилган товар таксимлаш хужжатларига кура, етказиб берилган товар учун импортчидан тўлов суммасини олишни топширади ва бу суммани экспортчига утказишни сўрайди. Инкассо бўйича хисоб – китоблар, хужжатлар такдим этилиши билан боғлиқ бўлгани сабабли улар хужжатли инкассо хам дейилади.


  2. Download 47.61 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling