Халкаро валюта муносабатлари ва валюта курслари


Download 47.61 Kb.
bet7/11
Sana23.04.2023
Hajmi47.61 Kb.
#1393272
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ХАЛКАРО ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ВАЛЮТА КУРСЛАРИ

Банк бўлинмалари - халкаро банклар фаолиятининг бошка давлатлар худудида энг кенг таркалган ташкилий шакли булиб, улар асосий идора каби тўлиқ хизматлар турини кўрсатади. Банкларнинг чет эл булинмалари юридик шахс хисобланмайди, балки факат банк корпорациясининг бош офиси уз мамлакатида жойлашади.
Филиаллар - ахамияти жихатидан навбатидаги ташкилий шакл хисобланади. улар ўз сармоясига эга бўлган ва операцияларни мустакил равишда амалга оширадиган юридик шахсдан иборат. Хорижий банклар ўз фаолиятларини бошка давлат худудида янги банк таъсис килиш ёки мавжудларини сотиб олиш йўли билан ташкил килишлари мумкин.
Ваколатхоналар – ташкилий шакллар ичида энг оддийси бўлиб, уларнинг асосий вазифаси – банкнинг бош компанияси, унинг исталган бўлинмаси ёки филиали хизмат кўрсатаётган мижозлар билан алокаларни саклаб туриш, шунингдек янги мижозлар топишдир.


5. Халқаро ҳисоб-китоб баланслари


Халкаро иктисодий, сиёсий ва маданий алокалар тегишли давлатнинг халкаро хисоб-китоб балансларида ўз аксини топади.
Халкаро хисоб-китоб баланслари – бир мамлакатнинг бошка мамлакатга нисбатан пул мажбуриятлари ва талаблари, тушумлари ва тўловлари нисбатидир.
Бундай балансларнинг асосий турлари бўлиб ҳисоб-китоб баланси, карздорлик баланси ва тўлов баланси хисобланади.
Хисоб-китоб баланси – мазкур давлатнинг, тулов муддатидан катъий назар, бошка давлатларга нисбатан узаро тулов ва мажбуриятларнинг маълум вактдаги нисбатидир. Бундай талаб ва мажбуриятлар товар ва хизматларни экспорт (импорт) килиш, кредит, заём бериш (олиш) натижасида вужудга келади.
Ҳисоб-китоб балансининг актив моддалари – бу тегишли келишув давридаги бир давлатнинг бошка давлатларга, янги талаблари (даъволари ва инвестициялари) йиғиндисидир. Баланснинг пассив моддалари янгидан вужудга келган мажбуриятлар ва шу давлатга хориждан килинган инвестициялари микдоридир.
Давлатнинг халкаро хисоб-китоблар буйича холатини билиш учун йил охирига ёки бошига (йил давомидаги баланслар эмас) булган баланслар мухим хисобланади. У узаро талаб ва мажбуриятларни келиб чикиш муддатидан мустасно тарзда умумий суммани тавсифлайди. Балансни актив сальдоси давлатнинг бошка давлатларидан кредитни ва инвестицияни жалб этишга нисбатан уларга купрок, кредит берганини, инвестиция килганини (сарфлаганлигини) билдиради. Пассив сальдо эса давлатнинг карздорлигидан далолат беради.
Халкаро хисоб-китобларда тулов балансининг таркибий кисми булган савдо балансининг ахамияти катта.
Тарихан ташки савдо иктисодий алокаларни олиб бориш ва ривожлантиришнинг бошланғич нуктаси хисобланган. Шунинг учун ҳам ташки савдо тулов балансида асосий уринни эгаллайди. Товарларни экспорт ва импорт килиш жараёни ташки савдо балансида уз аксини топади. Алохида олинган давлатнинг ташки савдо баланси актив ёки пассив булиши мумкин. Бу хол мамлакатнинг ташки иктисодий алокаларининг ривожланиш даражасига, мамлакатнинг жахон бозоридаги мавкеига, унинг экспорт кудратига ва бошка сабабларга боғлик бўлади.
Баъзи Япония, Германия каби ривожланган мамлакатларнинг ташқи савдо балансини актив қолдиғига эга бўлиши бу давлатларнинг бошқа хорижий давлатлар заминида иқтисодининг ривожланишига асос бўлмоқда. Савдо балансини тузилиши 4-саволда тўлов баланси таркибида берилган.
Халқаро қарздорлик баланси ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар статистикасида кенг қўлланилиб, у ҳисоб-китоб балансига ухшайди, аммо ундан моддалари ва турли мамлакатлардаги хисоблаш услублари билан фарқ қилади. Масалан, АҚШ да қуйидаги моддалардан иборат халкаро инвестициялар баланси ишлатилади (млрд, доллар):

Баланс моддалари

1981й

1992й

АҚШнинг хорижий активлари, расмий олтин валюта захиралари.

719.6

1253.7

Бошқа давлат активлари (узоқ ва қисқа муддатли заёмлар билан биргаликда)

68.7

85.5

АҚШнинг хориждаги хусусий активлари

620.8

1120.4

Шу жумладан тўғри инвестициялар

228.3

326.9

Портфель инвестициялар

63.1

156.8

АҚШ нобанк корпорацияларининг хорижий активлари.

35.9

32.9

АҚШ банкларининг хорижий активлари

293.5

603.8


Download 47.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling