Hammaga omad) Moddalar almashinuvi bosqichlari
Xolesterinning qonda tashilishi, LXAT fermentining ahamiyati
Download 1.76 Mb. Pdf ko'rish
|
biokimyo javoblar
55.Xolesterinning qonda tashilishi, LXAT fermentining ahamiyati.
ХОЛЕСТЕРИН ТАШИЛИШИ. Гепатоцитлар ва ичак ҳужайраларининг алоҳида роли шундан иборатки, буларда ўз эҳтиёжлари учунгина эмас, балки «четга чиқариш» учун ҳам холестерин синтезланиб туради. Бундай ҳужайраларда қон оқимига тушиб турадиган липопротеинлар ҳосил бўлади. Липопротеинларда холестерин ва холестерин эфирлари бор. Эркин холестерин юзадаги фосфолипид якка қават (моноцават) таркибига киради ва шу қаватнинг интеграл қисми бўлиб ҳисобланади: холестерин молекул алари фосфолипид молекул ал арининг гидрофоб учлари орасидан жой олади. Холестерин эфирлари липопротеин заррасининг ядросида туради; улар юза қатлам бўлиб, саф тортиб туролмайди. Қонда айланиб юрадиган липопротеинлар ўртасида холестерин алмашиниб туради, бу алмашинув ЗПЛ билан ЗЮЛ ўртасида айниқса актив боради: липопротеин зарралари бир-бири билан тўқнаш келганида холестерини битта заррадан иккинчисига диффузияланиб ўтади. Бундай алмашинув табиатан икки томонлама бўладию, лекин умуман олганда бошқа ҳамма липопротеинлардан ЗЮЛ га кўпроқ холестерин ўтиб туради. Бу шунга боғлиқки, ЗЮЛ да лецитин-холестерин-ацилтрансфераза (ЛХАТ) таъсирида этерификация актив равишда бўлиб туради. ЛХАТ лецитин (фосфатидилхолин) нинг ф-ҳолатидан холестерннга ацил қолдиғи ўтишини катализлайди. Олеинат ва линолат кислота эфирлари ҳаммадан кўп миқдорларда ҳосил бўлади. Бошқа липопротеинларда эфирлар ЗЮЛ дагига қараганда кичикроқ тезлик билан ҳосил бўлиб туради. ЛХАТ ЗЮЛ нинг юза қатламидан жой олган бўлади; бу ўринда юзага келадиган холестерин эфирлари зарра ичига ботиб туради. Шунинг натижасида юза қатламдаги холестерин концентрацияси камаяди ва бошқа липопротеинлардан холестерин келиши учун жой бўшайди. Липопротеинлар ҳужайраларга тўқнаш келганида ҳам холестерини диффузия йўли билан икки томонлама алмашинади. Бу ҳолда ҳам оқимларнинг устун турадиган томонлари бўлади: ЗЮЛ ҳужайра 42 мембраналаридан холестеринни чиқариб олади, ЗПЛ эса, аксинча, ҳужайраларни холестерин билан таъминлаб туради. Холестеринни қамраб олган ЗЮЛ ичак, шунингдек жигар' ҳужайралари томонидан эндоцитоз йўли билан қон оқимидан чиқариб олинади. ЗПЛ талайгина органлар ҳужайраларига ютилади. Ҳужайралар билан липопротеинлар ўртасида холестерин билан алмашиниб бориш механизми турли органлар ҳужайраларидаги холестерин гомеостазини сақлаб туради: ЗЮЛ ёрдамида ҳужайраларда ортиқча холестерин тўпланиб қолишига йўл қўйилмайди, ЗПЛ эса холестеринга эҳтиёж ортган маҳалда (масалан, ҳужайраларнинг ўсиши ва бўлиниши пайтида, унда янги мембраналар юзага келишига холестерин сарфланиб туради) ҳужайраларни холестерин билан таъминлаб боради. Download 1.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling