Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий "Хамса" сининг яратилиши "Ҳайрат ул-аброр" достони


Алишер Навоий "Хамса"сининг яратилиши


Download 63.68 Kb.
bet3/6
Sana07.01.2023
Hajmi63.68 Kb.
#1081942
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий “Хамса” сининг яратилиши “Ҳайрат ул-аброр” достони

Алишер Навоий "Хамса"сининг яратилиши. Алишер Навоий ХИИ-ХВ асрлар давомида форс тилида яратилган достонлар туркуми- бешлик ва хамсаларни ўрганган ва шулардан иккитаси -хамсатайнни, я`ни Низомий ва Хусрав хамсаларини ма`қул топиб, уларнинг бутун хусусиятларини ҳар томонлама тадқиқ этган. қуйидаги мисраларда бу масала шундай баён этилган:
Бу андешадин эрди кўнглумда шайн,
Ки бўлди кўнгул моили хамсатайн.
Чу машғул бўлдум тамошосиға.
Ўтиб водию тоғу дарёсиға.
Ёримчуқ кўруб, сайр тарк этмадим,
Ери қолмади ангаким этмадим. (11-том, 55)
Дарҳақиқат, Алишер Навоийнинг "Хамса"си назирайи беназир- ўхшаш-ўхшамас услубида ёзилган ва бу ан`анани мукаммаллаштирган, юқори босқичга кўтарган нодир бадиий кашфиётдир. Шунинг учун "Хамса"нинг фақат Алишер Навоий ижодида эмас, балки Шарқ адабиётидаги мавқеи ҳақида Садриддин Айний ва Ойбекнинг қуйидаги мулоҳазаларида катта ҳикмат ва ҳақиқат бор:
Ана шундай аҳамиятга эга бўлган "Хамса" 1483-1484 йилларда ёзилган. "Хамса"нинг Абдужамил котиб томонидан 1484 йилда кўчирган ва Алишер Навоий назари тушган қўлёзма нусхаси ҳозирги кунда ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида авайлаб сақланмоқда.
Алишер Навоий "Хамса"ни ёзиш учун бевосита олти ой сарфлаганини алоҳида уқтириб, шундай ёзади:
Сенгаким йўқ эмгакда ғоят падид,
Улус меҳнатида ниҳоят падид.
Қилиб тонгдин оқшомғача қийлу қол,
Юзунга этиб ҳар нафас юз малол.
Ўзунг тинмайин халқ ғавғосидин,
Қулоғинг халойиқ алолосидин.
Бу меҳнатлар ичра чекиб сўзга тил,
Замондин камо беш ўтуб икки йил.
Чекиб хома бу нома итмомиға,
Етургайсен оғозин анжомиға.
Ки ақли муносиб шитоб айласа,
Дейилган замонин ҳисоб айласа.
Йиғиштурса бўлмас бори олти ой,
Ки бўлдунг бу ра`ноға суратнамой. (11-том, 569).
Демак, Алишер Навоий "Хамса" ёзишга 1483 йилда киришиб, уни 1484 йилнинг сентябр ойларида тугатган бўлса-да, аммо унга сарф қилинган вақт, я`ни бевосита ёзишга сарф қилинган муддат олти ойдан иборат бўлган. Икки йилнинг бошқа вақтлари эса кўпинча турли давлат ва халқ юмушларини бажаришга сарф бўлган экан.
Алишер Навоийнинг "Хамса"си қуйидаги достонлардан иборат:
"Ҳайрат ул-аброр" – 63 боб, 3988 байт
"Фарҳод ва Ширин" – 54 боб, 5782 байт
"Лайли ва Мажнун" – 28 боб, 3622 байт
"Саб`аи сайёр" – 38 боб, 5008 байт
"Садди Искандарий" – 89 боб, 7215 байт
Навоий “Хамса” сининг умумий ҳажми 25615 байт, 51230 мисрадан иборат.
Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида ўзининг туркий ва форсий меросини тилга олиб, «Хамса»нинг ҳар бир достонини ёзишда унга мадад берган манбаларни эътироф этади: «Аввалким, «Ҳайрат ул-аброр» боғида табъим гуллар очибдур, Шайх Низомий руҳи «Махзан ул-асрор»идин бошимға дурлар сочибдур. Яна чун «Фарҳод ва Ширин» шабистониға хаёлим юз тутубдур, Мир Хусрав дами «Ширин ва Хусрав» ўтидин чароғимни ёритибдур. Яна чун «Лайли ва Мажнун» водисида ишқим пўя уруб, Хожу ҳиммати «Гавҳарнома»сида нисоримга гавҳарлар еткурубтур. Яна чун «Сабъайи сайёр» расадин замирим боғлабдур, Ашраф «Ҳафт пайкар»ининг етти ҳурвашин пешкашимға яроғлабтур. Яна чун «Сади Искандарий» асосин хотирим муҳандиси солибдур, Ҳазрати Махдум «Хираднома»сидин кўси ислоҳ ва имдод чолибтур».
Мазкур эътирофдан маълум бўладики, Навоий «Хамса» таркибидаги ҳар бир достонни алоҳида муаллифларнинг асарларидан илҳомланган ҳолда яратган.

Download 63.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling