Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий "Хамса" сининг яратилиши "Ҳайрат ул-аброр" достони
"Ҳайрат ул-аброр" достонининг копмозитсияси
Download 63.68 Kb.
|
Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий “Хамса” сининг яратилиши “Ҳайрат ул-аброр” достони
- Bu sahifa navigatsiya:
- Достондаги мақолот ва ҳикоятларнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари.
"Ҳайрат ул-аброр" достонининг копмозитсияси.
Бу достонлар хамса жанри талаблари асосида ўзаро боғлиқ яхлит туркумни ташкил этади. Шунинг учун унинг биринчи достони ("Ҳайрат ул-аброр") фикрий-назарий қурилмага асосланган бўлса, бошқалари ана шу достондаги фикрий-назарий дастурни бадиий тимсолларда ифода этадиган достонлардир. Шу жиҳатдан "Хамса"нинг биринчи достони бўлган "Ҳайрат ул-аброр" (яхшиларнинг ҳайратланиши) бутун туркумнинг фикрий-назарий дастури сифатида бадиий тимсол саргузашти қурилмасига эмас, балки фикрий-назарий масалаларнинг баёни-мақолот ҳамда уларни тасдиқлайдиган кичик ҳикоя ва масаллардан ташкил топган қурилмага асосланган. "Ҳайрат ул-аброр"нинг номланиши ва ёзилиш йили ҳақида Алишер Навоий шундай ёзади: Ҳайрати аброр кўруб зотини, "Ҳайрат ул-аброр" дедим отини. Нуктаи та`рихики, аҳсан эди. Секкизу секкиз юзу сексан эди. (7-том, 344) я`ни: Асарни ўқиган яхши одамларнинг ҳайратда қолганлигини э`тиборга олиб, достонни "Ҳайрат ул аброр" - яхшиларнинг ҳайратланиши деб атадим. Унинг ёзилган йили-тарихи эса 888-ҳижрий 1483-мелодий йил эди. Достон арузнинг саре`и мусаддаси матвии макшуф баҳрида ёзилган: Одамий эр/санг демагил/ одамий/ Оники йўқ/ халқи ғамий/ дин ғамий - в в - - в в - - в - муф-та-и лун/ муф-та-и лун/ фо-и-лун "Ҳайрат ул-аброр" 63 бобдан иборат бўлиб, И-ХИ боблари ҳамд, муножот ва на`тларни ўз ичига олади. ХИИ-ХВИ-бобларида Низомий, Хусрав Деҳлавий, Абдураҳмон Жомий, сўз та`рифи, Султон Ҳусайн Бойқаро ҳақида фикр юритиш ўрин олган. ХВИИ-ХХИ боблари кўнгул та`рифи, уч ҳайрат ва Баҳоваддин Нақшбандга бағишланган. ХХИИ-ЛХИ (22-61) боблари йигирма мақолот ва йигирма ҳикоёт, тамсилотдан иборат. ЛХИИ-ЛХИИИ (62-63) боблари хотима ва бир ҳикоятни ўз ичига олган. Шундай қилиб, "Ҳайрат ул-аброр"нинг асосини йигирма мақолот ва йигирмата ҳикоёт ва тамсиллар ташкил этади. Достондаги мақолот ва ҳикоятларнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари. "Ҳайрат ул-аброр"нинг мақолот ва ҳикоёт, масаллардан иборат асосий қисмидан бошқалари, я`ни кириш ва хотима боблари ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки уларда шоир ўзининг фалсафий тушунчалари, инсон ва Аллоҳ таоло, коинот, сўз ва унинг та`рифи, улуғ даҳолар бўлмиш Низомий, Хусрав Деҳлавий ва Абдураҳмон Жомийлар, нақшбандия тариқатининг пири-муршиди Баҳоваддин Нақшбанд ва унинг давомчиси Хожа Аҳрори Вали, замона подшоҳи Султон Ҳусайн Бойқаро ҳақидаги мулоҳазаларини баён этган. Бу бобларда мутафаккир Алишер Навоий улуғ шоир сифатидаги фазилатлари билан ўзаро уйғун ҳолда намоён бўлади. қизиғи шундаки, шоир Аллоҳ таоло ва унинг барча буюкликлари ҳақида сўз юритиб, у яратган хазина-коинот ва Ер куррасидаги энг гўзал дурдона бу Инсон эканига алоҳида урғу беради: Ганжинг аро нақд фаровон эди, Лек боридин ғараз инсон эди. Турфа каломингға доғи комил ул, Сирри ниҳонингға доғи ҳомил ул. (7-том, 21) Бу фалсафий мушоҳада бежиз айтилмаган. Бу билан шоир ҳамма имконият ва афзалиятларга эга бўлган ҳазрати Инсоннинг ўз мавқеини қандай сақлаши лозимлиги масалаларига диққатни қаратади. Шундан сўнг ҳазрати Расулуллоҳ, назм соҳасининг даҳолари Низомий, Хусрав ва Жомийлар, тасаввуфнинг атоқли арбоблари, подшоҳлик салтанатнинг ардоқли намояндаси ҳақида сўз юритиб, уларнинг шу соҳада намуна ва ибрат эканликларига ишора қилади. Шундай қилиб, "Ҳайрат-ул аброр"нинг фикрий-назарий қурилмасининг асосий сабабини ҳам ана шулардан излаш мумкин. Демак, асосий диққат ҳазрати Инсонга қаратилган экан, у қандай бўлмоғи керак ва қандай бўлмаслиги керак деган масалага жавоб достоннинг мақолотларида назарий умумлашма тарзида баён этилади. Шундан бўлса керак, мақолотларда, бир томондан, инсоннинг ма`навий-ма`рифий фазилатлари, жамият олдидаги бурчи ва вазифалари тўғрисида сўз юритилса, иккинчи томондан, ҳазрати Инсонга доғ туширадиган қабиҳ иллатлардан баҳс юритилади ҳамда улар қораланади. Жумладан, инсоннинг имонли ва э`тиқодли бўлиши масалалари биринчи (имон) ва иккинчи (ислом) мақолотларда баён этилса, унинг (бу ўринда султон-подшоҳ сифатида тилга олинади) адолатли (3), карам, саховатли (5), одобли (6), сабр-қаноатли (7), вафодор (8), ҳақиқий ошиқ (9), тўғри, рост (10), илм-ма`рифатли (11), одамларга фойдаси тегадиган (13) деҳқон каби бўлиш масалалари ҳам алоҳида алоҳида қараб чиқилган. Булар Инсоннинг комиллигига хизмат қилувчи фазилатлар бўлиб, шу мақолотларнинг ҳар биридан кейин келтирилган кичик ҳикоя ва масалларда улар янада кучайтирилади. ҳазрати Инсонга доғ туширадиган адолатсизлик, риёкорлик-фиребгарлик (4), жоҳиллик (15), манманлик (16) ва бошқа ёмон хислатлар эса танқид қилинади, демакки, улардан узоқ бўлиш, уларга қарши курашиш ғояси олға сурилади. Ана шу мақолотларнинг айримларини кўздан кечириш масалани яққол гавдалантиришда кўмаклашади. "Ҳайрат ул-аброр"нинг учинчи мақолоти "Салотин бобидаким, адолатлари "айн"ининг чашмаи зулоли мулк бўстонин сероб қилғай, то бу бўстондин амният ва фароғат гуллари очилғай…" тарзида бошланадиган сарлавҳага эга. Демак, мақолотда сўз подшоҳлар ва уларнинг адолатли бўлишлари лозимлигидан бормоқда. Дарҳақиқат, мақолотда аниқ бир подшоҳ мисолида эмас, балки умумлаштирилган ҳолда сўз юритилган. Унда подшоҳнинг мамлакат ва халқ олдидаги бурч ва вазифалари-адолатли бўлиш, мулкни обод қилиш, осойишталигини сақлаш, фуқароларни ҳимоя қилиш белгиланган. Шунинг билан бирга подшоҳнинг бу вазифаларни бажариш ўрнида адолатсизликка йўл қўйгани, айш-ишратга берилгани, кеча-кундуз фисқ-фужур-ярамас ишлар билан банд бўлгани кабиларга э`тибор қаратилиб, бу ҳол подшоҳликдан кузатилган асосий мақсаддан узоқ эканлиги алоҳида уқтирилади ва бу йўлдан қайтиб, адолатли бўлишга да`ват этилади: Ҳақ сени адл этгани султон этиб, Зулм ила сен халқни вайрон этиб… Неча бу бехудлуқ ила йилу ой, Вой, агар келмасанг ўзунгга вой… Зулмни тарк айлаву дод айлагил, Марг кунидин доғи ёд айлагил… Саҳвунгға де узр, таваҳҳум била, Зулмдин эт тавба, тазаллум била. (7-том, 128-129). Мақолотнинг охирида, я`ни иккинчи қисмида эса Шоҳи Ғозийнинг адолати мавзусида бир ҳикоят келтирилган. Ма`лумки, Шоҳи Ғозий лақаби ХВ асрнинг иккинчи ярмида ҳукмронлик қилган Султон Ҳусайн Бойқарога нисбатан қўлланилган. Демак, Алишер Навоий бу ҳикояда Султон Ҳусайн Бойқаро фаолиятидан бир лавҳани бадиият қониятлари асосида қаламга олган. Ҳикоятда Шоҳи Ғозий адолатлилиги билан ҳурмат қозонган подшоҳ сифатида талқин қилинган. Шунинг билан бирга унда қонун (бу ўринда шариат қонунлари назарда тутилган) олдида шоҳу гадонинг тенглиги муаммоси амалий тарзда тасвирланган. Шоҳ Ғзийнинг адолатини кўрган зол (кампир): Тушти аёғига бўлуб узрхоҳ, Дедики: эй, хусрави анжумпаноҳ. Гар йигитим қилди фидо жон санга, Мен қари жони доғи қурбон санга… Зол кечиб да`вию достонидин, Йўқки, ўғул қонидин, ўз жонидин. Турфа буким хусрави одил ани, Адл ила ул даврда айлаб ғани. (7-том, 132). Демак, Алишер Навоий бу ҳикояда жуда катта ва муҳим масалани ҳал қилади: қонун олдида шоҳу гадо тенгдир, иккинчидан, бу ҳодиса адолатнинг барқарор бўлиши учун асосий омил ҳамдир. Албатта, бу Алишер Навоийнинг орзуси эди, Алишер Навоий шундай шароит ва шундай замон бўлишини хоҳларди. "Ҳайрат ул-аброр" нинг мақолотларида инсоннинг комилликка эришуви учун зарур бўлган ма`навий-ма`рифий омиллар ҳам кенг тарзда қаламга олинган. Жумладан, одоб ва ҳаёни инсоннинг энг ажойиб ма`навий фазилатларидан деб билади: Елга шараф бўлмади жоҳу насаб, Лек шараф келди ҳаёву адаб. Чунки ёғин манбаи ўлди ҳаё, Қатраси тупроғни қилур кимё. Бўлмас адабсиз кишилар аржманд, Паст этар ул хайлни чархи баланд. (7-том, 155) Одоблиликнинг шартлари сифатида ота-она ҳурматини жойига қўйиш, катта-кичикка шафқатли, меҳрубон бўлиш, хизмат лавозимини адолат ва инсоф ила адо этиш кабилар ҳам белгиланган. Кўринадики, Алишер Навоий инсоннинг ма`навий-ма`рифий жиҳатдан комилликка эришуви билан боғли бўлган кўпгина масалаларни қаламга оладики, улар инсоннинг ижтимоий ҳаётдаги вазифа ва бурчларини талаб даражасида адо этишига ҳам ижобий та`сир этади. Шунинг учун "Ҳайрат ул-аброр"даги мақолотлардан сўнг ўша мавзуларга дахлдор бўлган кичик ҳикоят ва масалларнинг келтириши ҳам бежиз эмас. Чунки бу ҳикоятларда ҳам тарихий шахслар ҳамда бадиий тўқима тимсоллар қатнашар экан, улар ижтимоий тоифаларнинг турли гуруҳларига мансуб шахслардир: подшоҳ (Искандар - 14, Анушервони одил - 6, Султон Муҳаммад Хоразмшоҳ - 11, Шоҳи Ғозий - 3, Баҳром - 19), тасаввуф аҳли (Иброҳим Адҳам - 2, Боязид Бистомий - 1, Шайх Ироқий - 9, Имом Фахр Розий - 11, Хожа Муҳаммад Порсо ва Хожа Абу Наср - 20), хоркаш (тикон терувчи), деҳқон, оддий фуқаро- икки ёр, қоне` ва бошқалар. Download 63.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling