Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий "Хамса" сининг яратилиши "Ҳайрат ул-аброр" достони


Султон Бадиуззамон мадҳида адолат талқини


Download 63.68 Kb.
bet6/6
Sana07.01.2023
Hajmi63.68 Kb.
#1081942
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий “Хамса” сининг яратилиши “Ҳайрат ул-аброр” достони

1.3 Султон Бадиуззамон мадҳида адолат талқини
“Ҳайрат ул-аброр” достонининг йигирманчи мақолати мақсаднинг ўталганлигига бағишланган бўлиб, айни чоқда шоир ушбу мақолатни Ҳусайн Бойқаронинг тўнғич ўғли Бадиуззамон Мирзога бағишлайди. Ижодкорнинг бундай йўл тутишидан ҳам англаш мумкинки, у мамлакат тараққиёти, халқнинг фаровонлиги учун ҳукмдор муҳим эканлигини таъкидлаган бўлади. Тўғри, “Ҳайрат ул-аброр” ёзилганда, Бадиуззамон Мирзо Хуросон мамлакатига ҳукмронлик қилган эмас эди, бироқ кейинчалик унинг Балх вилоятини бошқарганини биламиз. Бундан ташқари, шаҳзода подшоҳнинг тўнғич ўғли сифатида ўша давр шароитига кўра, тахт вориси саналган.
2.1 Нўширавони одилнинг ҳаёси талқини
Алишер Навоий «Ҳайратул-аброр» достонида адаб масаласига ҳам алоҳида эътибор билан қарайди. Улуғ шоирнинг фикрича, инсонга шараф унинг насл-у насаби ёки амал-мартабасидан эмас, балки ҳаё-ю одоби туфайли келади. Шу боис ҳаёнинг қатраси тупроқни олтинга айлантирувчи кимёга қиёсланади:
Елга шараф бўлмади жоҳ-у насаб,
Лек шараф келди ҳаё-ю адаб.
Чунки ёғин манбайи ўлди ҳаё,
Қатраси тупроқни қилур кимиё.
Бўлмас адабсиз кишилар аржуманд,
Паст этар ул хайлни чархи баланд. [6, 155]
2.3 Илм-у маърифатнинг шоҳликдан улуғлиги талқини
Инсоннинг илмли бўлиши ҳам унинг муҳим инсоний фазилати саналади. Шу боис улуғшоир «Ҳайрат ул-аброр»нинг ўн биринчи мақолатида бу борадаги қарашларини бадиий тасвирлайди. Мақолатнинг дастлабки байтларидақ улуғ шоир замонасидаги баъзи иллатларни фош этишга киришади:
Даҳр иши то халқ ила бўлмиш ситез,
Хор дурур олими жоҳил азиз.
Токи жаҳон зулмини қилмиш писанд,
Ерга тушар мева, йиғоч сарбаланд.
Разлга рифъат, билик аҳлига ранж,
Тоғ уза хоро-ву, йер остида ганж. [6, 212-213]
Хулоса
Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” асари “Хамса”сининг муқаддимавий достони бўлиб, унда Хуросон мамлакатининг ҳукмдори Ҳусайн Бойқаро, шаҳзода Бадиуззамонга алоҳида боблар бағишланганлиги кузатилади. Ушбу бобларда темурий ҳукмдорлар васф этилади. Айни чоқда бу достонда Нўширавони одил, Шоҳ Баҳром, Искандар Зулқарнайн, Муҳаммад Хоразмшоҳ, Амир Темур сингари ҳукмдорлар ҳақида ҳикоятлар келтирилади, булардан ташқари, шоир ўрни-ўрни билан талмеҳ санъатидан фойдаланиб, кўплаб ҳукмдорлар билан боғлиқ сайёр сужетларга ишоралар ҳам қилади. Буларнинг бари улуғ шоирнинг “Хамса”да ҳукмдорлар образига алоҳида эътибор қаратганидан далолат беради. Чунки шоир “Ҳайрат ул-аброр”да кўтарилган масалаларни кейинги достонларда тадрижий ривожлантиради. Биз достондаги ҳукмдорлар образи билан алоқадор ҳикоят ва моқолатлар билан танишиб, яна қуйидаги хулосаларга ҳам келдик:
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Download 63.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling