5.3. Муассаса Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни доирасида таълим ва тарбиянинг шакли, услуби ва воситаларини мустақил танлайди. 5.4. Муассасада таълим мазмуни Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия этилган дастурлар асосида белгиланади. Муассаса ўзининг муаллифлик дастурларини ишлаб чикиши мумкин. Мазкур дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. 5.5. Таълим дастури (дастурлари) болаларнинг индивидуал ва ёш ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда тадбиқ этилади. 5.6. Муассаса Давлат талабларидан ташқари ўзининг Уставида белгиланган вазифаларига ва оила эхтиёжларига мувофик чет тили (инглиз тили)га ўргатиш, этика эстетика, риторика, ритмика, хореография, Тасвирий санъат студияси, шахмат тугараги, жисмоний ривожлантирувчи машғулотлар (гимнастика), логопед хизматидан фойдаланиш ва бошқа таълим хизматларини амалга оширади. Даволаш-профилактика, тиббий қўшимча хизматлар (массаж, шифокор кўрсатмасига асосан даволаш ва хоказо) кўрсатиш. 5.7. Муассаса Ўзбекистон Республикаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги йўрикномалари ва Давлат талабларига мос равишда машғулот даврида болага максимал эгаллаши лозим бўлган билим хажмини белгилайди. 5.8. Муассасанинг тиббий хизмати туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси билан келишилган ҳолда Муассис томонидан ташкил қилинади ҳамда муассаса тиббий ходимлари умумий штат бирлигига киритилади, буйруқ асосида амалга оширилади. 5.9. Муассаса ходимлари вақти-вақти билан (ҳар 6 ойда) тиббий кўрикдан ўтади. Тиббий кўрик ходимнинг ўз маблағи ҳисобидан ўтказилади. 5.10. Муассасада овқатлантиришни ташкил этиш муассаса рахбарлари томонидан бажарилади. 5.11. Озиқ-овқат махсулотлари савдо ташкилотлари ва бозордан харид килинади. 5.12. Муассаса болаларнинг ёшига ва муассасада бўлиш вақтига мос бўлиб, Давлат талабларига асосан тузилган болалар овқатланиши меъёрий ҳужжатлар мувофиқ кафолатли балансланган овқатланишни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |