Харажатларни молиявий бошкариш мохияти. Бозор иқтисодиёти


Корхона томонидан қилинган


Download 97.13 Kb.
bet3/4
Sana03.02.2023
Hajmi97.13 Kb.
#1152308
1   2   3   4
Bog'liq
15-MAVZU. Xarajatlar va daromadlarni tahlil qilish

Корхона томонидан қилинган барча харажатлар даромад билан копланиши шарт. Бу нуқтаи назардан келиб чиккан ҳолда, демак хисобот даври учун корхона уз фаолиятини натижасини хисоблаётганда барча харажатлар хисобга олиниши шарт.
Юқоридагилардан куриниб турибдики, хўжалик юритувчи субъектлар ва солиқ органларининг манфаатлари бир-бирига зид. Ма’мурий буйрукбозлик тизимида корхона ма’мурияти хам, солиқ идоралари хам давлат башкаруви ва назорати органлари эди.
Шунинг учун уша тизимда хам корхона солиқ идораларидан фарқли ўз манфаатларига эга бўлсада,
,бутун хўжалик тизими битта, давлат «чунтаги» эди, бу ерда корхона муаммоларини ечиш далат бошқарувининг юқори органлари томонидан бажарилар эди. Ушбу шароитда ягона ахборот тизими етарли эди ва биноборин бухгалтерия учёти маълумотлари ва солиққа тортиш учун маълумотлар асосида фарқ қилинмас эди.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона манфаатлари ва давлат манфаатлари орасидаги зиддият принципиал характер касб этади.
Ушбу зиддиятни ечиш учун корхона бухгалтерия учёти учун ахборот йигишни ва қайта ишлашни шундай тизимини яратади ва ишлатадики, бу тизим хисобот даври ичида корхона томонидан қилинган харажатлар ва олинган даромадлар хақида ўз вақтида ва аниқ ахборот олишни имконини беради.
Бошқа томондан, корхона солиқ идоралари учун бухгалтерия учёти маълумотлари асосида ва солиқ кодексига мувофик хисобот тайерлайди.
Шу билан бирга давлат ўз идоралари оркали ушбу солиқ тўғрисида хисоботни тўғрилигини текширишга хакли
Агар солиқ конунчилиги, фойда даромад –харажат айниятига тўғри келганда осон булар эди.
Лекин давлатнинг солиқ сиёсати нафакат солиқ тўловларини хисоблаш ва бюджетга ундиришдан иборат.
Солиқ сиёсати рағбатлантирувчи характерга эга бўлиши керак, яъни корхонада хўжалик юритишни рационал вариантларини рағбатлантириб, ресурсларни иктисод қилинмаганлигини жазолаш, ижтимоий йўналтирилган бўлиши мумкин, маълум янги территорияларни ўзлаштиришни рағбатлантириш ва жазолаш .

Download 97.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling