Харажатларни туркумлаш ва ҳисоби


Download 0.72 Mb.
bet4/13
Sana08.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1445951
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 мавзу Харажатларни туркумлаш ва ҳисоби22

в) Муқобил харажатлар

  • в) Муқобил харажатлар
  • Муқобил харажатлар – бу фойдаланилмаган имкониятларга қилинган сарф харажатлардир. Улар бир ҳаракатни танлаш бошқа ҳаракатнинг вужудга келишини истисно қиладиган пайтдаги бой берилган фойдани билдиради.
  • г) Қайтмайдиган харажатлар
  • қайтмайдиган харажатлар – бу муқаддам қилинган харажатлардир. Демак улар келгусидаги харажатларга таъсир қилмайди ва ҳозирги ёки кейинги ҳеч қандай ҳаракат уни ўзгартирмайди. Бунга мисол қилиб ускуналар (дастлаб сотиб олинган)нинг бошланғич қиймати ва моддий заҳираларни ҳосил қилишга сарфланган харажатлар киради. Сотиб олинган заҳиралар ва ускуналардан ҳозир фойдаланилмаётган бўлса ҳам уларни харид қилишга харажатларни келгусидаги ҳеч қандай ҳаракат ўзгартира олмайди. Шу сабабли бу харажатлар келгусида қарор қабул қилиш чоғида ҳисобга олинмайди.
  • д) Релевант ва норелевант харажатлар ва тушумлар
  • Релевант харажатлар ва даромадлар келгусида кутилаётган ва хозирги ва келгусидаги ҳар қандай ҳаракат ўзгартира олмайдиган харажатлар ва тушумлар (ёки келгуси даврдаги харажатлар ва тушумлар, ёки аҳамиятли харажатлар ва тушумлар) бу қарор қабул қилиниши натижасида ўзгарадиган харажатлар ва тушумлардир. қабул қилинаётган қарор таъсир қилмайдиган харажатлар ва тушумлар норелевант яъни унга тегишли бўлмаган (аҳамиятсиз) харажатлар ва тушумлардир.

«Релевант» ва «Норелевант» харажатлар атамалари ўрнига бартараф этиладиган ва бартараф этилмайдиган харажатлар атамасидан фойдаланиш мумкин.

  • «Релевант» ва «Норелевант» харажатлар атамалари ўрнига бартараф этиладиган ва бартараф этилмайдиган харажатлар атамасидан фойдаланиш мумкин.
  • е) Бартараф этиладиган ва бартараф этилмайдиган харажатлар
  • Бартараф этиладиган харажатлар – бу сарф қилмаса ҳам бўладиган, бирор муқобил вариант қабул қилинса тежалиши мумкин бўлган харажатлардир. Бартараф этиб бўлмайдиган харажатлар ҳар қандай ҳолатда ҳам сарф қилинадиган харажатлардир.
  • Демак, қарор қабул қилиш учун фақат бартараф этилиши мумкин бўлган харажатлар муҳимдир. қарор қабул қилиш чоғида фойдаланиш лозим бўлган қоида қуйидагича: бартараф этиладиган харажатни ортиқча тушум олиш билан муқобил қарорни қабул қилиш орқали эришиш мумкин.
  • ж) Кўпаядиган ва маржинал харажатлар
  • Кўпаядиган харажатлар (улар қўшимча ёки табақалаштирилган харажатлар ҳам дейилади) – бу икки муқобил қарорни кўриб чиқиш чоғида харажатлар фарқ қиладиган миқдордир. Кўпайиб борадиган харажатлар ва тушумлар – бу таҳлил қилинадиган ҳар бир вариантда маҳсулотнинг кўриб чиқилаётган турлари учун қилинган сарфлар ва тушумлар ўртасидаги фарқлар ҳамда ҳаракатнинг бир вариантида мавжуд бўлган, лекин бошқа ҳаракат вариантида тўла ёки қисман мавжуд бўлмаган ҳар қандай харажатлардир. Кўпаядиган харажатлар ҳам доимий, ҳам ўзгарувчан бўлиши мумкин.
  • Маржинал харажатлар (тушумлар) бир қўшимча ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлигига қилинган қўшимча харажатлар (тушумлар)дан иборатдир.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling