Харажатларни туркумлаш ва ҳисоби


Режалаш ва назорат учун харажатлар


Download 0.72 Mb.
bet5/13
Sana08.05.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1445951
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 мавзу Харажатларни туркумлаш ва ҳисоби22

Режалаш ва назорат учун харажатлар

  • Режалаш ва назорат учун харажатлар
  • а) Меъёрий харажатлар - бу маҳсулот бирлигига режалаштириладиган харажатлардир. Улардан смета тузиш ва режалаштирилган натижалар бажарилишини баҳолаш учун фойдаланилади. Смета даври тугагандан сўнг четга оғишларни аниқлаш учун ҳақиқатан қилинган харажатлар меъёрий харажатлар билан солиштирилади.
  • б) Тартибга солинадиган ва тартибга солинмайдиган (назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган) харажатлар.
  • Бошқарув жараёнида фойдали бўлиши мумкин бўлган харажатларнинг бошқа туркумланиши харажатларнинг айрим моддалари алоҳида ижрочи томонидан назорат қилиш имкониятини назарда тутади. Агар ижрочи харажатларни тартибга сола олса ёки харажат даражасига муҳим таъсир ўтказа олса, бу харажатлар шу ижрочи назорат қиладиган харажат деб ҳисобланади. Ходим миқдорига таъсир ўтказа олмайдиган харажатлар шу ходим назорат қилмайдиган ҳаражат ҳисобланади.
  • Тақвим даврига тегишлилига қараб:
  • жорий давр;
  • келгуси давр;
  • келажакдаги харажатлар резерви.

4. Харажатларни баҳолаш ва харажатлар динамикаси

  • Агар битта эркин ўзгарувчи ва тобелик тўғри чизиқли бўлса, регрессия чизиғини тўғри чизиқли тенглама шаклида ифодалаш мумкин:
  • у = а + bх.
  • Агар биз тобе ўзгарувчи (харажатлар) ва эркин ўзгарувчи (фаолият тури), ўртасидаги алоқани ифодаламоқчи бўлсак у ҳолда:
  • у — х фаоллик даражасида ҳисобот давридаги умумий харажатлар;
  • а — ҳисобот давридаги умумий доимий чиқимлар;
  • b — маҳсулот тури бирлигига ўзгарувчи ўртача чиқимлар;
  • х — фаолият тури ҳажми ёки ҳисобот даврида чиқимлар омиллари.
  • Агар мисол учун олганда, аниқ бир даврда доимий чиқимлар 5000 еврога тенг бўлса, ўзгарувчи ўртача чиқимлар маҳсулот бирлигида 1 еврони ташкил қилса, асосий ходимларнинг меҳнат соати эса чиқимлар омили бўлса, у ҳолда
  • Умумий харажатлар = 5000 + 1 х асосий ходимлар меҳнат соати (х), ёки
  • у = а +bх, шу сабабли у = 5000 +1х.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling