Характер xaрaктeр ҳaқидa тушунчa. Характер бораси даги дастлабки назариялар. Индивидуаллик таркибида характернинг ўрни


Download 350.06 Kb.
bet2/4
Sana29.12.2022
Hajmi350.06 Kb.
#1071389
1   2   3   4
Bog'liq
ХАРАКТЕР

-биринчидан, характер шахсни бутунлай бир-биридан фарқлаб ташлаши кузатилмоқда;
-иккинчидан, характер ўзининг феноменологиясига кўра этика фанига хос бўлган тушунчадир;
-учинчидан, характерни мутлақ мустақил ҳодиса сифатида ўрганиш мумкинлигига шубҳа туғилади.
Эго-психология асосчиларидан бири бўлмиш Г.Оллпортнинг ёзишича: характер – бу баҳоланган шахсдир, шахснинг ўзи эса – баҳоланмаган характердир.
Характер ва темпераментни бир-биридан фарқлаш лозим. Э.Кречмер бунга ўзгача ёндошган. Темперамент – психофизиологик жараёнларга асосланган туғма хусусиятдир. Характер эса – бу инсоннинг табиатга, инсонларга ва ўзига бўлган барқарор муносабатидир.
А.Г.Ковалев ва В.Н.Мясищевлар индивидуал фарқларни тадқиқ қилиб, уларни 4 гуруҳга ажратганлар:
Характер ва темперамент бир-биридан фарқланади
Улар орасида антогонистик (қарама-қарши) муносабат ўрнатилган
Темперамент характернинг элементи ҳисобланади
Темперамент характернинг табиатига бўйсунади
Бошқа психологик тушунчалардан фарқли равишда характер позициясининг 2 услубини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Биринчи услуб, характерни темперамент билан боғлиқлиги, характер индивидуалликка мазмуний ва руҳий жиҳатдан яқиндир, деб тушунтиради.
Иккинчи услуб, психик касалликлар хавфи ва потология тараққиётини даражасини кўрсатиб беради.
Б.Г.Ананьевнинг фикрича, характер шахснинг ижтимоий муҳитга бўлган аниқ бир муносабатини билдирибгина қолмай, қуйидаги объектларга муносабатни билдиради:
Табиат, жамият ва жамоат фикри
Индивидга хос бўлган бўлган ижтимоий алоқалар
Меҳнат инсоннинг мавжудлиги шартидир
Шахсий фаолият ва инсон шахси
Хавотирланиш – бу реал ва ҳаёлий хавфни ҳис қилишга мойилликдир. Агар хавф реал бўлса, хавотирланиш кучларни бир жойга тўплаш ва сафарбар этишга ёрдам беради.
К.Леонгард характер акцентуацияси классификациясини ишлаб чиққан бўлиб, бунда у шахснинг характеридаги камчиликларга асосий эътиборни қаратган. К.Леонгард янги тушунчаларни қўллашда 4 та характер акцентуациясини ва 6 та темперамент акцентуациясини ажратиб кўрсатган. Қуйида биз К.Леонгард классификациясига мос акцентуацияларни “Х” (бу характер акцентуацияси) ва “Т” (бу темперамент акцентуацияси) билан белгилаймиз.
Намойишкорона (истероид) “Х” тип вакиллари нима иш қилаётгани ва уни қандай амалга ошираётганидан қатъий назар диққат марказида бўлишга интиладилар. Бу тип вакилларида онг остига сиқиб чиқариш, ижтимоий муҳитга боғлиқликка мойиллик юқори бўлади.
Педантик (майдакаш) “Х” тип вакиллари арзимас воқеаларни ва хафагарчиликларни узоқ вақт эслаб, кек сақлайдилар. Улар анъанавий, қолипга солинган хулққа мойил бўладилар.
Бефарқ “Х” тип вакиллари бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишга қийналадилар. Улар характерининг муҳим жиҳати–ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётини хавф остига қўювчи ғояларни шаклланиши. Улар қатор эмотив ҳолатларга бефарқ ёндошадилар.
Қўзғалувчан (бошқариб бўлмайдиган, эпилептоид) “Х” тип вакиллари ўзларининг хатти-ҳаракатларини қийинчилик билан назорат қиладилар. Бирданига портлаш, қўзғалувчанлик уларга хос, қассоскорлик руҳи баланддир.
Гипертим “Т” тип вакиллари доимо юқори кайфиятда бўладилар, фаолиятга иштиёқлари баланд, ижтимоий муҳитга эътиборли бўладилар ва ўз ҳолатларини қийинчилик билан назорат қиладилар. Бўлажак гипертим бола эрта тонг кўзини очиши билан атрофга табассум билан назар ташлай бошлайди.
Дистим “Т” тип вакилларида эса тушкун кайфият устундир. Бу типга мансуб болалар уйғонишлари билан йиғлайдилар, ноадекват айбдорлик хиссини сезадилар.
Хавотирли-қўрқоқ “Т” тип вакиллари қўрқишга мойил, оддий ҳаётий вазиятларда ҳам хавотир кучаяди.
Циклотомик “Т” тип вакилларида тушкунлик ҳолати тонуси ўзгарувчан бўлади. Патологик кўринишдаги маниакаль-депрессив психозга мойилликлар мавжуд.
Эмотив “Т” тип вакиллари эмоция таъсирида яшайдилар. Бошқаларнинг ҳиссий кечинмаларини ўзларига тез “юқтириб” оладилар.
Аффектив-экзальтир “Т” типда иллюзиялар олами реалдек қабул қилинади ва улар нозик таъб ҳамда ўта таъсирчан шахс бўладилар.

Download 350.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling