Харрисон-Руззо-Улманнинг дискрецион модели классик (мумтоз) дискрецион модел ҳисобланиб, субъектларнинг объектлардан фойдаланишни ихтиёрий бошқаришни ва фойдаланиш хуқуқларининг тарқалиши назоратини амалга оширади. Ушбу модел доирасида ахборотни ишлаш системаси ахборотдан фойдаланувчи субъектлар ( тўплам), ҳимояланувчи ахборотга эга бўлган объектлар ( тўплам) ва мос ҳаракатларни, (масалан ўқиш (R), ёзиш (W), дастурни бажариш(E)) ваколатини англатувчи фойдаланиш хуқуқларининг чекли тўплами мажмуи кўринишида ифодаланади. Шундай қилиб, Харрисон-Руззо-Ульманнинг дискрецион модели умумий қуйилишида тизим хавфсизлигини кафолатламайди, аммо айнан ушбу модель хавфсизлик сиёсати моделларининг бутун бир синфига асос бўлиб хизмат қиладики, улар фойдаланишни бошқаришда ва хуқуқларни тарқалишини назоратлашда барча замонавий тизимларда ишлатилади. Фойдаланишни бошқаришнинг мандатли модели кўпгина мамлакалтларнинг давлат ва ҳукумат муассасаларида қабул қилинган махфий хужжат алмашиш қоидаларига асосланган. Белла Лападула сиёсатининг асосий мазмуни амалий ҳаётдан олинган бўлиб, ҳимояланувчи ахборотни ишлашда қатнашувчиларга ва бу ахборот мавжуд бўлган хужжатларга хавфсизлик сатхи номини олган махсус белги, масалан “махфий”, “мутлақо махфий” ва ҳ. кабиларни тайинлашдан иборат. Хавфсизликнинг барча сатхлари ўрнатилган устунлик муносабати асосида тартибланади, масалан, “мутлақо махфий” сатхи “махфий” сатхидан юқори ёки ундан устун туради. Фойдаланишни назоратлаш ўзаро ҳаракатдаги томонларнинг хавфсизлик сатҳларига боғлиқ ҳолда қуйидаги иккита оддий қоида асосида амалга оширилади: 1. Ваколатли шахс (субъект) фақат хавфсизлик сатхи ўзининг хавфсизлик сатхидан юқори бўлмаган хужжатлардан ахборотни ўқишга ҳақли. 2. Ваколатли шахс (субъект) хавфсизлик сатҳи ўзининг хавфсизлик сатхидан паст бўлмаган хужжатларга ахборот киритишга хақли. Биринчи қоида юқори сатх шахслари томонидан ишланадиган ахборотдан паст сатх шахслари томонидан фойдаланишдан ҳимоялашни таъминлайди. Иккинчи қоида (жуда муҳим қоида) ахборотни ишлаш жараёнида юқори сатх иштирокчиларига ахборотнинг сирқиб чиқишини (билиб ёки билмасдан) бартараф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |