Хавфсизлик моделлари


Download 0.71 Mb.
bet7/7
Sana23.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1392245
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-ma\'ruza

Ролли сиёсат ишлатилганида фойдаланишни бошқариш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда ҳар бир роль учун объектдан фойдаланиш хуқуқлари тўпламидан иборат ваколатлар тўплами кўрсатилади, иккинчи босқичда ҳар бир фойдаланувчига унинг қўлидан келадиган роллар рўйхати тайинланади. Ролларга ваколатлар энг кичик имтиёз принципида тайинланади, яъни ҳар бир фойдаланувчи ўзининг ишини бажариш учун фақат минимал зарур ваколатлар тўпламига эга бўлиши шарт. Ролли модел тизимни қуйидаги тўпламлар кўринишида тавсифлайди (5.2-расмга қаралсин):

  • – фойдаланувчилар тўплами;
  • – роллар тўплами;
  • – объектдан фойдаланиш ваколатлари тўплами (масалан, фойдаланиш хуқуқлари матрицаси кўринишида);
  • – фойдаланувчиларни тизим билан ишлаш сеанслари тўплами.
  • Юқорида санаб ўтилган тўпламлар учун қуйидаги муносабатлар белгиланади:
  • - ҳар бир ролга унга берилган ваколатларни тайинлаб, ваколатлар тўпламини роллар тўпламига акслантирилади;
  •  

Хавфсизлик сиёсати моделлари бўйича хулосалар.

  • Хавфсизликнинг дискрецион ва мандатли сиёсатлари мавжуд автоматлаштирилган ахборот тизимларда қабул қилинган анъанавий механизмларга мос келади. Дискрецион моделлар учун объектларга (файлларга) хуқуқлар улар тегишли бўлган фойдаланувчилар томонидан тайинланади, жараён ваколатлари эса уни фойдаланувчи номидан бажарилаётган фойдаланувчи идентификатори орқали аниқланади. Мандатли модел учун объектларнинг хавфсизлик даражаси уларда сақланаётган хужжатларнинг махфийлик грифига мос келади, субъектларнинг хавфсизлик даражаси эса фойдаланувчиларнинг “рухсат(допуск)” категориясига асосан аниқланади. Аксинча, ролли сиёсат хавфизликнинг татбиқий сиёсатини акслантиради. Шу сабабли бу сиёсатда аниқ мослик мавжуд эмас. Ушбу сиёсатни амалга ошириш механизмини татбиқий масала шартлари ҳамда роллар ва ваколатларни тайинлаш методикасига асосан ишлаб чиқиш зарур.

Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling