Хавфсизлик моделлари


Хавфсизлик модели қуйидаги базавий тасаввурларга асосланган


Download 0.71 Mb.
bet4/7
Sana23.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1392245
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-ma\'ruza

Хавфсизлик модели қуйидаги базавий тасаввурларга асосланган.

Хавфсизлик модели қуйидаги базавий тасаввурларга асосланган.

1. Тизим ўзаро ҳаракатдаги “субъектлар” ва “объектлар” мажмуасидан иборат. Объектларни интуитив равишда ахборотли контейнерлар кўринишида тасаввур этиш мумкин, субъектларни эса объектларга турли усуллар билан таъсир этувчи бажарилувчи дастурлар деб ҳисоблаш мумкин. Тизимни бундай тасаввур этишда ахборотни ишлаш хавфсизлиги хавфсизлик сиёсати шакллантирувчи қоидалар ва чеклашлар тўпламига мос ҳолда субъектларнинг объектлардан фойдаланишни бошқариш масаласини ечиш орқали таъминланади. Агар субъектлар хавфсизлик сиёсати қоидаларини бузиш имкониятига эга бўлмаса, тизим хавфсиз ҳисобланади. Таъкидлаш лозимки, “объект” ва “субъект” тушунчаларининг тавсифи турли моделларда жиддий фарқланиши мумкин.

2. Тизимдаги барча ўзаро ҳаракатлар субъектлар ва объектлар орасида маълум хилдаги муносабатларни ўрнатиш орқали моделлаштирилади.

2. Тизимдаги барча ўзаро ҳаракатлар субъектлар ва объектлар орасида маълум хилдаги муносабатларни ўрнатиш орқали моделлаштирилади.

3. Барча амаллар ўзаро ҳаракат монитори ёрдамида назоратланади ва хавфсизлик сиёсати қоидаларига мувофиқ маън этилади ёки рухсат берилади.

4. Хавфсизлик сиёсати қоидалар кўринишида берилади, бу қоидаларга мос ҳолда субъектлар ва объектлар орасида барча ўзаро ҳаракатлар амалга оширилиши шарт. Ушбу қоидаларни бузилишига олиб келувчи ўзаро ҳаракатлар фойдаланишни назоратловчи воситалар ёрдамида тўсиб қўйилади ва амалга оширилиши мумкин эмас.

5. Субъектлар, объектлар ва улар орасидаги муносабатлар (ўрнатилган ўзаро ҳаракат) тўплами тизим “ҳолатини” белгилайди. Тизимнинг ҳар бир холати моделда таклиф этилган хавфсизлик мезонига мувофиқ хавфсиз ёки тахликали бўлади.

6. Хавфсизлик моделининг асосий элементи – хавфсиз холатидаги тизим барча ўрнатилган қоида ва чеклашларга риоя қилинганида тахликали ҳолатга ўтиш мумкин эмаслиги тасдиғининг (теоремасининг) исботи.

Харрисон-Руззо-Улманнинг дискрецион модели классик (мумтоз) дискрецион модел ҳисобланиб, субъектларнинг объектлардан фойдаланишни ихтиёрий бошқаришни ва фойдаланиш хуқуқларининг тарқалиши назоратини амалга оширади.


Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling