Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Download 1.09 Mb.
bet22/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

2.2. Бурѓилаш ишлари
2.2.1. Бурѓилаш ишлари техник ћужжатларга (лойићаларга, бурѓилаш-портлатиш ишлари учун ћам, ёхуд паспортларга), ќудуќларни бурѓилаш эса ћар бир бурѓилаш усули (термик, шарошкали ва шу каби) учун намунавий йўриќномалар асосида корхона томонидан ишлаб чиќилган йўриќномаларга мувофиќ равишда бажарилиши керак.
2.2.2. Бурѓилаш станоги поѓонанинг ќулаш призмасидан ташќари режалаштирилган майдончага ўрнатилиши, ќудуќларни биринчи ќаторини бурѓилашда эса унинг занжири поѓонани юќори четидан ками билан икки метр узоќда ва четга перпендикуляр ћолга келтирилиб жойлаштирилиши керак.
Йиѓиштирилмаган портлатилган кон массаларидан иборат тирак девор билан ишлар бажаришда поѓонани юќори четидан бурѓулаш станогигача бўлган масофа чегараланмайди.
Тирак деворсиз иш бажаришда ќудуќларни биринчи ќатори учун бурѓиси шарошкали бурѓилаш станогини ўрнатиш масофадан амалга оширилиши керак.
Станок домкратининг тагига маъдан ва жинслар бўлакларини ќўйиш таќиќланади.
2.2.3. Мачтасини кўтарган ћолда бурѓилаш станогини поѓона бўйлаб ћаракатлантиришни тайёрловчи заводнинг фойдаланишга оид йўриќномасига мувофиќ равишда ќиялатиш билан амалга оширишга рухсат этилади.
Бурѓилаш станогини электр симларининг остидан ва ўтиш жойларидан ћаракатлантиришда мачтаси туширилган, бурѓилаш асбоби ечилган ёки ишончли маћкамланган бўлиши керак.
2.2.4. Ёнѓин ва заћарли модда чиќаришга мойил кон жинсларида термик бурѓилаш станоги билан ќудуќлар бурѓилаш таќиќланади.
2.2.5. Бурѓиланган ќудуќлар участкаларининг одамлар ўтадиган ва автотранспорт юрадиган томонига огоћлантириш белгиларини ќўйиш керак. Бундай участкаларни тўсиќлар билан ўраш тартиби карьер бош мућандиси томонидан белгиланади.
2.2.6. Поѓонанинг бурѓилаш ќудуѓи атрофи юзаси камида 0,7 м радиусда жинслар бўлаклари, бурѓилаш майда-чуйдалри, бегона нарсалардан тозаланган бўлиши керак, токи портлатиш моддаси билан зарядлаш пайтида улар ќудуќќа тушмасин.
2.2.7. Перфоратор (электр парма) билан бўрѓилашда супачани ишчи юзасининг эни 4 м дан кам бўлса, ишловчиларининг хавфсизлигини таминлайдиган ќўшимча чорлар кўрилиши керак.
2.2.8. Кон массасининг ногабарит бўлаклари ќўл ёки механик усул (бутобой), юза ёки шпур зарядлар билан парчаланиши керак.
Кон массасининг ногабарит бўлаклари ќўлда ёки бўрѓилаш билан парчалашда шрупларни (ќудуќларни) турѓун ќилиб ва фаќат поѓонанинг ќуламайдиган ва кон массасининг тўкилмайдиган зонасини бир ќатламига ўрнатиш керак. Бундай ћолларда шрупларни бўрѓилаш паспортга мувофиќ равишда бажарилиши керак.



Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling