Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди


Download 1.09 Mb.
bet23/82
Sana20.10.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1712874
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   82
Bog'liq
ОКИ ЁХҚ

2.3. Портлатиш ишлари


2.3.1. Портлатиш ишлари карьерларда «Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона ќоидалари», «Портловчи моддаларни ишлаб чиќариш, сотиб олиш, саќлаш, ташиш, ишлатиш ва ћисобга олиш тартиби тартиби тўѓрисида йўриќнома», «Ўзбекистон Республикаси ћудуди бўйича портловчи моддаларни автомобиль транспортида ташиш ќоидалари» ва бошќа меъёрий-техник ћужжатлар талабларига риоя ќилинган ћолда бажарилиши керак.
Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналар Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан бериладиган махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлиши керак. Бундай корхоналар тегишли ћужжатлар, портловчи моддаларни саќлаш учун омборлар ва ташиш учун транспортларга, шунингдек ижрочилар ва раћбарларни ўз ичига олган тегишли ходимларга эга бўлиши керак.
2.3.2. Ёппасига портлатиш Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан тасдиќланган ва у билан келишилган йўриќномалар талабларига мувофиќ равишда бажарилиши керак.
Ёппасига портлатишни ќўллаш билан портлатиш ишларини олиб борувчи ћар бир корхона аниќ шароитларда ёппасига портлатиш лойићалари ва паспортларини ишлаб чиќиш учун асос ћисобланувчи Намунавий бурѓилаш-портлатиш ишлари лойићаси эга бўлиши, ва портлатиш ишларини бажарувчи ходимлар уни билан имзо чекиб танишишлари керак.
2.3.3. Портлатиш ишларини олиб боришда фаќат стандартлар (техник шартлари) ва Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси рухсатномасига эга бўлган портловчи моддалар, портлатиш ишлари механизация воситалари, жићоз, ќурилма, асбоб ва аппаратураларидан фойдаланишга рухсат этилади.
2.3.4. Портлатиш ишлари ёзма наряд ва тегишли наряд-йўл вараќ бўйича мућандис- техник ходим раћбарлигида портлатувчилар томонидан бажарилиши ва фаќат ишлар хавфсизлиги бўйича ќоидалар ва йўриќномалар талабларига жавоб берадиган жойларда ўтказилиши керак.
Экстремал вазиятларда (аварияни олдини олиш ва оќибатларини бартараф этишда) ёзма наряд бўлмаса ћам портлатиш ишлари бажаришга рухсат этилади.
2.3.5. Портловчи моддаларни омборлардан карьердаги иш жойига етказиш, корхона раћбари (портлатиш ишлари раћбари) томонидан белгиланган йўналиш бўйича бажарилиши керак.
2.3.6. Блоклардаги портловчи моддалар ва зарядланган ќудуќларни ќўриќлаш хизмати ёки йўриќдан ўтган ишчилар томонидан ќўриќланиши, ќоронѓи пайтда албатта ёритилиши шарт. Блоклардаги портловчи моддалар ва зарядланган ќудуќлар ќўриќлашга топшириш тартиби корхона раћбари томонидан белгиланади.
2.3.7. Одамлар, бинолар ва иншоотларни жинслар бўлаклари, сейсмик ва ћаво тўлќинларининг жароћатловчи ва ќулатувчи таъсиридан ћимоя ќилиш, шунингдек порталатишнинг заћарли таъсирини олдини олиш учун, ёппасига портлатишни тайёрлаш ва ќўллашда ўлчами ћисоб китоб асосида Намунавий бурѓилаш-портлатиш ишлари лойићасига биноан аниќланадиган хавфли зона объектлар ва портлатиш жойлари орасига киритилиши ва риоя этилиши керак.
Ћисоб китоб билан лойићада аниќланган хавфли зона ќуйидаги ћолларда киритилади:
- аввало боевикларни ётќазиш билан элкетродетонаторлардан фойдаланиб портлатишда;
- аввало портлатиш тармоѓини монтаж ќилиш билан портлатув пилигидан (портлатув тасмасидан) фойдаланиб портлатишда;
- бевосита монтаж ќилинган юза тармоѓини бирламчи ћаракатлантириш манбайига улашдан олдин паст энергетик тўлќин ўтказгичлар билан ћаракатлантириш тизимининг ноэлектрик ќурилмаларини ќўллашда.
Хавфли зона киритилашидан олдин, уни чегараларига ќўриќлашни таъминлайдиган постлар ќўйилиши, зарядлаш ва портлатиш тармоѓини монтаж ќилиш билан банд бўлмаган кишилар хавфли жойдан техник назорат шахси томонидан чиќарилиши керак.
Хавфли зона чегаралари белгилаш ва ќўриќлаш постларини ќўйиш Намунавий бурѓилаш-портлатиш ишлари лойићасига биноан аниќланган бўлиши лозим.
2.3.8. Карьерларда ёппасига портлатишни тайёрлашда хавфли зонадан ташќари таќиќланган зона ћам белгиланиши керак, ќайсики уни чегарасида ќудуќларни зарядлаш билан банд бўлмаган кишиларнинг бўлишлари таќиќланади. Таќиќланган зонани ўлчамлари кон-техник шароитлар ва ишни ташкил этишга боѓлиќ равишда Намунавий бурѓилаш-портлатиш ишлари лойићасига биноан аниќланган бўлиши керак. Узоќ ваќт (бир сменадан ортиќ муддат билан) зарядлашда таќиќланган чегаралари яќин жойдаги заряддан камида 20 м узоќ масофада белгиланиши керак.
Таќиќланган зона чегараларини белгилаш Намунавий бурѓилаш-портлатиш ишлари лойићасига биноан аниќланган бўлиши лозим.
2.3.9. Техник назорат шахслари ва назорат ќилувчи органлар ходимларининг хавфли ва таќиќланган ћудудларга портлатиш ишлари раћбари кузатувида ва фаќат портлатувчи кутиб оладиган пост орќали ўтишларига рухсат этилади.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling