Хавфсизлик ќоидалари тошкент 2008 й. Тасдиќланди рўйхатдан ўтказилди
Download 1.09 Mb.
|
ОКИ ЁХҚ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.4. Ќазиб чиќариш-юклаш ишлари 2.4.1.
2.3.10. Портлатиш ишларини олиб боришда одамларни огоћлантириш учун товушли, бундан ташќари ќороѓи пайтларда нурли сигнални ћам бериш зарур.
Товушли сингаллар хавфли зона чегараларида яхши эшитиладиган бўлиши керак. Сигналларни узатиш ва тайинлаш усуллари портлатиш ишларини ўтказиш ваќти мажбурий ижро этиш чорларини кўрсатиш билан карьернинг барча тузилмавий бўлинмалари ходимлари, портлатиш ишлари таъсир этадиган ћудиддаги корхоналар ва ташкилотлар эътиборига етказилиши керак. Бундай ћолларда одамларни хавфли зонадан (ћудуддан) чиќариш юзасидан масъулият карьернинг тузилмавий бўлинмалари раћбарлари ва ташкилотлар раћбарлари зиммасига юклатилади. Портлатиш ўтказиш ваќти ћаќидаги хабарни бериш ва одамларни хавфли ћудиддан чиќариш ћаќидаги тасдиќни олиш тартиби корхона раћбари томонидан белгиланади. Одамларни хавфли ћудиддан чиќариш ћаќидаги тасдиќни олмасдан портлатиш ишлари раћбарига портлатишни бажариш таќиќланади. 2.3.11. Одамларни карьерга кириши учун рухсат ёппасига портлатиш бажарилганидан кейин, порталатиш заћарли маћсулотлари концентрациясининг белгиланган меъёргача пасайиши ћаќидаги ЋКЌЌ хабарини олинганидан кейин, аммо портлатишдан кейин камида 30 даќиќа ўтганидан сўнг, карьерда чанг булутлари тарќалиши ва кўриш тўлиќ тикланганидан кейин, портлатиш жойига эса бевосита портлатиш ишлари юзасидан раћбарликни амалга оширган мућандис-техник ходим, ёки уни фармойиши билан портлатувчи томонидан портлатиш жойида ишлаш хавфсиз эканлиги аниќланганидан кейин берилади. Портлашнинг газсимон маћсулотлари билан ифлосланиш даражасини назорат ќилиш учун ЋКЌЌ ни жалб ќилиш зарурияти корхона раћбари томонидан белгиланади. 2.4. Ќазиб чиќариш-юклаш ишлари 2.4.1. Ќазиб чиќариш-юклаш ишларида поѓона баландлиги кон жинслари ётишининг кон-техник шароитлари ва физик-механик хоссаларини ћисобга олган ћолда лойића, ќабул ќилинган иш ташкилоти билан аниќланади ва ќўлланиладиган ќазиб чиќариш-юклаш жићозига мувофиќ бўлиши керак. 2.4.2. Ќазиладиган поѓонанинг баландлиги жићозини хавфсиз ишлаш шароитлари бўйича аниќланади ва ќуйидагилардан: а) портлатиш ишлари ќўлламаганда механик курак туридаги бир чўмичли экскаватор ва фронтал юклагичлар билан ќазишда- экскаватор ёки юклагич чўмичининг юќори нуќтасидан, портлатиш ишларини ќўлланилганда эса чўмичининг бир ярим юќори нуќтасидан; б) драглайн, кўп чўмичли ва роторли экскаваторлар билан ќазишда- экскаватор чўмичининг ўйиш чуќурлиги ёки юќори нуќтасидан; в) гидромонитор билан ювишда- 30 метрдан; г) бўш ва сочилувчан жинсларни ќазишда- 3 метрдан, юмшоќ, аммо барќарор ва ќаттиќ монолитларни ќазишда 6 метрдан ошмаслиги керак. Агар поѓона баландлиги юќорида айтилган миќдорлардан ортиќ бўлса, уларни жићоз параметрларига мослаштириш (поѓонани ќатламларга бўлиш, бульдозер билан поѓоналарни пасайтириш ва шу каби) чораларини кўрилиши керак. Бунда айрим ќатламларнинг баландлиги юќорида айтилган талабларга мувофиќ бўлиши керак. Айрим ћолларда тўѓри механик курак туридаги бир чўмичли экскаватор билан кўмир ќатламларини ишлашда ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси махаллий органлари рухсати билан 65 градус бурчак остида портлатиш ќудуќларини бурѓилашда поѓона баландлиги 40 метргача бўлиши мумкин. Портлатиш ишларини ќўллаш билан жинсларни ќазиб олишда ва поѓона (ќатлам) баландлиги экскаватор чўмичининг юќори нуќтасидан ортиќ бўлганда, бўртик ва осилиб ќолган жинсларни ўз-ўзидан ќулашининг олдини олувчи чораларни ќўллаш керак. Тескари механик курак туридаги бир чўмичли экскаватор билан кон массивларини ишлашда, ишланаётган жинслар ќатламининг ќалинлиги, уни техник тавсифи билан белгиланган кавлаш чуќурлигидан ошмаслиги керак. 2.4.3. Ишчи поѓонанинг ќиялик бурчаклари: а) механик курак туридаги бир чўмичли экскаватор, драглайн, кўп чўмичли ва роторли экскаваторлар билан ишлашда- 80 градусдан; б) ќуйилатиб ўйувчи кўп чўмичли занжирли экскаватор билан ишлашда- шу жинсларнинг табиий ќиялик бурчагидан; в) бўш ва сочилувчан жинсларни ќўл билан ќазишда - шу жинсларнинг табиий ќиялик бурчагидан, агар бардошли бўлса- 50 градусдан, тошлоќ бўлса - 80 градусдан ошмаслиги керак. 2.4.4. Техноген тусидаги конларга ишлов беришда ишчи поѓонанинг баландлиги ва ќиялик бурчаклари лойића билан белгиланади, аммо ћар ќандай шароитда ћам мазкур Ќоидаларнинг 2.4.2-банди талабларига жавоб бериши керак. 2.4.5. Кончилик ва транспорт жићозлари, транспорт коммуникациялари, электр таъминоти ва алоќа линиялари ќулаш призмасидан ташќари режалаштирилган майдончага жойлаштирилиши керак. Поѓона ишчи майдончасининг эни вазифаси кўра ва технологик лойићалаш меъёрларига мувофиќ равишда ћисоб китоб билан аниќланади. Поѓонанинг ќуйи четидан (ќулаган кон массасидан) темир йўл ўќигача бўлган масофа камида 2,5 м бўлиши керак. 2.4.6. Транспортсиз схема билан ќазиш бўйича амалага ошириладиган очиш ишларида фойдали ќазилма поѓонаси ва жинс уюми ќуйи четлари орасидаги масофа кончилик ишлари лойићаси ва паспорт билан белгиланади. Темир йўл ёки конвейерлар мавжуд бўлганда уюмни ќуйи четидан темир йўл ўќигача ёки конвейер ўќигача бўлган масофа камида 4 м бўлиши керак. 2.4.7. Юќорида туриб юклаш билан поѓоналарни ишлашда поѓона четидан темир йўл ўќигача ёки автойўл ўќигача бўлган масофа лойића билан белгиланади ва камида 2,5 м бўлиши керак. Бунда экскаватор машинисти кабинасидан юкланаётган транспорт воситасининг кўриниб туришини таъминлаш лозим. 2.4.8. Горизантал бўйича иш жойлари ёки вертикал бўйича иккита ёндош поѓоналарга жойлашаган механизмлар орасидаги масофа ками билан: ќўл билан ќазишда 10 м; юклагич ва бульдозер билан ќазишда 5 м; экскаватор билан ќазишда ўйишни энг катта радиусини бир яримига тенг миќдорида (горизантал ва вертикал бўйича орасидаги масофо лойића билан белгиланадиган, ишда ўзаро боѓлиќ механизлардан фойдаланиш ћолати бундан мустасно) бўлиши керак. 2.4.9. Авария вазияти (поѓонани ќулаш хавфи, портловчи моддаларнинг ёнмаган зарядларини топилиши ва шу кабилар) юзага келганда экскаваторни забойдан чиќариш учун эркин ўтидиган жой ћар доим бўлиши зарур. 2.4.10. Темир йўл думпкарлари ёки бошќа сиѓимларга драглайн туридаги экскаватор билан юклаш учун, карьер бош мућандиси томонидан тасдиќланган ишни хавфсиз усуллари бўйича тадбирлар амалага оширилганда ва ќувват тармоѓини контакт симига тегишидан чўмич ћимояланган бўлсагина рухсат этилади. Экскаватор айтилган ћимоя билан жићозлаш «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган ћолда бажарилиши керак. 2.4.11. Транспортсиз схемаси бўйича экскаватор ёки бошќа турдаги ер ќазиш машиналари билан жамланган драглайнни ишлатишда, улар орасидаги масофа драглайн чўмичи ташланадиган масофани ћисобга олган ћолда, уларни энг катта ћаракат радиуслари йиѓиндисидан кам бўлмаслиги керак. Бу шартга риоя этилмаганда ишни карьер бош мућандиси томонидан тасдиќланган ва таркибида хавфсизликни ќўшимча чоралари бўлаган паспорт бўйича амалга оширишга рухсат этилади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling