Hayot faoliyati xavfsizligi va mehnat muhofazasi


Ҳаёт фаолияти содир бўладиган хавфлар ва унинг келиб чиш сабаблари


Download 95.53 Kb.
bet4/6
Sana04.02.2023
Hajmi95.53 Kb.
#1159381
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 - маъруза XFX

4. Ҳаёт фаолияти содир бўладиган хавфлар ва унинг келиб чиш сабаблари

Дунё бўйича инсонлар турли хил табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар хавфи (табиий, техноген, антропоген, экологик ва ҳ.з.) остида яшайди. Буларнинг барчаси инсон ҳаёт фаолиятининг бузилиши, бир вақтнинг ўзида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши, иқтисодиёт ва экотизимга катта миқдорда зарар етказиши билан тавсифланади.


Бундай кўнгилсиз оқибатларни келтириб чиқарувчи ҳодиса, жараён, таъсир этувчи омиллар ва кучлар хавфлар деб аталади.
Хавф – ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг марказий тушунчаси бўлиб, инсон соғлигига бевосита ёки билвосита зарар етказадиган кўнгилсиз ҳодисалар тушунилади. Хавфнинг бундай тушунчаси олдинги стандарт тушунчалар (ишлаб чиқаришдаги хавфли ва зарарли омиллари)ни ўз ичига олади, чунки ҳаёт фаолият хавфсизлиги фаолиятнинг ҳамма шакллари ва омилларини назарда тутади.
Хавфлар таъсир этиш хусусиятига кўра: реал ва потенциал (яширин) бўлади.
Салбий оқибатлари аниқ бўлган хавфлар реал хавфлар дейилади. Жумладан, кимёвий бирикмалар - заҳарли хавфлар, радиация нури – ин-соннинг нурланиш касаллигига олиб келувчи хавф, электр-пайвандлашда чиқадиган нур - кўз фаолиятини издан чиқарувчи хавфлар ва бошқалар.
Потенциал (яширин) хавфлар - муайян сабаблар натижасидагина юзага келиши мумкин. Масалан, бензиннинг - ёнувчанлиги реал хавф бўлса, зарб таъсирида портлаши потенциал хавф, ёки қуёшдан келадиган нурларнинг қиздириши реал хавф бўлса, инсон танасига сурункали таъси-ри натижасида организмнинг касалланишига олиб келиши - потенциал хавф ҳисобланади.
Потенциал (яширин) хавфларни юзага келтирувчи шароитлар сабаблар дейилади. Сабаблар идентификация жараёнида аниқ масалаларни ечиш учун муҳим бўлган хавфлар номенклатураси ва уларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд бўлган жойини аниқлаш, келтирлган зарарлар миқдори ва шунга ўхшаш ўлчамларда аниқланади.
Бошқача қилиб айтганда, сабаблар - вазиятлар тўпламини тавсиф-лайди. Унга кўра хавфлар пайдо бўлади ёки кутилмаган оқибатларни ва зарарларни келтириб чиқаради.
Зарар ёки кутилмаган оқибатларнинг шакллари ҳар хилдир. Ҳар хил оғирликдаги жароҳатлар, замонавий усуллар билан аниқланадиган касалликлар, атроф муҳитга келтирадиган зарарлар билан ўлчанади.
Учлик - “хавфлар - сабаблар - кўнгилсиз оқибатлар” – ривожланиш-нинг логик жараёни бўлиб, потенциал хавф мавжуд бўлган зарарга олиб келади. Қоида бўйича бу жараён бир - неча сабабларни ўз ичига олади ва кўп сабаблидир.
Кўнгилсиз оқибатларга: инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиш, ёнғинлар, бузилишлар (авариялар), талофатлар (катастрофалар) ва бошқалар.
Хавфларнинг хусусиятларини тавсифловчи белгилар сони турли хилда бўлиши мумкин. Баъзи бир хавфларда бу кўрсаткичлар кўп сонда, баъзи бирларида кичик сонда бўлади ва ҳар қандай хавфларни стандарт аниқ кўрсаткичлар билан ва уларнинг аниқ сони билан тавсифлаб бўлмайди.
Масалан, ер силкиниш хавфида 9 та тавсифловчи белгилари мавжуд: тупроқ заррачалари тебранма ҳаракатининг ортиши; ҳайвонот дунёсининг безовталаниши; ер остки сувларининг ерга яқинлашиши; ер остки сувлари таркибида радон моддасининг ортиши; ерда ёриқларнинг пайдо бўлиши; булоқларнинг вужудга келиши; атроф муҳитга бегона газларнинг тарқали-ши; тупроқ заррачаларининг деформацияланиши; тупроқ заррачаларида электр қаршилигининг ўзгариши ва шу кабилар.
Ҳар қанақа хавф ўзида инсон ҳаёт фаолиятини издан чиқарувчи энергияга эга бўлиб, кимёвий ёки биологик фаол компонентларни ўзида сақлайди. Масалан, атир-упа саноатида қўлланиладиган эритувчилар - эфир, спирт, хлороформларнинг сурункали таъсир этиши инсонларда аллергия касалликларининг юзага келишига сабабчи бўлади.
Хавфларнинг турлари қуйидагича таснифланади:
1.Келиб чиқиш табиатига кўра: (табиий, техноген, антропоген ва экологик).
2.Таъсир хусусиятига кўра: (физикавий, кимёвий, биологик, термик ва психофизиологик).
3.Пайдо бўлиш оқибатига кўра: (толиқиш, касалланиш, жароҳат-ланиш, ҳалокат, ёнғин, нурланиш, куйиш ва бошқалар).
4. Келтирувчи зарарларига кўра: (ижтимоий, иқтисодий, техник, сиёсий).
5.Келиб чиқиш соҳасига кўра: (ижтимоий, спорт, йўл транспорти, ишлаб чиқариш, уруш, табиий офатларга оид хавфлар).
6.Инсонга таъсир қилиш даражасига қараб: (фаол (актив) ва суст (пассив)).
7.Таъсир доирасига кўра: (локаль, маҳаллий, миллий, глобаль).
8.Таъсир етиш тезлигига кўра: (тасодифий, шиддатли, мўътадил ва равон).
Хулоса қилиб айтганда, инсон фаолиятининг биронта тури абсолют хавфсиз амалга ошмайди, шунинг учун ҳар қандай хавф потенциал хавфли ҳисобланади.
Хавфлар таксономияси - мураккаб ҳодисалар, жараёнлар, тушунчалар ёки объектларни бир тизимга солиш ҳақидаги фандир. Хавф-ларнинг таксономияси - мураккаб ҳодисаларни, тушунчаларни, киши фао-лиятига қаратилган нарсаларни таснифлаш ва тизимлаш тўғрисидаги фандир.
Хавфлар номенклатураси - муайян белги, хусусиятига кўра тизимга солинган ном ва сўзлар рўйхатидир.
Хавфлар квантификацияси - мураккаб тушунча, (офат, талофат, ёнғин, нурланиш, шамол ва шу кабилар, уларнинг сифатини ва оқибатини аниқлашда сонли тавсифларнинг жорий қилинишидир.
Хавфлар идентификацияси - ўрганиш, исботлаш, тасдиқлаш каби маъноларини англатади. Масалан, доришуносликда бирорта дори-дармон-ларни тўлиқ идентификация қилмасдан туриб, уни касалга тавсия этиб бўлмайди.
Хавфлар идентфикасияси бироз мушкулроқ. Бунда ҳар бир хавфнинг келиб чиқиш сабаби, хусусиятлари ва оқибатлари ўрганилади. Чунки турли хил хавф юзага келишига сабаб бўлувчи омиллар, салбий оқибатлари, хавфлилик ва зарар келтириш даражалари бўлади. Ушбу кўрсаткичлар аниқлангандан кейингина хавфнинг номини айта оламиз.
Масалан, заҳар - (хавф), билмасдан заҳарни ичиб қўйиши (сабаб) - заҳарланиш эса (оқибат) ёки электр токи - (хавф) симларнинг қисқа туташуви (сабаб) - ток уриши, куйиш (оқибат).
Хавфларни ўрганиш тартиби - уч босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич - хавфларни олдиндан таҳлил этиш. Бу босқич уч қадам билан бажарилади: 1-қадам-хавф манбаларини аниқлаш; 2-қадам-хавфларни вужудга келтирадиган қисмларни аниқлаш; 3-қадам-таҳлилни чегаралаш, яъни текширилмайдиган хавфларни чиқариб ташлаш.
Иккинчи босқич - хавфли ҳолатларнинг кетма-кетлигини аниқлаш, ҳодиса ва хавфлар дарахтини тузиш. Хавфлар дарахти юқоридан пастга қа-раб қурилади ҳамда сабаблари ҳисобга олинган ҳолда тамом бўлади (2-расм).
Учинчи босқич - оқибатларни таҳлил қилиш. Хавфсизлик тизими - хавфсизликнинг мураккаб масалаларини ҳал қилиш йўлларини тайёрлаш ва асослашда фойдаланиладиган методологик чоралар йиғиндисидир.
Тизим деганда, биргина моддий объектдан ташқари алоқалар ва боғланишлар ҳам тушунилади. Ҳар қандай созланган машина техник тизимга мисол бўлиши мумкин. Таркибига одам ҳам кирадиган элемент тизими эргономик тизим деб аталади. Масалан, «инсон-машина», «инсон-машина-атроф муҳит».
Ҳар қандай сабаблар натижасида вужудга келган хавфлар зарар келтиради. Сабабсиз ҳақиқий хавф ҳам, зарар ҳам йўқ. Демак, хавфдан сақланиш унинг келиб чиқиш сабабларини билишга асосланган.
Содир бўлган хавфлар билан сабаблар ўртасида, сабаб-оқибат алоқаси бор. Ўз навбатида бир сабаб, иккинчи сабабли оқибатни келтириб чиқаради ва ҳ.з. Шундай қилиб, сабаблар ва хавфлар занжирсимон тизимни яратади.



Download 95.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling