Hayot faoliyati xavfsizligi va mehnat muhofazasi
Фаолият хавфсизлигини таъминлаш усуллари, услублари ва воситалари
Download 95.53 Kb.
|
1 - маъруза XFX
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1- жадвал Хавфни бартарф э тишда хавфсизлик тизимининг мавжуд кўринишлари
5. Фаолият хавфсизлигини таъминлаш усуллари, услублари ва воситалари
Хавфсизлик - фаолиятнинг ҳолати бўлиб, маълум эҳтимолликда хавфларнинг келиб чиқишини бартараф қилишдир. Хавфсизлик - инсонлар олдига қўйилган мақсаддир. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги эса мақсадга эришишнинг - восита, йўли ва усулларидир. Демак, ҳимоя объектлари бўйича ҳозирги кунда қуйидаги хавфсизлик тизимининг турлари мавжуд: - инсон ҳаёт фаолияти жараёнида умумжамоа ва шахсий хавфсизлик тизими; - атроф муҳит муҳофазаси ва давлат хавфсизлик тизими; - глобаль хавфсизлик тизими. Биринчи ўринда инсон хавфсизлиги туради. Маълумки, хавфсизлик - ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг асосий ўзагини ташкил этиб, инсон фаолиятидаги ҳолати ҳисобланади. Бу ҳолатда инсонлар маълум эҳтимол-ликда юзага келаётган хавфларни бартараф қилишга ҳаракат қилади. Aммо ҳар қандай ҳолатларда ҳам хавфларни бартараф қилиш имконияти бўл-майди. 1- жадвал Хавфни бартарф этишда хавфсизлик тизимининг мавжуд кўринишлари
Хавфсизликни таъминлашда техносфера, гомосфера ва ноксосфера каби тушунчалар киритилган. Техносфера - ўтмишда биосферага тааллуқли бўлган, кейинчалик инсонлар ўзининг моддий ва ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларини янада яхшилаш мақсадида бевосита ёки сиртдан техник воситалар билан таъсир қилаётган ҳудуддир. Гомосфера - инсоннинг фаолият жараёнида унинг турган иш ўрин-лари тушунилади. Масалан, ишловчининг объектда, цехда ва бўлимдаги жойи. Ноксосфера - ишловчининг доимий равишда иш жараёнидаги хавф-ли жойи. Масалан, ишчининг токар ёки фрезер дастгоҳидаги иш жойи ёки пайвандловчининг бевосита пайвандлаш ишларини бажарадиган иш жойи тушунилади. Хавфсизликни таъминлашнинг 3 та услуби мавжуд: 1.Гомосфера билан нокосферани бир-биридан вақт ёки жой жиҳатдан узоқлаштириш услуби. Бу услубда ишлаб чиқариш жараёнини механи-зациялаштириш ва автоматлаштириш, жиҳоз, ускуналарни масофадан туриб бошқариш, роботларни қўллаш ва бошқа бошқарув тизимлари орқа-ли амалга оширилади. 2.Хавфсизлик қоидарини қўллаб, хавфларни бартараф қилиш ёки техносферани меъёрлаштириш ҳамда техносфера тавсифларини инсон тавсифига мослаштиришга асосланган. 3. Иш жойларидаги ишловчиларни ҳимоя воситалари ёрдамида ҳи-моялашга асосланган. Бунда техносфера тавсифларини ўзгартириш учун турли хил ҳимоя воситалари қўлланилади. Иложи борича амалдаги усулларнинг ҳаммасини татбиқ этиш орқалигина мақсадга эришиш мумкин. Таҳлил усули - хавфсизликни кўнгилсиз воқеа рўй беришдан олдин (априор) ёки кейин (апостериор) таҳлил этиш мумкин. Ҳар икки ҳолатда қўлланиладиган усул бевосита ёки аксинча бўлади. Хавфсизлик таҳлил қилинганда тизимнинг параметрларини ёки чега-расини аниқлаш асосий масала ҳисобланади. Aгар тизим жуда чегараланган бўлса, бирор хавфли ҳоллар ёки омиллар эътибордан ташқарида қолиши, агар тизимга ўта атрофлича қаралса, таҳлил натижалари ноаниқ бўлиши мумкин. Ҳимоя воситалари ёрдамида қуйидагиларни таъминлаши лозим: - техносферадаги (иш зонасидаги) хавфли ва зарарли моддалар миқдорини камайтириш; - уларнинг таъсирини узоқлаштириш ёки ҳайдаш (сўрувчи шкаф, ҳаво алмаштиргич ёрдамида); - зарарли омиллар миқдорини белгиланган даражада санитар меъёргача камайтириш; - технологик жараён бузилганда пайдо бўладиган салбий омиллардан ҳимоя қилиш. Ҳимоя воситлари ҳар бир зарарли ҳолат учун меҳнат хавфсизлиги талабларига асосланиб қўлланилади. Ҳимоя воситалари қўланилиш тавси-фига қараб, жамоа ҳимоя воситалари ва шахсий ҳимоя воситаларига бўли-нади. Буларниннг ҳар бири тактик қўлланилишига қараб таснифланади. Жамоа ҳимоя воситаларига - шовқин, титраш, иссиқ, совуқ, электро-статик зарядлар, зарарли чанглар, радиация нурлари ва бошқа таъсирлар-дан ҳимояловчи тўсиқлар, блокировкалар, тормозлар, ёруғлик ва овоз сигналлари, хавфсизлик асбоблари, хавфсизлик белбоғлари, автоматик ҳарорат қурилмалари, масофадан бошқариш воситалари, электр жиҳозла-рини ерга улаш қурилмалари, шамоллатиш, ёритиш, совутиш, изоляция-лаш, герметизациялаш воситалари киради. Шахсий ҳимоя воситалари - асосан инсон тана аъзоларини (нафас олиш йўллари, юз, кўз, бош, эшитиш аъзолари, тери ва бошқалар) ҳимоя-ловчи воситларга бўлинади. Шахсий ҳимоя воситалари қўлланилишига қараб қуйидаги синфларга бўлинади: - ҳимоя костюмлари (пневмо-гидрокостюм, скафандралар); -махсус кийимлар (комбензонлар, ярим конбензонлар, курткалар, шимлар, костюмлар, халат, фартук, нимча, махсус оёқ кийимлар); -махсус оёқ кийимлар (этик, ярим этик, ботинка, калиш ва бошқа-лар); нафас олиш органларини ҳимояловчи воситалар (газ ниқоблари, респераторлар, пневмомаскалар); - бошни ҳимоялаш воситалари (каска, шлем, шапка, қалпоқ, шляпалар); -қўлқоплар, кўзойнаклар, шовқиндан сақловчи воситалар, ҳимоя тасмалари, белбоғлар, диэлектрик поёндоз, илгаклар ва бошқалар. - тери аъзоларини сақловчи дермотологик воситалар (совун, паста, крем, мазлар); - одам бошини механик ва электр токи таъсиридан ҳимояловчи каскалар (текстолитли, пластмассали, винил пластикли, шиша пластикли). Механик шикастланишдан, таналар куйишидан, кислота, ишқор, тузлар, эритувчилар, зарарли ва терини қиздирувчи моддалар, электр токи таъсиридан куйишдан ҳимоя қилиш учун пахтадан, канопдан, жун газла-маси, резина, полимер материалларидан тайёрланган қўлқоплардан фойда-ланилади. Саноат корхонларида ишчи-хизматчилар ҳимоя каскасини кийиб юришлари керак. Aёллар эса сочларини турмаклаб, рўмол ўраб иш юритишлари лозим. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини бошқаришда инсон-муҳит тизими тушунилади. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигини бошқариш объектив хавфли ҳолатдан кам хавфли ҳолатга ўтказишдир. Ҳаёт фаолияти хавфсизлигинини бошқариш схемаси 2- расмда келтирилган. Download 95.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling