Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Алоқа хизматларини ривожлантиришнинг илғор хорижий дастаклари


Download 1.14 Mb.
bet26/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

2.3. Алоқа хизматларини ривожлантиришнинг илғор хорижий дастаклари
ва уларни ресрубликамизда фойдаланиш йоъллари
Кундалик ҳаёт далолат берадики, соҳа субектлари фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан кафолатганлик даражаси бирмунча паст. Шу сабабдан ҳам сўнгги йилларда мамлакатимизда алоқа корхоналари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамловчи бир қатор янги таҳрирдаг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Почтаси тўғрисида” (2022 йил 9 июн). Улар алоқа хизматлари корхоналари фаолияти билан боғлиқ бир қатор масалаларнинг ҳуқуқий асоси бўлади.
Кўпгина мамлакатларида алоқа хизматлари бозорини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш борасидаги илмий изланишларга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу борада алоқа хизмати тармоғини бошқариш, иқтисодиётдаги ўрнини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, мамлакатларнинг иқтисодий-социал ривожланишини таъминлаш, тармоқнинг янги-янги хизмат турларини тадбиқ этишдир, инновасион омиллардан фойдаланиш каби масалалар хорижий олимлар илмий ишларида ўз аксини топган.
Мамлакатимизда алоқа хизматлари бозорини жаҳон андозаларига мос тарзда ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш масаласи тўлиқ ўрганилмаган. Шу сабабли, мамлакатимизда мазкур мавзуда тадқиқотлар олиб бориш долзарб ҳисобланади.
Мижозлар ўртасидаги интеграсиялашув дунё мамлакатларининг сосиал ҳамжиҳатлиги ва маданий бойишининг рағбатлантирувчи омил бўлиб хизмат қилади. Алоқа хизматлари соҳаси ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларининг маданий томондан бойишида рағбатлантирувчи дастакдир.
Янги давр, кишилик жамиятини алоқа соҳаси хизматлари бўлган қарамлигини ортиб бораётганлигидан далолат беради. Алоқа соҳаси хизматларига бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги жаҳон ахборот ресурсларидан оқилона фойдаланишни самарали ташкил этиш билан бирга, улардан оқилона фойдаланиш йўлларини излаб топишни ҳам талаб етади.
Бугунги кунда давлат томонидан алоқа хизматлари соҳасида табиий монополияларни тартибга солишнинг миллий моделлари ва чизмалари яратилган. Ҳар бир давлат ёки мамлакатлар доирасида ўрганадиган бўлсак, алоқа соҳаси хизматларининг ривожланиш даражаси кескин ўсиш кўрсаткичлари ега бўлиб, давлат назорати ўрнатилиши муҳим аҳамият касб етади.
Аммо малакатнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлмаган бир қанча универсал талаблар мавжуд бўлиб, уларга кўра алоқа хизматларига давлатнинг аралашувида инфратузилмани такомиллаштириш баробарида, алоқа хизматлари самарадорлигини ошириш, юқори сифатли хизматлар тизимини жорий этиш, халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ҳамда яхлит бошқарув тамойилига ега бўлишга интилаётганлиги сир емас. Алоқа хизматлари соҳаси мутахассислари телекоммуникация сиёсатини амалга оширишда умумий мақсадга еришиш учун қонун чиқарувчи органларни тартибга солиш функсияларини, ички тартиб қоидаларини ва қарорлар қабул қилиш жараёнларини белгилаб берадиган моделни яратиши шартлиги белгилаб қуйилган.




Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling