Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
ИИИ БОБ. АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ СОХАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИСҲНИНГ ТАСҲКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАСҲТИРИСҲ ЙЎЛЛАРИ
Download 1.14 Mb.
|
Dissertatsiya Abror Xazratov
ИИИ БОБ. АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ СОХАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИСҲНИНГ ТАСҲКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАСҲТИРИСҲ ЙЎЛЛАРИ
3.1. Алоқа хизматлари соҳасида рақамли хизматларни қўллаш йўналишлари Алоқа соҳаси хизматлари тизими – бир турдаги хизмат тизими бўлиб қолмасдан, ушбу соҳа мақсадларни, вазифаларни, ташкилий – ҳуқуқий шаклларни, мулкчилик шаклларини ва бошқа бир қатор хусусиятларни олувчи субектларни жамлайди. Ўзбекистон Республикасининг “Алоқа тўғрисида”ги қонунининг 2-моддасига кўра алоқа соҳасидаги муносабатларнинг обектлари почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойга етказиб бериш воситаларининг йиғиндиси бўлган почта алқоаси тармоқларидан ҳамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабаларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоешиттириш дастурларини транслясия қилишни таъминловчи телекоммуникасиялар воситалари йиғиндиси бўлган телекоммуникасиялар тармоқларидан иборат66. Мамлакатимиз алоқа хизматлари таркибида енг катта улушни телекоммуникация хизматлари егаллаган бўлиб, турли хил маълумотларни етказиш мажмуасини ташкил етади. Мамлакатимиз ҳудудида технологик жиҳатдан марказлаштирилган бошқарувга бириктирилган телекоммуникация тармоқларининг йиғиндиси мамлакатнинг ягона телекоммуникация тармоғи (ЙТТ)ни ташкил қилади. Мамлакатимизда алоқа хизматлари кўрсатиш соҳалари мижозларнинг мулк шаклларидан ва қийматларидан қатъий назар истеъмолчиларга алоқа хизматларини турлар ва соҳалар бўйича тақдим етадиган тармоқлардир. Умумфойдаланишга мўлжалланган тармоқлар очиқ тизим бўлиб, истеъмолчилар учун хизматларини рад етмайдилар. Улар хорижий мамлакатларнинг алоқа тармоқларига ҳам уланган. Мамлакатнинг ягона телекоммуникасия тармоғи вазирликлар ва ташкилотларнинг алоқа хизматларига бўлган еҳтиёжларнинг қондиришга қаратилган ёки оператив ишлаб чиқаришни бошқариш воситаси сифатида фаолият юритадиган алоқа тармоқлари ҳам киради. Ташкилий иқтисодий нуқтаи назаридан умумий ва маълум даражада фойдаланиладиган алоқа тармоқлари мустақил равишда иш олиб боришига қарамай, улар ЙТТ доирасида: бир-бирининг ишончлилик даражасини ошириш ёки бунга шароит яратиш мақсадида бири иккинчисининг бўш (банд бўлмаган) технологик ресурсларини жалб этишда; фавқулодда вазиятларда ишлаб чиқариш қувватларидан биргаликда фойдаланишида; умумий ва маълум чегарада фойдаланиладиган алоқа тармоқлари мижозларини ўзаро боғлашда ҳамкорлик қилишлари мумкин. Алоқа хизматлари кўрсатиш тизимида алоҳида фаолият олиб борувчи тармоқлар ёки технологик алоқа тармоқларининг қисмлари умумий фойдаланишда бўлган тармоқлар билан боғланганда улар ягона тармоқни ташкил қилади ва улар умум фойдаланишга мўлжалланган алоқа хизмати кўрсатувчи тармоқлар тоифасига киради. Турли хил мақсадларга мўлжалланган субектларнинг тармоқларга уланиши – шартнома асосида, уларга мансуб бўлган техник воситалар ҳамда алоқа иншоатларининг давлат томонидан белгиланган талаблар ва стандартларга мос келиш шарти билан амалга оширилади. Мустақил бўлган алоқа тармоқлари ёки технологик алоқа тармоқлар бўлакларининг умумфойдаланиш учун мўлжалланган тармоқлар билан уланиши учун техник шартлар, алоқа хизматларидаги Ўзбекистон Республикаси Алоқа ахборотлаштириш ва коммуникацияни ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ қурилиш, таъмирлаш ҳамда техник операцияларни амалга ошириш, жумладан, тегишли ташкилотлар томонидан сертификатлаштирилган ускуналардан фойдаланиш зарур бўлади. Шу билан бирга ўзоро уланган тармоқ операторларининг тегишли алоқа хизматлари бозорида фаолият юритишлари учун лицензия олишлари шартдир. Алоқа тармоқларининг ўзаро уланиш (қўшилиш) механизмлари ва алоқа тармоғи доирасида операторларнинг ўзаро ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикасининг “Алоқа тўғрисида”ги қонуни (13 январ 1992 йил), “Телекоммуникация тўғрисида”ги (20 август 1999 йил) қонунлари ҳамда айрим меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Алоқа хизмати турига - узатиладиган ёки етказиб бериладиган ахборотнинг табиати, уни узатиш воситалари, усуллари, ишлатиладиган асбоб – ускуналар киритилса, ишлаб чиқариш технологиясига - ишчи ходимларнинг касбий таркибини киритамиз. Алоқа хизматлари соҳаси икки тармоққа почта ва телекоммуникасияга бўлинади ва хусусида мазкур диссертасия ишининг биринчи бобида ёритиб ўтилган. Ўзбекистонда почта хизматларига бўлган еҳтиёжни тўлиқ қондириш ва соҳада мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида барча давлат почта алоқаси муассасалари ва корхоналарининг бирлаштирилиб "Ўзбекистон почтаси" аксиядорлик жамияти ташкил етилди. У давлат томонидан назорати сақлаб қолинган (аксиялаштирилган) хўжалик юритувчи субект ҳисобланади, унинг таркибига оператор мақомига ега бўлган ва бутун мамлакат бўйлаб хизмат кўрсатадиган 2 мингга яқин ортиқ почта бўлимлари киради67. Мамлакатимизда “Ўзбекистон почтаси” аксиядорлик жамияти билан бир қаторда, тегишли лицензияларга ега бўлган нодавлат операторлари ҳам фаолият юритишади. Улар асосан почта бозорининг юқори даромадли шаҳар сегментларида ишлашади. Почта алоқа хизматлари турли хил жўнатмаларни (хат-хабарлар, тезкор жўнатмалар, пул ўтказмалари ва бошқаларни) қабул қилиш, қайта ишлаш, жўнатиш, мамлакат ичидаги ва хориждаги мижозларга даврий нашрларни етказиш беришни таъминлайди. Алоқа хизматларини ўрганиш жараёнида почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва ушбу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ва почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари мажбуриятларини ўрганиш ишди муҳим аҳамиятга ега деб ҳисобладик. 2011 йилда почта алоқаси етказиб бериш участкаларининг сони (йил охирига) 6425 тани ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилга келиб 3756 тага камайиб кетганлигига гувоҳ бўламиз68. Ушбу кўрсаткични қишлоқ жойлари мисолида қарайдиган бўлсак, 2011 йилда қишлоқ жойларда 3997 та почта алоқаси етказиб бериш участкаларининг сони (йил охирига) ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилга келиб 2103 та почта алоқаси етказиб бериш участкаларининг сони (йил охирига) ташкил қилмоқда69. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling