3.2.3-расм. Алоқа хизматлари кўрсатиш бўйича мамлакатда кластерли тизимни ташкил этиш механизми86
3.3. Оъзбекистонда рақамли алоқа хизматларини самарали ривожлантириш коърсаткичларини ррогнозлашнинг економетрик модели
Мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йилларида алоқа хизматлари соҳаси миллий иқтисодиётимизнинг юқори даромадли, муҳим тармоқларидан бирига айланиб, бутун иқтисодиётимиз ва давлатимиз бошқарув тизимининг фаолият самарадорлигига хизмат қилувчи ўзига хос локоматив сифатида ўзини кўрсатади, шунингдек ривожланган миллий ахборот маконининг асосини яратиб, жамият фуқароларининг ахборотга бўлган ҳуқуқини таъминлай олди.
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг ривожланиши бевосита фуқароларнинг ҳаёт сифати ва даражасини яхшилаш билан бирга уларнинг вақти ва маблағларини тежашга йўналтирилган. Мамлакат аҳолисининг давлат електрон хизматларидан фаол фойдаланиши, електрон тижорат орқали маҳсулотларини сотиб олишлари ва маҳсулотлар учун буюртмаларни амалга оширишлари, електрон тизимлар орқали банк ҳисобварақларини масофадан туриб бошқаришлари ҳар бир кишининг кундалик оддий меҳнат турига айланиб улгурди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да рақамли индустрияни жадал ривжлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, “Електрон ҳукумат” ахборот тизимини жорий қилиш, ахборот инфратузилмасини ривожлантириш, миллий масс-медиа ва рақамли телерадиоузатиш каби йўналишларни янада ривожлантириш мамлакат аҳолисининг вақти ва маблағини тежаш орқали аҳолининг яшаш шароитини ва турмуш сифатини яхшилашга олиб келди.
Алоқа хизматларини ривожлантириш фуқаролик жамияти ва рақамли иқтисодиётда юз берадиган жараёнларга ижобий таъсир кўрсатиш учун зарур бўлиш билан бирга иқтисодиётни шаффофлигини таъминлаш, хокимият, тадбиркорлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар билан боғлиқ кўплаб ички ва ташқи жараёнларни соддалаштирадиган ва тезлаштирадиган муҳим елементлардан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |