Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
- расм. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг
Download 1.14 Mb.
|
Dissertatsiya Abror Xazratov
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3.1-жадвал
- Ҳудудлар
3.3.1 - расм. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг 2021 йилнинг январ-декабр ойларидаги улуши
Давлат статистика қўмитасининг 2022 йилнинг январ ойидаги кўрсатилган бозор хизматларининг мумий ҳажмида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг улуши 6,4 фоизини ташкил етди, 2021 йилнинг январ ойига нисбатан ўсиш суръати 125,5 фоизга тенг бўлган. Мамлакатда рақамли иқтисодиётни қўллаш, барча тармоқлар ва соҳалара, масалан, давлат бошқаруви, таълим соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот-коммуникасия технологияларидан кенг фойдаланиш давр талабидир. 3.3.1-жадвалдан кўриниб турибдики, 2022 йилнинг январ ойи Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари 2018 йилнинг шу даврига нисбатан анча юқори кўрсаткичларга ега бўлган. Мамлакатимизда кўрсатилаётган барча хизматларда алоқа соҳаларининг ўрни жуда катта. Еътибор қаратадиган бўлсак аҳолига кўрсатилаётган алоқа хизматлари ҳажми 2016 йилда 5,2 триллион сўмни ташкил етган. 2016-2021 йилларда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини янада ривожлантириш борасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, давлат бошқарув органлари, иқтисодиёт тармоқлари 3.3.1-жадвал Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръати Т.р Ҳудудлар Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг ўсиш суръатлари, % да йиллар бўйича 2018 йил 2022 йил Фарқи % да 1. Қорақалпоғистон Республикаси 107,7 114,8 106,6% 2. Андижон вилояти 111,9 118,4 105,8% 3. Бухоро вилояти 113,5 118,8 104,7% 4. Жиззах вилояти 111,0 119,3 107,5% 5. Қашқадарё вилояти 112,9 119,0 105,4% 6. Навоий вилояти 111,9 117,3 104,8% 7. Наманган вилояти 111,2 109,9 98,8% 8. Самарқанд вилояти 113,5 116,3 102,5% 9. Сурхондарё вилояти 113,3 121,4 107,1% 10. Сирдарё вилояти 107,9 122,4 113,4% 11. Тошкент вилояти 120,5 124,5 103,3% 12. Фарғона вилояти 112,5 119, 5 106,2% 13. Хоразм вилояти 111,5 120,3 107,9% 14. Тошкент шаҳри 118,6 137,0 115,5% ва аҳолининг ИТ-хизматларига бўлган талабини қондириш, ИТ- тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш, хизмат кўрсатувчи билан истеъмолчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини кенгайтириш, нархларни камайтириш ва хизмат сифатини яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар натижасида хизматлар ҳажми 2020 йилда 12,9 триллион сўмга етказилди. Мамлакатимизда қўшимча оптик – толали алоқа линияларини қуриш ҳисобига (24 минг.км) ижтимоий соҳа обектлари, шу жумладан, 9848 та халқ таълими обекти, 5625 та мактабгача таълим обектлари, 3401 та соғлиқни сақлаш муассасалари, 7656 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 3567 та милисия таянч пунктларида юқори тезликда интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди87. Алоқа хизматлари тизимини янада ривожлантириш борасида жорий йил якунига қадар 50 минг.км оптик-толали алоқа линияларини қуриш ва уларнинг узунлигини 118,6 минг.км.га етказиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бунинг натижасида аҳолини юқори тезликдаги симли интернет тизими билан таъминлаш мақсадида 900 минг абонентга мўлжалланган замонавий қурилмаларни ўрнатиш, қўшимча таянч стансияларини ўрнатиш орқали аҳолининг асосий қатламларини мобил интернет билан қамров даражасини 95 фоизгача етказиш, шу жумладан 72 та алоқа қамрови мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларини мобил алоқа билан қамраб олиш муҳим вазифа сифатида олдимизда турибди. Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг 2015-2020 йиллардаги оптик толалари алоқа линияларининг узунлигига асосий еътиборни қаратишни лозим топдик. 3.3.2-жадвал. 3.3.2-жадвал орқали мамлакатмиздаги мавжуд вилоятларда оптик толалари алоқа линиялари узунлигини ўрганиш билан бирга бу қийматларнинг ўзгаришини абсолют ўзгаришда, нисбий ўзгаришда ва ўртача ўзгаришлардаги фоизларни топишни ўринли деб ҳисобладик. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling