Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


-расм. Аҳолига алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг


Download 1.14 Mb.
bet32/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

3.1.1-расм. Аҳолига алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг
ташкилий-иқтисодий механизмлари79
Шунингдек алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар – хизматларининг нотекис юкланиши, алоқа тармоқларидаги узилишлар, қотиб қолишлар ҳамда чақирув қунғироқларини ўз вақтида этиб келмаслиги, сўзлашув жараёнларидаги узилишлар таъсирини камайтириш борасида қуйидаги ташкил-иқтисодий чора-тадбирларни ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари зарур.
Ташкил чора-тадбирларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

    • Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ташкил этилганлиги;

    • Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг малакали кадрлар билан таъминланганлиги;

    • Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг замонави моддий техника базаси билан таъминланганлиги;

    • Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарга инновацияларнинг жалб қилинганлиги;

    • Алоқа хизматлари корхоналарининг жойларда шахобчаларининг мавжудлиги.

Иқтисодий чора- тадбирларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарга банк-кредит ричакларининг мавжудлиги;

  • Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар учун иқтисодий имтиёзларнинг берилганлиги;

  • Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарни ривожлантириш борасида ислоҳотларнинг олиб борилиши;

  • Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарни ривожлантириш бўйича дастурлар (йўл харитаси) нинг ишлаб чиқилганлиги.

Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматлари инфратузилмасининг яхшиланиши, миллий иқтисодиётнинг юксалишига жамият интелектуал фаоллигини оширилишига, шу билан биргаликда мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини мустаҳкамлашига хизмат қилади.
Алоқа хизматлари соҳасининг асосий елементларидан бири алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ҳисобланади.
Алоқа хизматларининг кўриб чиқилган хусусиятлари, тармоқдаги иқтисодий муносабатларнинг шаклланишига бевосита таъсир қилади, уни ривожлантиришнинг техник, технологик ва ташкилий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда ҳисобга олинади.
Алоқа хизматларини ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, унинг хизматлар соҳасидаги улушини ошириш, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар самарадорлигини ошириш ва ички бозорни замонавий, сифатли хизмат турлари билан тўйинтириш учун, бизнинг фикримизча, ривожланган мамлакатлар тажрибасидан кенг фойдаланиш, алоқа хизматлари кўрсатиш корхоналарида ишлайдиган ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқдир.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling