Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
Download 1.14 Mb.
|
Dissertatsiya Abror Xazratov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Йиллар
3.1.2-жадвал
Ўзбекистонда аҳолининг интернет ва мобил алоқа билан таъминланганлиги77 (100 та доимий аҳолига)
3.1.2-жадвал маълумотларининг гувоҳлик беришича, Ўзбекистон аҳолисининг интернет ва мобил алоқа билан таъминланганлик даражаси йилдан-йилга ортиб бормоқда: 2020 йилда ҳар 100 та аҳолининг 56,2 таси интернет билан 71,3 таси еса мобил алоқа билан таъминланган. Ўрганилаётган даврда аҳолининг интернет билан таъминланганлик даражаси 93,1 фоизга, мобил алоқа билан таъминланганлик жаражаси 9,25 фоизга ўсганлиги, мамлакатимизда истеъмолчиларнинг алоқа хизматларига бўлган шахсий еҳтиёжларининг тўлиқроқ қондирилишига қаратилган изчил ҳаракатларнинг натижасидир. Ҳозирги пайтда, мамлакатмизда интернет тармоғи ҳамда бошқа ахборот ва телекоммуникасия тармоқлари ташкил етилиши нуқтаи-назардан фарқ қилсада, улар бир-бирига ўзаро ижобий таъсир кўрсатади. Ушбу ўзаро ҳамкорлик жараёнида телефон алоқа тармоғи абонентларига интернетга кириш имкониятини, интернетдан фойдаланувчиларга еса умумий фойдаланиш учун мўлжалланган тармоқлар абонентлари билан уланиш имконияти яратади. Ўзбекистон Республикасида Миллий ахборот инфратузилмасини яратиш ва унинг глобал ахборот инфратузилмасига кириши билан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникасия тармоқларининг ташкилий-иқтисодий интеграсияси, бошқарув тизимларининг интеграсияси, телеком-операторлар, интернет-провайдерлар ва контент78 -провайдерларнинг яқинлашуви йўналишида туб таркибий ўзгаришларга сабаб бўлди. Бугунги кунда, миллий ахборот инфратузилмаси доирасида, ахборот ва телекоммуникасия тармоқлари бир бутунликни ифодалайди. Улар истеъмолчиларнинг барча тоифаларига ахборот-коммуникасия хизматларининг тўлиқ тўплами (спектри)ни тақдим етмоқда. Ҳозирги кунда алоқа хизматлари соҳасида телекоммуникасия хизматларининг алоҳида (муайян) фаолият кўрсатаётган корхоналарга ажратилиши – операторларнинг ташкилий-иқтисодий ишларини режалаштириш ва инвестисион ҳамда инновацион фаолиятларида, шу билан бирга тармоқ бошқаруви органлари учун катта амалий аҳамиятга ега. Бу, табиийки, ихтисослашган корхоналарнинг техник, технологик, иқтисодий ва сифат кўрсаткичлари бўйича муайян даврдаги ҳолатини таҳлил қилиш, уларнинг ҳар бирининг телекоммуникасия соҳасининг умумий натижаларига қўшган ҳиссасини баҳолаш, тармоқ бозорини ривожлантиришнинг енг муҳим тенденсияларини белгилаш, таркибий ўзгаришлар ва динамик тенденсияларни аниқлаш имкониятини беради. Бу еса ушбу хизмат турларини ривожлантириш бўйича консепсиялар ишлаб чиқиаш, мамлакатимизда алоқа хизматларини ривожлантириш ва жойлаштириш схемаларини тузиш, енг самарали инвестицион лойиҳаларини асослаш учун зарур бўлган маълумотлар жам бўлади. Телекоммуникация компаниялари таркибидаги иқтисослашган ҳар бир корхона кўрсаткичларини, алоқа бозоридаги мавжуд имкониятлар билан таққослаш – хизмат турлари ва алоқа воситаларига бўлган ижтимоий ҳамда шахсий еҳтиёжларни қондириш индикатори ҳисобланади. Ихтисослашган корхоналар кўрсаткичлари динамикасини ўрганиш асосида жозибадор ва истиқболли бозор сегментларини аниқлаш, минимал даражадаги хавф-хатар билан максимал даромадга еришиш учун асосий ишлаб чиқариш ва инвестисион ресурсларни йўналтириш мумкин бўлади. Алоқа хизматлари соҳасида телекоммуникация тармоғи субектлари истеъмолчиларга сифат жиҳатидан юқори бўлган хизматлар кўрсатиш ва ишлаб чиқариш ресурсларининг заҳираларини яратиш, операторлар ҳамда провайдерлар иш ҳажмларини оптималлаштириш, камроқ харажатлар билан кўпроқ натижаларга еришиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш масалаларини илгари суришлари лозим.
• Aloqa xizmatlari ko‘rsatuvchi korxonalarga bank-kredit richaklarining mavjudligi; • Aloqa xizmatlari ko‘rsatuvchi korxonalar uchun iqtisodiy imtiyozlarning berilganligi; • Aloqa xizmatlari ko‘rsatuvchi korxonalarni rivojlantirish borasida islohotlarning olib borilishi; • Aloqa xizmatlari ko‘rsatuvchi korxonalarni rivojlantirish bo‘yicha dasturlar (yo‘l xaritasi) ning ishlab chiqilganligi; • Aloqa xizmatlari ko‘rsatuvchi korxonalarga kiritilgan investitsiyalar hajmi. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling