Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Download 1.14 Mb.
bet24/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

Бевосита таъсир этувчи омиллар

Билвосита таъсир этувчи омиллар

1.Аҳоли сони, даромади ва харид фонди
2. Истеъмолчи юридик шахслар сони
3.Хизмат турлари
4.Хизмат тарифи (нархи)
5.Миллий иқтисодиётнинг прогнизлари (истеъмол ва жамғарма фондлари еластиклик коеффисиенти)
6.Бошқа бевосита омиллар

1.Давлатнинг халқаро муносабатлари
2.Мамлакатда ҳуқуқий базанинг аҳволи (жумладан, корхоналар фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланганлиги)
3.Аҳолининг маданият даражаси
4.Мамлакат ва минтақадаги илмий-техник тараққиёт даражаси
5.Хизматлар кўрсатиш савияси
6.Бошқа билвосита омиллар

2.2.5 -расм. Алоқа корхоналарининг хизмат ҳажми ва фойдасига таъсир этувчи омиллар
Корхоналарнинг иқтисодий-молиявий ҳолатини таҳлил қилишда омиллар таъсири даражасини сон ва сифат жиҳатдан ўрганиш – самарали қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.
Алоқа корхоналари самарадорлиги бир қатор ички ва ташқи омилларга боғлиқ. Кўп жиҳатдан корхонанинг самарадорлиги, айнан, ташқи муҳитда шаклланадиган талабга боғлиқ.
Алоқа хизматларига бўлган талабнинг шаклланиши еса, тармоқ корхоналарида юритилаётган сиёсатлар (нарх, реклама ва ҳоказолар)га боғлиқ. Тўғри ташкил этилган хизмат сиёсати – алоқа хизматларига бўлган ички ва ташқи талабларнинг шакилланишига ҳамда алоқа корхона ва ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Рекламанинг алоқа хизматлари бозорида ўрни юқори. Шунинг учун ҳам реклама сиёсатига самарадорликни ошириш омили сифатида қараш мақсадга мувофиқ.
Алоқа корхоналари фаолияти самарадорлиги тизимидан келиб чиқган ҳолда, улар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими шаклланади. Алоқа хизматлари корхоналари фаолият самарадорлиги олдинга қўйилган мақсадга кам маблағ сарфлаб еришишни ифодалайди. Уларда самарадорлик қуйидаги кўрсаткичлар тизимлари орқали аниқланади:

  • ишлаб чиқариш-технологик самарадорлик – моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини ифодалайди ва фондлар қайтими, фонд сиғими, меҳнат унумдорлиги каби кўрсаткичлар орқали аниқланади;

  • ишлаб чиқариш-иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқаришнинг умумий натижавий кўрсаткичлари билан ўлчанади: ялпи маҳсулот қиймати, фойда, рентабеллик, харажатларнинг қопланиши.

Ушбу тизим кўрсаткичлари ўзида қуйидаги гуруҳларни ифода етади:
1.Умумхўжалик самарадорлиги кўрсаткичлари (ялпи маҳсулот қиймати, харажатлар самарадорлиги, харажатлар рентабеллиги);
2. Ресурслар самарадорлиги кўрсаткичлари:

  • асосий фондлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар (фондлар қайтими, фондлар сиғими, фондлар рентабеллиги ва фойда);

  • айланма маблағлар самарадорлиги сифат кўрсаткичлари (айланма маблағларнинг айланиш тезлиги – кунларга, марталарга, ҳамда айланма маблағларнинг рентабеллигига);

  • меҳнат ресурсларининг алоқа хизматлари соҳасидаги самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлари (алоқа хизматлари соҳасидаги меҳнат унумдорлиги, ҳар бир ходимга тўғри келадиган фойда, иш ҳақи фондининг ҳар бир сўмига тўғри келадиган фойда).

Алоқа корхоналарида самарадорлик ҳолатига баҳо беришда хизматлар ҳажми ва харажатлар таркибига баҳо бериш алоҳида ўрин тутади. Чунки хизматлар ҳажми ва харажатлар таркибини ўрганиш орқали қайси моддалар бўйича харажатларни қисқартириш ва самарадорликни ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилади: солиқларнинг ўсиши ва ҳоказолар.
Алоқа корхоналарида самарадорликни аниқлашда натижа кўрсаткичи сифатида ялпи маҳсулот қиймати, яъни асосий фаолиятдан олинган даромад олинади. Шунинг учун ҳам унинг таркибига кирувчи елементларни аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқдир.
Алоқа хизматлари соҳасида кўрсатилаётган хизматларни ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматларни истеъмол қилиш жараёнлари билан бир вақтга амалга оширилади. Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг ялпи маҳсулот қийматлари кўрсатилаётган хизматлар қиймати билан баҳоланади.
Алоқа хизматлари соҳасида кўрсатилаётган хизматлардан олинган даромадларни аниқлашда қуйидагилар:
- истеъмолчига кўрсатилган хизмат шаклининг фойдаланувчилар гуруҳига боғлиқлиги;
- истеъмолчига кўрсатилган хизматнинг алоҳидалик таърифлари;
- истеъмолчига кўрсатилган хизматнинг нархлаш усуллари (таърифлар доирасида ёки бепул) инобатга олинади.
Анъанавий хизмат турлари учун даромадларни аниқлашда мавжуд услубий ёндашувлар яратилаётган хизмат шакли (алмашув шаклида ёки канал шаклида), тарифнинг фойдаланувчилар гуруҳига (аҳоли ёки корхоналарга) боғлиқлиги, хизматнинг алоҳидалик (якка тартибдалик) хусусияти билан боғлиқ (мунтазам, шошилинч ёки имтиёзли тарифлар), тарифларнинг нархлаш усуллари (тартибга солинадиган ёки берул).
Юқоридаги маълумотларга таяниб, алоқа хизматлари соҳасининг бир бўғини ҳисобланган мобил алоқа тармоғи фаолиятидан олинган даромадларни қуйдаги гуруҳларга ажратамиз:
- истеъмолчиларнинг тармоққа уланиши, бошланғич тўпламни сотишдан олинган даромад;
- алоқа хизматлари соҳасининг даврий хизматлари (обуна тўловлари, ойлик, йиллик таърифлар, етказиб бериш, овозли почта, експедеторлик, шаҳарлараро ва халқаро сўзлашув хизматлари ва бошқалар);
- алоқа хизматлари кўрсатувчи провайдерлар ёки броузерлар алмашинувидан олинган даромад (Роуминг алмашинувидан олинган даромадлар алоҳида ҳисобга олинади – битта оператор мижозларига бошқа оператор ҳудудида хизмат кўрсатиш).
Алоқа хизматлари соҳасидаги ишлаб чиқариш ва истемол қилиш жараёнлари билар вақтнинг ўзида амалга оширилади. Алоқа хизматлари соҳаси корхоналарида ялпи маҳсулот қиймати – кўрсатилган хизматлар қийматига тенг.
Анъанавий хизмат турларида кўрсатилган хизматлар учун даромадларни аниқлашда қуйидагилар инобатга олинади:
- хизмат шакллари таърифларининг фойдаланувчилар гуруҳига боғлиқлиги;
- хизмат шаклларининг алоҳидалик таърифларини нархлаш усуллари (тартибга солинадиган ёки бепул).
Бугунги кунда мамлакатимизда мобил алоқа воситаларидан фойдаланувчилар сони 31 млн.нафарни ташкил этиб, бу кўрсаткич ҳар 100 киши ҳисобига 73 бирликни ташкил етмоқда62. Ушбу маълумотларга таяниб, мобил алоқа хизматларининг асосий фаолиятларидан олинадиган даромадларни:

2.2.6 – расм. Мобил алоқа хизматларининг асосий фаолиятларидан олинадиган даромадлари
Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики мобил алоқа хизматларининг асосий даромадларини уларнинг таркиби, тузилиши ҳамда динамикаси ифодалайди. Ушбу кўрсаткичлар асосида даромадга таъсир этувчи омиллар ўрганилади ва уларнинг таъсир этиш катталиклари аниқланади. Бу орқали мижозлар базасин сифатли таҳлил қилиш амалга оширилади.
Мобил алоқа хизматларининг мижозлар базаси фаол тижорат, блокланган тижорат, хизмат кўрсатиш соҳалари ва имтиёзли мижозлардан иборат. Таҳлил давомида кўрсаткичлар мижозларнинг алоқа операторларини тарк этишини фаол мижозлар сонига нисбати, шунингдек блокланган тижорат мижозлари барча мижозлар сонига нисбати шаклида ҳисоблаб топилади. Ушбу кўрсаткичларнинг пасайиши мижозлар базасининг сифат таркибидаги ижобий ўзгаришларини ифодалайди.
Мижозлар базасининг ўсишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
- дастлабки пакетнинг нархи;
- алоқа хизматлари бозоридаги улушини ошириш;
- маълум бир алоқа хизматини таклф етган ҳолда аҳолини қамраб олиш;
- алоқа хизматидан фойдаланиш имконияти мавжуд (потенсиал) мижозларнинг ҳар бир сегментини қамраб олиш;
- дастлабки пакетни маълум бир нархда сотиш, ёки тақдим этиш даврининг давомийлиги;
- сотиб олишдан воз кечишлар сони;
- мавсумий ўзгаришлар;
- иш кунлари ҳамда дам олиш кунларининг сони.
Алоқа хизматлари кўрсатиш нархи – мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнларида телекоммуникасия компаниялари томонидан қопланадиган барча турдаги ресурслар сарфини қоплайдиган фойда олишни таъминлаб ва тақсимлаб берадиган миқдор.
Алоқа хизматлари кўрсатиш корхоналари харажатларини таҳлил қилиш йўналишлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг харажатларини таҳлил йўналишларига мос келади. Шу сабабли харажатлар таркиби жуда аниқ ва бу ҳолат таҳлилий ҳисоб-китобларни олиб боришда ҳисобга олиниши зарур.
Таҳлилий ҳисоб-китобларни олиб боришда корхоналар харажатларининг таснифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисидаги Низом” асосида белгилаб берилган. Ушбу Низомга кўра алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг маҳсулот таннархига қуйидаги харажатлар киради:
- каналларнинг ижара харажатлари;
- тармоқ ускуналари учун лизинг ва лизинг тўловларини амалга ошириш;
- транзит операторлар хизматлари учун сарф-харажатларни амалга ошириш;
- бошқа операторларнинг, шу жумладан Роуминг нинг алоқа хизматлари учун сарф-харажатларни амалга ошириш;
- радиочастотали ресурслар учун ҳақ тўлаш харажатларини таъминлаш;
- назорат қилувчи органлар хизматлари учун сарф-ҳаражатларни амалга ошириш;
- асосий воситаларни тўлиқ тиклаш, номоддий активлар қийматини тўлиқ қайтариш учун амортизасия тўловлари;
- тармоқ ускуналарини ишлатиш учун сарф-ҳаражатларни амалга ошириш;
- ишлаб чиқариш ходимлари (техник хизмат мутахассислари, мижозларга хизмат кўрсатиш бўлимлари, биллинг ҳисоб-китоб гуруҳлари) меҳнат харажатлари ва унга ажратмалар;
- диллерлар ва тижорат вакилларига ҳақ тўлаш ва хоказолар.
Алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарда давр харажатларига қуйидагилар киради:
- бошқарув ходимларининг меҳнат харажатлари, маъмурий-хўжалик хизматлари ва иш ҳақидан ажратмалар;
- ўз ва ижрага олинган бино-иншоатларни сақлаш харажатлари;
- офислар ва маиший материалларнинг нархи;
- ёқилғи мойлаш материалларини сотиш олиш ва транспортин сақлаш харажатлари;
- саёҳат, реклама ва вакиллик харажатлари;
- аудиторлик, юридик ва хавфсизлик хизматлари учун даврий харажатлар;
- консалтинг, ахборот хизматлари учун харажатлар;
- кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш харажатлари;
- меҳнат, хавфсизлик ва мулкни суғурталаш харажатлари.
Алоқа хизматлари соҳасида ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли тақдим етилаётган ҳар бир маҳсулотнинг таннархини ҳисоблаш деярли мумкин емас, аммо қўйиладиган нарх уларга муносиб бўлиши керак.
Алоқа хизматлари соҳасида иқтисодий таҳлилнинг муҳим босқичларидан бири трафикнинг умумий миқдорини баҳолаш ҳисобланади. Трафик – бу таҳлил қилинаётган даврда барча фаол тижорат мижозлари фойдаланадиган дақиқаларнинг умумий сонидир. Иш кунлари ва дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда ўртача кунлик мижозлар учун дақиқалар сони алмашинув бирлиги сифатида қабул қилинади. Масалан, ой бошига алмашинув (дақиқа)нинг умумий сони (Ус) аниқлаш мумкин:

Бу ерда:
- ўртача кунлик мижозлар учун дақиқалар сони;
Мс – мижозлар сони
Ос – бир ойдаги кунлар сони
Бир ойдаги кунлар сони (Ос) аниқлаш учун, аввал бир ойдаги иш кунлари ва дам олиш кунларидаги дақиқалар сони алоҳида ҳисоблаб чиқилади, сўнгра дам олиш кунлари ва иш кунларидаги дақиқалар сонига нисбатига тенг бўлган оралиқ коеффисенти, к аниқланади.
Бир ойдаги берилган кунларни ҳисоблаш – иш кунлари ва дам олиш кунларининг нотекислиги билан боғлиқ ва бу қуйидагича амалга оширилади:

Ис – иш кунлари сони;
Ко – оралиқ коеффисиент;
Дс – дам олиш кунлари сони.
Ҳар бир алоқа хизмати кўрсатувчи операторлар ўз йўналишлари бўйича таърифларни тақсимлашнинг алоҳида (индивидуал) тузилишига ега.
Алоқа хизматлари соҳасида, алоқа хизматларининг таърифларини таҳлил қилиш мазкур диссертация ишимизнинг муҳим йўналишларида бири ҳисобланади.
Алоқа хизматлари соҳаси дастлаб жорий даврда истеъмолчиларнинг “А” гуруҳи учун “В” хизмат турининг нархи (ўртача даромад) ҳисоблаб чиқилади. Ҳисоблаш учун “В” хизмат турига “А” гуруҳи истеъмолчиларидан олинган даромад “В” хизматларининг сонига бўлинади. Чиққан натижамиз “А” хизмат гуруҳи фойдаланувчиларига тақдим этилган хизматнинг нархи бўлади.
Назарда тутилган жорий давр учун ҳисобланган даромад, ҳисобот даврида аниқланган хизмат нархининг елестиклик коеффисиентига кўпайтириш орқали аниқланади. Аниқланган натижа мобил алоқа операторлари хизматларининг ўртача рентабеллигига обектив омиллар таъсири натижасида юзага келганлигини исботлайди.
Алоқа соҳаси хизматларининг янги хизмат турларини режалаштиришда ўртача таъриф режаларидан фойдаланилади.
Йилдан – йилга мижозларнинг алоқа соҳаси хизматларининг турлари ва сифатига бўлган талаби ортиб бормоқда, бунинг учун операторлар самарали ишлашини таъминлаш, ишда сифат масаласи ҳал қилувчи кучга ега еканлигини шиор қилиб олиш зарур. Алоқа хизматлари орқали кўрсатилаётган хизматларда алоқа сифатининг узилишлари, хат-хабарларнинг кечикиши вақтда ва маконлар таъсирида алоқа сигналларининг камайиши ёки умуман бўлмаслиги мижозлар учун ноқулайликлар келтириб чиқариш билан бирга алоқа хизмати истеъмолининг сифати ва қийматини йўқотади, фойдалилик даражасини пасайтиради.
Алоқа соҳаси хизматлари сифатини икки гуруҳга хизмат кўрсатиш сифати ва алоқа хизматлари сифатини тавсифловчи гуруҳларга ажратиб баҳолаш мумкин:
И. Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини тавсифловчи гуруҳга ажратиб баҳолаш

2.2.7- расм. Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини тавсифловчи гуруҳга ажратиб баҳолаш
ИИ. Алоқа хизматлари сифатини тавсифловчи гуруҳларга ажратиб баҳолаш


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling