Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Download 1.14 Mb.
bet23/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

Даромадлар номи
йиллар
2021 йилнинг 2019 йилга нисбати, %


2019
2020
2021


ЖАМИ ДАРОМАДЛАР
3307901337
4599806284
5686292979
171,9

Асосий фаолият бўйича жами даромадлар


3082491836
4397797602
5429853207
176,2
1.
Халқаро операторлардан олинган даромад
1279827922
1346195353
1415871123
110,6
2.
Каналлар ижараси бўйича даромадлар
399228868
298225495
251828010
63,1
3.
Халқаро ва шаҳарлараро телефон алоқаси хизматларидан олинган даромад
108811307
36861465
42726512
39,3
4.
Маҳаллий телфон алоқаси бўйича даромад
114979781,4
104527074
89877164
78,2
5.
Маълумотларни узатиш ва Интернет хизматларидан олинган даромад
1540756974
849927435
1311453886
85,1
6.
Мобил алоқа хизматлари даромадлари
923601282
1704680835
2155720048
233,4
7.
Дата-сентр хизматлари даромадлари
2953059,38
4762999
9781249
331,2
8.
Cалл – марказнинг интелектуал хизматлари бўйича даромадлар
10979718,1
11557598
11842842
107,9
9.
Телеграф хизматлари даромадлари
541924
677405
813211
150,1
10.
Товарларни сотиш даромадлари
26519125
3828687
27888480
105,2
11.
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари
65144202
36553255
112050682
172,0
12.
Молиявий фаолият даромадлари
160265299
125158068
196686282
122,7


2.2.2-жадвал

2019-2021 йилларда “Ўзбектелеком” АКнинг харажатлари тузилиши (минг сўм) 59


Даромадлар номи


йиллар
2021 йилнинг 2019 йилга нисбати, %


2019
2020
2021


ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР
3287557734
4574268521
5643558566
171,7

Ишлаб чиқариш харажатлари


1506181019
2405175615
3267877818
217,0

Давр харажатлари


786615506
954286501
1411349012
179,4

Сотиш харажатлари


208683918
320688746
390854045
187,3

Маъмурий бошқарув харажатлари


163978234
216925141
271943651
165,8

Бошқа операсия харажатлари


413953354
416672614
748551316
180,8

Молиявий фаолият харажатлари


994761209
1214806404
964331735
96,9
2.2.2-жадвал маълумотларидан куриниб турибдики “Ўзбектелеком” АК харажатлари ҳам 2019 йилга нисбатан 2021 йилда 2356000832 минг сўмга ёки 71,7 фоизга ўсганлигини куришимиз мумкин. Енг юқори ўсиш суръати ишлаб чиқариш харажатларига (2 марта) тўғри келган булса, молиявий харажатклар еса 3,1 фоизга камайганлигини кўришимиз мумкин. Харажатларнинг ўсишига ва камайишига асосий сабаб булиб, валюта курсидаги ўзгаришларни ва узоқ ва яқин муддатга олинган кредитлар ва лизингларни келтиришимиз мумкин.

2.2.4- расм. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг таркиби, фоизда60
2.2.4-расм маълумотларидан кўриниб турибдик мамлакатимиз алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида енг катта улушни телекоммуникасия хизматлари (симли, мобил алоқа хизматлари, интернет тармоқлари, йўлдошли алоқа хизматлари ва бошқалар) егаллади. 2022 йилнинг мос даври, яъни январ-феврал ойларида уларнинг улуши 70,6 фоизни ташкил етди.
Алоқа хизматлари социал-иқтисодий ва ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришни таъминлайди. Алоқа хизматлари – маълумотларни қабул қилиш, етказиб бериш имкониятларини кенгайтиради ва шу орқали харажатларни камайтиради. Бу орқали алоқа хизмат тури социал-иқтисодий, шахсий ҳаётнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Шунинг учун, республикамизда алоқа хизматлари самарадорлигини ошириш долзарб ҳисобланади.
Алоқа тармоғида рақобатнинг авж олган пайтида, ундаги ҳар бир корхонанинг асосий вазифаси – самарали фаолиаят юритиш, яъни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот61 ҳажмини ошириш ва истеъмолчилар талабини тўлиқроқ қондириш орқали фойда олисга еришиш ҳисобланади.
Алоқа корхона ва ташкилотларининг асосий мақсади-таваккалчилик ва ташаббускорлик ҳамда ўз мулкий жавобгарлиги остида турли истеъмолчилар талабини қондириш орқали иқтисодий ва социал самарадорликка еришиш ҳисобланади.
Иқтисодий ва социал самарадорлик бевосита корхоналарнинг ўзида – ишловчиларнинг меҳнати туфайли, улар ўртасидаги муносабатларда вужудга келади. Улар бир-бирини тўлдирувчи бўлиб ҳисобланади. Қайси корхонада сосиал самарадорлик юқори бўлса, шунга муносиб равишда, иқтисодий самарадорлик ҳам юқори бўлади. Бу аксиомадир.
Самарадорлик – алоқа корхоналари фаолиятининг “кўзгуси”, унда хизмат кўрсатишнинг барча натижалари акс етади.
Алоқа корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш орқали турли ресурслар (електр енергияси, хомашё ва бошқалар) ва аҳоли вақти тежалади, бозор инфратузилмалари ўртасидаги муносабатлар ривожланади ҳамда мамлакат ғазнаси бойийди. Бунга еришиш учун, табиийки, мамлакатда тегишли ташкилий-иқтисодий муҳит яратилган бўлиши зарур.
Алоқа корхоналарининг истеъмолчиларга тақдим етаётган хизматлар ҳажми, харажатлари ва якуний, ижобий молиявий натижаси ҳисобланган фойданинг шаклланишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Ушбу омилларнинг натижавий кўрсаткичларга таъсири нуқтаи назаридан, ички ва ташқи, шунингдек, бевосита ва билвосита таъсир этувчи омилларга ажратишимиз мумкин.
2.2.5-расмда келтирилган омилларнинг айримлари алоқа тармоғи субектларининг хизмат ҳажмига, фойдаси ва самарадорлигига ижобий таъсир этиб, ушбу кўрсаткичларнинг ўсишига хизмат қилса, айримлари бунинг акси – иқтисодий кўрсаткичларнинг пасайишига олиб келиши мумкин.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling