Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Алоқа хизматлари алоҳида турлари ривожига таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий механизмларнинг ҳолати ва муаммолари


Download 1.14 Mb.
bet21/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

2.2. Алоқа хизматлари алоҳида турлари ривожига таъсир этувчи ташкилий-иқтисодий механизмларнинг ҳолати ва муаммолари
Мамлакатимизда иқтисодиётни рақамлаштириш жараёнининг шиддат билан илгарилаб бориши – алоқа хизматларига бўлган талабни юқори пағонага олиб чиқди. Шу боис, кўпгина фуқоролар шу соҳада тадбиркорлик билан шуғулланишга бўлган рағбатлантиришни янада кучайтирди ва ахборот-коммуникация тармоғи иқтисодиётимизнинг етакчи субектларидан бирига айланиб бормоқда.
Маълумки, тадбиркор фойда бермайдиган ишга харажат қилмайди. Хўжалик юритувчи субектлар, жумладан, алоқа хизматлари корхоналари фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини амалга оширишади. Харажат − фойда кўришнинг асосий шартидир.
Алоқа корхоналарнинг харажатлар қила олиш қобилияти, уларнинг хизмат кўрсатиш лаёқатини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади.
Шу сабабдан ҳам операторлар хизмат кўрсатиш жараёнлари, улар билан боғлиқ харажатлар ҳамда фойда тўғрисида тўғрисида тўла маълумотларга ега бўлмасдан туриб ўз фаолиятини ташкил қилишмайди. Улар бўйича тўлиқ маълумотларга ега бўлиш – хизмат кўрсатиш жараёнларини самарали бошқаришда қўл келади.
Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатувчи корхоналар таҳлил қилинганда ушбу хизмат турига талаб ниҳоятда ошганлигига гувоҳ бўламиз.

2.2.1-расм. Республикада фаолият кўрсатаётган Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг сони
2.2.1-расмдан кўриниб турибдики, республикада фаолият кўрсатаётган алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари кўрсатувчи корхоналар сони 2018 йилда 1068 тани ташкил қилган бўлса, 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 баробарга ошган ва ушбу кўрсаткич 2167 тани ташкил етган. 2022 йилнинг 1 сентябр ҳоалтига кўра, республикамизда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналарнинг жами сони 11413 та бўлиб, уларнинг ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,7 фоизни ташкил етган. Шунингдек, жорий йил ҳисоби бўйича мос даврга нисбатан корхоналарнинг ўсиш суръати 106,7 фоиз бўлган. Жорий йилда ушбу соҳада 1682 та янги корхоналар ташкил етилиб, уларнинг 1673 таси кичик бизнес субектлари ҳиссасига тўғри келди (2.2.2-расм).


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling