Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
Download 1.14 Mb.
|
Dissertatsiya Abror Xazratov
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2018 йил 2022 йил Фарқи % да
- 2.1.5-жадвал Ўзбекистонда 2016-2020 йилларда асосий капиталга киритилган инвестисиялар таркибида ахборот ва алоқа хизматларининг улуши 56
- 2.1.6 - жадвал Ўзбекистон Республикасида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари импорти (минг АҚШ доллари) 57
ўсиш суръатлари 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 нисбатда юқори кўрсаткичларга ега бўлган. Мамлакатимизда кўрсатилаётган барча хизматларда алоқа соҳаларининг ўрни жуда катта. Еътибор қаратадиган бўлсак аҳолига кўрсатилаётган алоқа хизматлари ҳажми 2016 йилда 5,2 триллион сўмни ташкил етган. 2016-2021 йилларда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини янада ривожлантириш борасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида хизматлар ҳажми 2020 йилда 12,9 триллион сўмга етказилди. Мамлакатимизда қўшимча оптик-толали алоқа линияларини қуриш ҳисобига (24 минг.км) социал соҳа обектлари, шу жумладан, 9848 та халқ таълими обекти, 5625 та мактабгача таълим обектлари, 3401 та соғлиқни сақлаш муассасаларида юқори тезликда интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди55. Бу соҳа технологик ва сервис жараёнлари ривожланиш даражасининг юқори суръатларда ўсиб бораётганлиги билан тавсифланади. Алоқа хизматлари бозорини ривожлантиришнинг яна бир муҳим жиҳати аҳолини бандлигини таъминлаш баробарида, ички бозорни алоқа хизматлари билан ҳудудлар бўйича ҳам мутаносиб равишда тўлдириб боради. Шунингдек, бу соҳада иш ўринларини яратиш унчалик катта инвестисия ва мураккаб технологияни талаб етмайди. Барча соҳалар каби алоқа хизматлари бозрига киритилаётган инвестициялар ҳажмининг ортиши натижасида алоқа хизматларини тақдим этувчи корхона ва ташкилотлар, мобил ва радио телефон стансияларининг, интернет тармоғига уланган абонентлар, корхоналар ва ташкилотлардаги персонал компютерлар сони ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу туфайли кўп тадбиркорлар ўз фаолиятини бошқа соҳалардан бошлаб, аста-секинлик билан бойиб, ўз маблағларини алоқа хизматлари корхоналарини ташкил этишмоқда (2.1.5-жадвал). 2.1.5-жадвал Ўзбекистонда 2016-2020 йилларда асосий капиталга киритилган инвестисиялар таркибида ахборот ва алоқа хизматларининг улуши56
2.1.5-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, иқтисодий фаолият турлари бўйича асосий капиталга киритилган инвестисиялар ҳажми 2020 йилда 2016 йилги нисбатан 158963,1 млрд.сўмга ёки 4,1 бароборга кўп бўлган. Ўрганилаётган даврда ахборот ва алоқа хизматлари асосий капиталига киритилган инвестисиялар ҳажми еса 8,2 баробарга ўсган. Иқтисодиётни ривожлантириш шароитида мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг бош мақсади – мамлакат аҳолисига фаровон, бахтли ҳаёт кечириш учун шарт-шароитлар яратиб бериш ва аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари бўйича жаҳонда пешқадамлик қилаётган давлатлар сафидан муносиб ўрин егаллашини таъминлашдан иборат. Юқоридагиларни инобатга олиб, шундай хулоса келинди, мижозларга юқори сифатли алоқа хизматлари кўрсатиш учун обектив зарурий ишлаб чиқариш ресурслари заҳираларини яратиш, алоқа операторлари сифатини яхшилаш ҳамда хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишга ва минимал харажатлар билан максимал натижаларга еришишга интилиш керак. 2.1.6 - жадвал Ўзбекистон Республикасида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари импорти (минг АҚШ доллари)57
2.1.6-жадвал маълуомтларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикасида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари импорти 2015 йилга нисбатан 2021 йилда қарийиб икки баробарга ўсиш кўрсаткичларини қайд етган. Компютер дастурлаш хизматлари ва ахборот агентлиги хизматларининг фаолияти 2017 йилга қадар мажуд бўлмаган бўлса, 2018 йилдан бошлаб бу хизмат турига ҳам талаб ва таклиф оша бошлаган. Бу оъз - оъзидан алоқа соҳасидаги номутаносибликларни уларнинг иш самарадорлигига таъсирини камайтириш боъйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларини ишлаб чиқишга ҳамда амалга оширишга алоҳида аҳамият берилишини талаб қилади. Бундай чора-тадбирларга: алоқа хизматлари кўрсатиш сифатини илмий асосланган меъёр ва стандартлар асосида ишлаб чиқиш; алоқа хизматлари кўрсатишда асбоб-ускуналар, оптик алоқа линиялари, коммункация тармоқларини лойиҳалаш тиимини ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш; алоқа хизматлари кўрсатувчи ишчи ходимлар сонини ҳудудлар кесимида тўғри тақсимлаш бунинг натижасида алоқа хизматларидаги узилишлар сонини кескин камайишига еришиш; алоқа хизматлари кўрсатувчи ишчи ходимларнинг моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб – қувватлаш мақсадида иш сменалари ва таътилларини оптимаил жадваллаирни тузиш; алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг иш вақтларини мослашувчан таъриф сиёсатига амал қилган ҳолда қайта тақсимлаш; алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг фаолиятлари саноат корхоналаридан фарқли равишда меҳнат обекти моддий ўзгаришларга дуч келиб, ундан сўнг товарга айланиши ва истеъмол қилинишини назарда тутиш. Алоқа хизматлари соҳасида меҳнат обекти сифатида қараладиган ишлаб чиқариш жараёнлари фақатгина фазовий ҳаракатга, яни маълумотларнинг жойлашувининг ўзгаришига дуч келади. Бошқа хар қандай содир бўладиган ўзгаришлар истеъмолчи хусусиятлари ва фойдаланиш қийматларининг йўқолишига сабаб бўлади бунинг натижасида истеъмолчига маълум миқдорда зарар етказади. Алоқа хизматлари соҳасида почта хизматларидан ташқари барча турдаги маълумотларни етказиб беришнинг асоси матн хисобланади. Аудио хабарлар ҳамда видео тасвирларни узатиш охирида електр сигналларга айлантириш (кодлаш) ҳамда уларни қабул қилувчилар томонидан асл холатига тескари айлантириш (декодлаш) жараёнлари амалга оширилади. Ушбу жараёнлар етказилаётган маълумотлар ҳамда ахборотларнинг ишончлилиги, бутунлиги ва тўғрилиги билан аҳамиятли ҳисобланади. Маълумотлар ҳамда ахборотларни етказиб беришда уларнинг истеъмол хусусиятларини белгилаб берувчи барча сифат ҳанда миқдорий тавсифларини таъминлаш зарурлиги алоҳида аҳамият касб етади. Демак, маълумотлар ҳамда ахборотларни узатишнинг ишончлилиги, маълумотлар, ахборотларни қайта ишлаб чиқаришнинг тўғрилиги ва уларни етказиб беришда истеъмол хусусиятларини ифодаловчи барча сифат ҳамда миқдорий таснифларни инобатга олган ҳолда таъминлаш зарурлиги муҳимдир. Алоқа хизматлари соҳасида сифат кўсаткичларига еришишда: алоқа хизматлари соҳасида фақат сертификатланган асбоб-ускуналардан фойдаланиш; маълумотлар ва ахборотларни кутилмаган хужум (вирус)лар таъсиридан ҳимоя қилишнинг зарурий чора-тадбирларини қўллаш; алоқа хизматлари соҳасига тегишли ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишнинг илғор технологиялари ва усулларини жорий этиш кутилган натижани беради. Юртимизнинг барча аҳоли яшаш манзилларида, шу билан биргаликда хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ёки вақтинча ишлаш учун борган фойдаланувчилар ўртасида маълумотлар алмашишга ёки етказиб беришга еҳтиёжнинг исталган вақтда пайдо бўлиши: ахборотларни, маълумотларни бутун ва хафсиз етказиб берадиган янги давр талабига мос асбоб – ускуналар билан таъминлаш; алоқа хизматлари соҳасида ишончли ва кенг кўламли алоқа тармоқларини яратиш заруратини пайдо қилади. Алоқа хизматлари ривожида алоқа каналларининг оптик линиялари орқали ўзаро боғланган ягона технологик жараёнда ахборотлар ва маълумотларни сифатли етказиб берилишини таъминлайдиган операторлар, уларнинг жойлардаги шахобчалари, таркибий бўлинмалари алоҳида ёки жамоавий фойдаланувчилар ехтиёжлари учун бор бўлишлиги талаб етилади. Бундан келиб чиқадики, алоқа хизматлари соҳасида якка тартибдаги алоқа хизматларини етказиб берилишини таъминлайдиган операторлар ҳар доим ҳам ягона хизмат кўрсатувчи провайдер вазифасини бажара олмайди, балки улар технологик занжирнинг алоҳида босқичларида муайян ишлаб чиқариш вазифаларини бажаради. Бугунгу кунда мамлакатимизда “Ўзтелеcом” ОАЖ, “Минтақалараро транс телеcом” ОАЖ ва бошқа шу каби шахарлараро ва халқаро телефон операторлари хизмат кўрсатмоқда. Шахарлараро ва халқаро телефон операторлари хат-хабарларни узатиш жараёнларида бир қанча алоқа операторларининг иштирок этиши мамлакат бўйлаб алоқа воситаларини техник експлуатация қилишни ташкил этиш ҳамда алоқа хизматлари кўрсатиш қоидаларига қатъий риоя этиш талабларини қўяди. Ушбу масалани иқтисодий томондан ўрганадиган бўлсак, алоқа хизматлари соҳасида истеъмол хизматларининг: ўзаро уланиш хизматлари; трафикни етказиб бериш хизматлари турларига ажратиб беради. Алоқа хизматлари соҳасидаги истеъмол хизматларининг бу икки тури тармоқ хизматларини язага келтиришда иштирок этувчи операторларнинг ўзаро ҳамкорлиги учун ҳалол рақобат тамойилларига асосланган тижорат манфаатларини ва ҳар бир тадбиркорлик субектларининг умумий натижаларига қўшган хиссаларини ҳисоблаган ҳолда махсус иқтисодий механизмлардан фойдаланиш заруратини олдиндан белгилаб беради. Еътиборли жиҳати алоқа хизматлари соҳаси тармоқларида қурилиш ва тугунларни шакллантиришнинг махсус тамойилларидан фойдаланилади, бу еса алоқа хизматларининг ишончлилиги ва ишлаб чиқариш қобилиятларини сақлаб қолган ҳолда тармоқларни яратиш харажатларини минималлаштириш имкониятини яратади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling