Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш


Download 1.14 Mb.
bet28/54
Sana19.06.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1625292
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
Dissertatsiya Abror Xazratov

2.3.2-жадвал
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда ва мамлакатимизда 2021 йилда доимий аҳолига нисбатан интернетдан фойдаланувчилар улуши65
(фоизда)



Мамлакатлар

Аҳолиси (млн. киши)

Интернет алоқасидан фойдаланувчилар (млн. киши)

Доимий аҳолига нисбатан интернетдан фойдаланувчилар % да

1.

Буюк Британия

68,35

66,99

98

2.

Япония

125,8

118,3

94

3.

Германия

83,89

78,02

93

4.

Франсия

65,51

60,92

93

5.

Америка Қўшма Штатлари

333,9

307,2

92

6.

Рассия Федерасияси

145,9

129,8

89

7.

Ўзбекистон

34,16

24,05

70



Иккинчи боб бўйича хулосалар
1. Алоқа хизматларини тўғри ва ишончли йўналтирган ҳолда хизматлар соҳасини ривожлантириш мумкинлиги исбот қилинди. Шаҳар ва туманлар марказларида аҳолининг кундалик еҳтиёжи юқори бўлган алоқа хизматларни ривожлантириш бўйича янги хизмат турларини кўрсатиш тизимини оптик толали алоқа линиялари ёрдамида узайтириш масалалари ўрганилди, бунинг натижасида соҳасида яширин иқтисодиётнинг улушини 3 баробарга қисқартириш имконияти яратилади.
2. Алоқа хизматлари тармоқларини рақамлашган тизимга ўтказиш бўйича босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар билан ўзаро боғлиқдир. Мамлакатимизнинг халқаро интернет тармоғига уланиш қобилияти 200 Гбит/с ни ташкил этиб, коммуникасия марказлари тармоқлари орқали 750 Гбит/с тезликда интернет тармоғига чиқиш имконияти яратилди. 2020 йилда операторлар ва провайдерларга интернет хизматлари учун таъриф ўтган йилларга нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди.
3. Алоқа хизматлари бозорини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тубдан қайта кўриб чиқиш ва қишлоқ жойларда уларни аҳоли айниқса, ёшлар бандлигининг, қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили сифатида қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарур. Алоқа корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш орқали турли ресурслар (електр енергияси, хомашё ва бошқалар) аҳоли вақти, маблағлари тежалади, бозор инфратузилмалари ўртасидаги муносабатлар ривожланади ҳамда мамлакат ғазнаси бойийди.
4. Алоқа хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг иқтисодий-молиявий ҳолатини таҳлил қилиш жараёнида омиллар таъсири даражасини сон ва сифат жиҳатидан ўрганиш – самарали қарорлар қабул қилишга хизмат қилади.
5. 5. Алоқа корхоналари фаолияти самарадорлиги тизимидан келиб чиққан ҳолда, улар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими шаклланади. Алоқа хизматлари корхоналари фаолият самарадорлиги олдинга қўйилган мақсадга кам маблағ сарфлаб еришишни ифодалайди.
6. Алоқа хизматларини ишлаб чиқариш жараёни уларни истеъмол қилиш жараёни билан узвий боғлиқ бўлганлиги сабабли алоқа корхоналарида ялпи маҳсулот қиймати ва кўрсатилган хизматлар қийматига тенг.
8. Алоқа хизматлари бозори иштирокчиларини мулк шакллари бўйича ҳам алоҳида таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, алоқа корхоналарининг самарадорлиги кўп жиҳатдан уларнинг мулк шаклига ҳам боғлиқдир.
9. Алоқа хизматларини кўрсатувчи билан истеъмолчи манфаатларини ҳимоя қилиш “Алоқа хизмати кўрсатувчи”, “Алоқа хизмати истеъмолчиси” ва “Алоқа воситачи”лари муносабатларидаги обектив тенгсизликни бартараф этиш мавзунинг асосий мақсадини ташкил етади. “Алоқа хизмати истеъмолчиси”, “алоқа хизмати кўрсатувчи” ва “алоқа воситачи”лари ўртасидаги интеграсиялашган муносабатларнинг тартиби ва тамойили орқали алоқа алмашинувининг тезлиги, ишончлилиги ва етказилган хабар ва ахборотларнинг бутунлиги муҳим аҳамият касб етади.
10. Алоқа хизматлари ижтимоий меҳнатни тежовчи омил ҳисобланади. У кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг барча фазаларида ижтимоий меҳнат унумдорлигини оширади. Хизматларни ишлаб чиқиш ва улар истеъмолини ташкил этиш жонли ва буюмлашган меҳнат сарфини талаб етади. Худди шундай харажатлар қилиш аҳолининг бевосита ўзи у ёки бу ишларни бажарганида ҳам сарф етилади. Аммо инсоннинг ўзи бевосита алоқага доир функсияларни бажарганидаги меҳнат жамоавий меҳнатга нисбатан кам унумли ҳисобланади.
11. Алоқа хизматларининг ривожланиши аҳолининг вақтини ва маблағларини тежайди ҳамда бандлигини оширади. Мамлакатимизда алоқа хизматларини ривожланиши жамиятимиз ва рақамли иқтисодиётда юз бераётган жараёнларга ижобий таъсир этиши учун заур бўлиши билан бирга иқтисодиётни шаффофлигини таъминлаш, ҳокимият тадбиркорлик, таълим соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар билан боғлиқ кўплаб ички ва ташқи жараёнларни соддалаштирадиган ва тезлаштирадиган муҳим елементлардан бири ҳисобланади.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling