Хазратов аброр панжиевич алоқа хизматларини самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
- расм. Алоқа хизматлари сифатини тавсифловчи гуруҳларга ажратиб баҳолаш
Download 1.14 Mb.
|
Dissertatsiya Abror Xazratov
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.2.2-жадвал Ўзбекистонда мулкчилик шакллари бўйича алоқа хизматлари 63 (жамига нисбатан фоизда)
2.2.8- расм. Алоқа хизматлари сифатини тавсифловчи гуруҳларга ажратиб баҳолаш
Алоқа соҳаси хизматлари иштирокчиларини мулк шакллари бўйича ҳам алоҳида таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, сабаби алоқа хизматлари соҳаси корхоналарининг самарадорлиги кўп жиҳатдан уларнинг мулк шаклига ҳам боғлиқдир. Алоқа хизматлари бозорида рақобат муҳитини ҳосил қилиб, унда кураш олиб бораётганлар ҳам айнан хусусий, хорижий ва қўшма мулк егаларидир. 2.2.2-жадвал Ўзбекистонда мулкчилик шакллари бўйича алоқа хизматлари63 (жамига нисбатан фоизда)
2.2.2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, малакатимизда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида алоқа хизматлари бозорида нодавлат корхоналарининг улуши 9/10 дан юқорироқ. Бироқ, 2019 йили 2016 йилга нисбатан 0,7 пунктга камайган. Бунинг сабабини, кейинги йилларда алоқа хизматлари субектлари таркибида хусусий шерикчилик асосида, яъни давлат иштирокидаги корхоналарнинг пайдо бўлиши билан изоҳлаш мумкин. Аммо шуни таъкидлаш керакки, ушбу мулк шаклидаги асосий корхоналар кичик корхоналар ва микрофирмалар бўлиб, уларда самарадорликнинг қатор кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда хизматлар таркибини ўрганиш учун етарлича маълумот олиш мумкин бўлган бир қатор ҳисобот шакллари мавжуд емас. Турли мулкчилик шаклидаги алоқа хизмати корхоналарида молиявий ресурслар, техника воситалари ва бошқа ресурслар этишмаётган шароитда, улар ўртасида техника воситалари, пул маблағлари, мутахассис ходимлари ва бошқалардан биргаликда фойдаланиш (алоқа хизмати кўрсатиш кооперативларини ташкил этиш) юқори самара беради. Тадқиқотларга кўра, алоқа хизматлари корхоналарида асосий фондларнинг самарадолигига бир қатор омиллар таъсир етади. Асосий фонлар актив қисмининг улуши, асосий фондлар унумдорлиги, асосий фондларнинг меъёрий бўш туриш вақти, турли сабаблар натижасида асосий фондларнинг бўш туриб қолиши, ходимларнинг малакаси каби омилларни шулар жумласига киритиш мумкин. Алоқа корхоналари асосий фондлари самарадорлигига таъсир этувчи омилларнинг таъсир даражасини турли усулларда аниқлаш мумкин. Масалан, ҳар бир иш ўрнига тўғри келувчи хизматлар ҳажми ўзгаришига таъсир етган омилларни ҳисоблашда иқтисодий таҳлилнинг қайта ҳисоблаш усулидан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир иш ўрнидан фойдаланиш самарадорлигига иккита функсионал омил таъсир етганда қайта ҳисоблаш усулидан фойдаланиш мумкин. Яъни иш ўринларидан фойдаланиш самарадорлиги (С), хизматлар ҳажми (Хҳ) ва иш ўринлари сони (Ўс) билан функсионал боғлиқ. С = Хҳ : Ўс Ушбу формулага кўра, натижага икки омил таъсир қилади. Ҳар бир омилнинг таъсирини ҳисоблаш учун натижани қайта ҳисоблаб оламиз. Бу бу биринчи омилнинг ҳақиқий миқдорини (Хҳ1) иккинчи омилнинг режадаги миқдорига бўлиш йўли билан аниқланади (Ўс0), яъни: С = Хҳ1 : Ўс0 Алоқа корхоналари фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари аниқланганда, унга баҳо берилганда айланма маблағларнинг самарадорлик кўрсаткичларига ҳам алоҳида еътибор бериш лозим. Бунда айланма маблағларнинг айланиш тезлиги, рентабеллиги кўрсаткичларини аниқлаш, уларга таъсир этувчи омилларга баҳо бериш мақсадга мувофиқдир. Тадқиқотлар жараёнида алоқа корхоналари самарадорлигига билвосита таъсир этувчи омил сифатида соҳа субектларининг самарадорлигига таъсир этувчи ҳуқуқий базанинг аҳволи ҳам чуқур ўрганилиши кутилган натижани беради деб ҳисоблаймиз. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling