“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

 
Список использованной литературы: 
1. Закон Республики Узбекистан № ЗРУ-549 от 18 июля 2019 г. «О туризме», http://www.lex.uz/docs/4428101 
2. https://ru.wikipedia.org/wiki/Самостоятельный_туризм  
3. Разорилась старейшая в мире туристическая компания Thomas Cook, https://www.bbc.com/russian/news-
49793287  
4. Thomas Cook/ Media Center, https://www.thomascookgroup.com/ 


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
108 
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ИЖРО ЭТИШДА БЮДЖЕТ 
МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА 
МАРКАЗЛАШГАН БЮДЖЕТДАН ВОЗ КЕЧИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Мансуров Мансур Алишерович, 
PhD, ТТЕСИ, "Корпоратив бошқарув" кафедраси мудири,
m.mansurov1985@gmail.com, 
Атабоев Шохруҳ Шарофиддин ўғли, 
Талаба 
Аннотация: Ушбу мақолада давлат бюджети ижроси жараёнида бюджет 
маълумотларини очиқлиги ва шаффофлигини ошириш, келгусида қабул қилинадиган бюджет 
параметрларида аҳолининг таклифларини инобатга олиш, марказлашган бюджет 
сиёсатидан воз кечиш орқали маҳаллий бюджетлар барқарорлигини таъминлаш 
имкониятлари тўғрисида сўз борган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 
бюджетномада аҳоли ва ташқи ҳамкорларимизга мамлакат бюджетининг ҳолати ҳақидаги 
малумотларни бериш ва маҳаллий бюджетларни ислоҳ қилиш билан инвестицион 
жозибадорликни ошириш мумкин. 
Калит сўзлар: маҳаллий бюджет, бюджет очиқлиги, фуқаролар учун бюджет, давлат 
бюджети, давлат мақсадли жамғармалари. 
 
Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида иқтисодий ва 
молиявий статистика маълумотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва 
бюджет жараёни очиқлигини оширишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича изчил 
ишлар олиб борилмоқда. 
Шу билан бирга, бюджет маълумотларининг очиқлиги ва сифати, уларнинг хорижий 
инвесторларга ва бошқа манфаатдор субъектларга етказиш, шунингдек, парламент вакиллари 
ва фуқаролик жамиятининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантириш ва 
ижро этиш жараёнида иштироки даражаси етарли эмас. 
Бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет 
маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини 
кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида вазифалар 
белгиланган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор 
йўналишида (Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш)деб номланган бюджет 
маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда бюджет 
ҳисобидан маблағ ажратиладиган лойиҳаларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларидан иборат 
натижага йўналтирилган индикаторларини ишлаб чиқиш каби амалга ошириладиган устувор 
вазифалар белгиланган. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги ПҚ-3917-сони 
"Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол 
иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ҳамда жорий йилининг 31 
октябрдаги 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёев 
раҳбарлигида 
"Макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда 
кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамаси"га бағишланган 
йиғилишнинг ўткалиши ушбу мавзунинг қанчалик долзарблиги далолат беради. 
Мамлакат бюджетининг шаффофлигини ошириш мақсадида Ахборот платформалари 
интернетда брошюралар, такдимотлар, бюджет параметрлари тўғрисидаги турли хил 
маълумотларни график шаклида тарқатиш, босма оммавий ахборот воситаларидаги 
мақолалар ва телевизион интервьюлар жойлаштириш учун хизмат қилади. Жамоатчилик 
муҳокамалари жамоат йиғинларида, ҳудудий халқ депутатлари кенгашида, онлайн 



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling