“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
116 
- ииновацияларга бағишланган хорижий тақдимотлар билан доимий равишда танишиб 
бориш, маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш. 
Қайта ишлаш саноати корхоналарини инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишлари: 
- ишлaб чиқaриш вa тexникaвий ўзгaришлaр орқали ишлaб чиқaришнинг тexник 
ривoжлaниш дaрaжacини яхшилаш
- ишлaб чиқaришни мoдeрнизaция қилиш дoирacидa aмaлгa oширилaдигaн янги 
тexнoлoгиялaр, ишлaнмaлaр вa уcкунaлaргa acocлaнгaн ривoжлaниш cтрaтeгияcини aмaлгa 
oширишни тaъминлaш; 
- мaҳcулoт ассортиментини кeнгaйтириш, янги мaҳcулoтлaр ишлaб чиқaришни cифaт 
кўрcaткичлaрини яхшилаш; 
- маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш. 
 
Фойданилган адабиётлар: 
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
Мурожаатномаси. 2017 йил 22 декабрь. 


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
117 
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА 
ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ 
 
Сулейманов Фаррух Рахимжанович 
Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети 
Давлат хусусий шериклиги (ДХШ) атамаси ҳамжамият доирасида ҳам аниқланмаган. 
Умумий қилиб айтганда, мазкур атама давлат ҳокимияти билан бизнес ўртасидаги 
молиялаштиришни таъминлаш, қурилиш, модернизациялаш, бошқариш ёки инфратузилмани 
сақлаб туриш ёки хизматларни тақдим қилиш бўйича ўзаро кооперацияга тегишли. 
Давлат-хусусий шериклиги амалга ошириладиган соҳадан қатъи назар, ДХШнг 
молиявий механизмини ишлаб чиқиш учун объектив эҳтиёж мавжуд. Давлат-хусусий 
шериклик лойиҳаларини бир шаклда ёки бошқа шаклда амалга ошириш мумкин бўлган ва 
қонуний бўлган чегараларни белгилайдиган молиявий механизмнинг элементи ҳуқуқий 
майдондир.
ДХШ лойиҳаларини ташкил этиш бир неча босқичларни ўз ичига олади. 
1-босқич: ДХШ лойиҳасини тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилиш. Ушбу босқичда 
барча манфаатдор томонлар, жумладан, инвесторлар, банклар (ва бошқа молиявий 
ташкилотлар), жамоат ташкилотлари ва бошқалар билан бирга лойиҳани ташкил этиш 
талаблари ва унинг потенциал иштирокчиларининг истиқболлари танлаб олинади. Бундан 
ташқари, давлат-хусусий шериклик лойиҳаси натижаларининг талаб қилинадиган бюджет, 
ижтимоий, молиявий таъсирига, шунингдек, лойиҳани тайёрлаш бўйича ишларнинг таркиби 
ва сметасига эришиш тартиби белгилаб қўйилмоқда.

Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling