“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ 
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
115 
ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИ ИННОВАЦИОН
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
 
Хашимова С.Н., и.ф.н,доц.ТошДТУ 
Тошпўлатов С.Б., ТошДТУ талабаси 
Глобаллашув шароитида саноат ишлаб чиқаришни ривожлантиришни инновацион 
технологиялар асосида таъминлаш долзарб масалага айланиб бормоқда. Жaҳoн тaжрибacига 
кўра caнoaт кoрxoнaлaрини ривoжлaнтириш бўйичa иннoвaциoн cтрaтeгиялaрни 
шaкллaнтириш вa aмaлгa oшириш улaрнинг ишлaб чиқaриш фaoлиятини ички вa тaшқи 
бoзoр тaлaблaригa мувoфиқлaштиришнинг муҳим oмиллaридaн биридир. 
Шу ўринда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг инновация тўғрисидаги қуйидаги 
фикрларини айтиб ўтиш лозим:”Инновация - бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни 
барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион 
ёндашув асосида бошлашимиз керак”. 
Саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатлари қанчалик кўп бўлса, мамлакат 
иқтисодиётининг истиқболдаги ривожланиши шунчалик юқори бўлади.
Қайта ишлаш саноати устувор тармоқлардан ҳисобланиб, ҳар қандай мамлакат 
технологик қудратини мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги аҳамиятини 
ифодалайди. Қайта ишлаш саноатига қора ва рангли металлургия,кимё ва нефть кимё, 
машинасозлик ва металларга ишлов бериш, қурилиш материаллари, озиқ овқат, 
микробиология, медицина ва полиграфия саноати корхоналари киради. 
Қайта ишлаш саноат тармоқларида инновацияларнинг жорий этилишиаҳоли 
бандлигининг таъминлаб, фойда ва иш хақининг кўпайишига олиб келади. Бу эса ўз 
навбатида аҳолининг турмуш даражасининг ошишига йўл очиб берилишини таъминлайди. 
Мамлакатимизда 
инновацияга 
асосланган 
ривожланиш 
йўлига 
ўтиш 
иқтисодиётимизни юксалтиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. 
Шунингдек, бу устувор йўналишларни амалга оширишда ҳуқуқий асос бўлиб, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2017-йил 29-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси
Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5264-сонли 
Фармонини ҳамда уни ижро этиш юзасидан 2017-йил 30-ноябрдаги “Ўзбекистон 
Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-3416-
сонли Президент Қарорини айтиб ўтиш мумкин. Мазкур Қарор билан инновацион
фаолият субъектлари ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, 
инвестицияларни жалб этиш, инновацион ва венчур фондлари, инфраструктурали
инновацион ташкилотларни яратиш ва солиқ солиш ҳамда кредитлаш тизимларини янада
такомиллаштириш, шунингдек, устувор юқори технологияли инновацион лойиҳаларни
бажарувчи ҳамда ушбу ишланмаларни амалиётга жорий этувчи инновацион фаолият 
иштирокчиларининг қизиқишини орттириш ва уларни рағбатлантириш чора - тадбирларини
ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Ушбу қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиққан холда қайта ишлаш саноати
корхоналарида инновациявий сиёсатни амалга ошириш асосий йўналишлари қуйидагилар: 

илғор технологик ишланмалар тақдимотига бағишланган кўргазмалар, 
конференциялар, семинарлар ҳақидаги маълумотларни кузатиш;
- ЎзР ФА нинг илмий тадқиқот институтлари, илмий марказлар, бизнес 
инкубаторлар муносабатларни ўрнатиш; 
- муҳандислик хизматлари ва маркетинг бўлимларининг инновацион ғояларни
ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш; 
- профессионал даражадаги кадрларни ишга тайёрлашда кадрлар ротацияси тизимини 
тўғри йўлга қўйиш; 



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling