“ххi асрда илм-фан тарақҚиётининг ривожланиш истиқболлари ва уларда инновацияларнинг тутган ўрни” мавзусидаги республика илмий-online конференцияси материаллари


ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ


Download 2.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/226
Sana17.11.2023
Hajmi2.1 Mb.
#1782238
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   226
Bog'liq
November conf 2019 part 1

ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ 
113 
ЭКСПОРТНИ КРЕДИТЛАШ АГЕНТЛИКЛАРИНИ ЭКСПОРТНИ 
МОЛИЯЛАШТИРИШДАГИ ЎРНИ 
Ханнаев Шерзод, 
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси 
«Инвестициялар» кафедраси катта ўқитувчиси 
sherzod_khannaev@outlook.com

Корхоналар маҳсулот ёки хизматларни экспорт қилганда, узоқ муддатли тўлов 
шартлари айланма маблағлар етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни 
келтириб чиқаради. Товарларни ишлаб чиқариш, жўнатиш ва етказиб бериш 
харажатларининг юқорилиги корхоналарнинг экспорт қилишга бўлган рағбатини сусайтириб 
юборади. Масалан, каргонинг Европадан Осиёга етказиб бериш тахминан 80 кунгача бўлган 
вақтни ўз ичига олади. Экспортни молиялаштириш корхоналарга айланма маблағларини 
ташқи савдо битимларидан озод қилишга ёрдам беради. Экспортни молиялаштириш - бу 
корхонага ташқи савдони кўпайтиришга ёрдам берадиган махсус молиялаштириш усуллари 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дунёдаги экспортнинг 80-90% и савдони молиялаштиришга, 
яъни экспорт кредити, суғурта ва кафолатларга қарам ҳисобланади.
Корхоналарнинг экспорт ҳажмини ошириш ҳамда уларнинг экспорт қилишга бўлган 
рағбатини ошириш учун барча давлатлар турли хил молиявий институтларни ташкил 
этишади ҳамда хусусий сектор томонидан ташкил этилишини қўллаб-қувватлайдилар. 
Экспортни молиялаштириш билан шуғулланадиган институтлар маҳаллий компанияларнинг 
халқаро экспорт имкониятларини молиялаштирадиган махсус молиявий институт бўлиб, 
улар суғурта агентлиги ёки экспортни кредитлаш агентлиги сифатида фаолият юритиши 
мумкин. Экспортни кредитлаш агентликлари бу ерда ташқи тижорат мажбуриятлари, сиёсий 
таваккалчилик каби ноанъанавий рискларни қоплайдиган махсус кредитлар бериш ва 
суғурталаш орқали ташқи савдони молиялаштиришни амалга оширадилар. Экспортни 
кредитлаш агентликлари учун қатъий модел мавжуд эмас, чунки баъзи агентликлар тўлиқ 
ёки қисман давлат идоралари томонидан назорат қилинади, баъзилари эса хусусий 
воситачилардир. Экспортни кредитлаш агентликлари ташқи савдони молиялаштиришда 
асосан учта усулдан фойдаланадилар: импорт қилувчи ташкилотга тўғридан-тўғри кредит 
бериш, бу импортер корхоналар томонидан товарлар ёки хизматларни сотиб олиш шарти 
билан тузилган энг содда кредит. Иккинчи усулда, экспортни молиялаштирувчи агентлик 
молиявий воситачига, масалан, тижорат банкига молиявий ресурс ажратади, тижорат банки 
ўз навбатида бу маблағларни импорт қилувчи ташкилотга қарз беради. учинчи усулда фоиз 
ставкаларини тенглаштириш деб номланиб, фоиз ставкаларини тенглаштириш шароитида 
тижорат кредити импорт қилувчи ташкилотга бозор ставкаларидан паст бўлган кредитни 
беради ва ўз навбатида экспортни кредитлаш агентлигидан бозор ставкаси ва тижорат банки 
ставкаси ўртасидаги фарқ учун компенсация олади. Аксарият экспортни кредитлаш 
агентликлари ўрта муддатли (2> 5 йил) ва узоқ муддатли (5> 10 йил) молиялаштириш учун 
маблағ ажратишни кўзда тутади. Аммо, баъзилари қисқа муддатга ихтисослашган (<2 йил) 
бўлади. Экспортни кредитлаш агентликлари одатда молиялаштириш билан боғлиқ бўлган 
рискни самарали бошқариш учун кредитга лаёқатлилик нуқтаи назаридан рисклилик 
даражаси юқори деб ҳисобланган мамлакатлардан молиялаштиришни чеклашга ҳаракат 
қилишади. Бундан ташқари, ҳукуматлар ва экспортни кредитлаш агентликлари 
мутасаддилари кенгроқ ва мураккаброқ молиялаштириш операцияларини қайта кўриб 
чиқадилар, чунки бундай операцияларни одатдаги битимлар билан солиштирганда катта 
миқдордаги рискка мойиллиги юқори даражада бўлади. 
Экспорт ҳажми бўйича дунёдаги етакчи давлат – Хитой тажрибасини кўрадиган 
бўлсак, Хитойда экспортни қўллаб-қувватловчи 3 та молиявий институт борлигини 
кўришимиз мумкин. Шулардан бири, Хитой Аграр Тараққиёт банки бўлиб, у асосан қишлоқ 



Download 2.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling