“ХХI АСРДА ИЛМ-ФАН ТАРАҚҚИЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА УЛАРДА ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ONLINE КОНФЕРЕНЦИЯСИ МАТЕРИАЛЛАРИ
110
даражасида) фойдаланувчи турли ҳудудлардаги (вилоятларда) бюджет кўрсаткичларини
таққослаш имкониятига эга бўлади.
Давлат ва маҳаллий молияларнинг очиқлигини (ошкоралигини) ошириш учун муҳим
фаолият соҳаси ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловалар билан ишлаш ҳисобланади.
Кўпгина ҳолларда, биз ижтимоий тармоқларда тематик гуруҳларни яратиш ҳақида
гаплашмоқдамиз. Ушбу соҳада кенг кўламли ишлар Facebook, Instagram, Twitter ижтимоий
тармоқларида, Telegramнинг расмий каналларида кўринади. Тармоқлар расмий веб-сайти
фойдаланувчиларига муҳим минтақавий янгиликларни, шу жумладан бюджет янгиликларини
тезда билиб олишга имкон берадиган янгиликлар лентасини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасида "Очиқ бюджет" (www.openbudjet.uz) портали иш
бошлагани кўп вақт бўлгани йўқ. Бугунги кунда у нафақат бюджет ижроси тўғрисида
батафсил маълумотларни, балки фуқароларга маҳаллий бюджетдан қўшимча маблағларнинг
бир қисмини сарф қилиш йўналишини аниқлашга имкон бермоқда. Жорий йилнинг биринчи
чорагида уларнинг ҳажми бутун республика бўйича 253,4 млрд. сўмни ташкил этди, шундан
28,9 млрд. сўми ушбу порталда фуқаролар томонидан таклиф этилган ва кўпчилик овоз
билан қўллаб-қувватланадиган тадбирларга йўналтирилди.
Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги веб-сайтида "Фуқаролар
учун бюджет" лойиҳасининг 2020 йил мўлжалланган прогнозлари эълон қилинмоқда.
Жумладан, 2020 йил учун Давлат бюджети даромадлари 128 460,0 млрд. сўм (ёки ЯИМнинг
20 фоизи) миқдорида режалаштирилган, бу эса 2019 йил якуни бўйича даромадларнинг
кутилаётган ижросидан 15 817,1 млрд. сўмга кўпроқдир. 2020 йил учун Давлат бюджетининг
кутилаётган
тушумларини
баҳолашда
иқтисодиётнинг
реал
ўсиши,
солиқлар
маъмурчилигини такомиллаштириш, алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларининг бекор
қилиниши, шунингдек нарх ва валюта курсининг кутилаётган ошиши каби омиллар ҳисобга
олинган.
2020 йил учун прогнозлаштирилаётган Давлат бюджетининг даромадлари
тузилмасида билвосита солиқларнинг бироз қисқариши билан, бевосита солиқлар улушининг
ўсиш тенденцияси сақлаб қолинмоқда.
4-расм.
Do'stlaringiz bilan baham: |